RU

Последние новости

19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  0 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  9 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  9

Coca Cola Суперлигаси. Иккита пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" Яйпанда ғалаба қозонди Новости

Coca Cola Суперлигаси. Иккита пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" Яйпанда ғалаба қозонди

Coca Cola Суперлигаси 9-туридан ўрин олган "Турон" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.



"Турон" – "Пахтакор" - 0:1

6 май. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Санжар Назаров

VAR: Ильгиз Танташев

AVAR: Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Гол: Драган Черан 41 пенальти, - 0:1.

"Турон": 35.Раҳимжон Давронов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 7.Азим Аҳмедов, 10.Ҳумоюн Муртозаев (88.Милан Бойович, 57), 15.Никола Кумбурович, 17.Қувондиқ Рўзиев, 18.Абдуғани Камолов, 19.Сардор Абдураимов (22.Душан Стоилкович, 57), 21.Азамжон Алиев (49.Закария Бегларишвили, 79), 44.Анри Чичинадзе, 77.Билолхон Тошмирзаев

Захира: 1.Достонбек Тўхтабоев, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 5.Марлен Чобанов, 40.Абега Энянг Нгу, 45.Асадбек Саитхонов, 55.Хушнудбек Авилов,

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев, 10.Драган Черан (с), 14.Аббос Файзуллаев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 28.Диёр Холматов, 34.Фарруҳ Сайфиев

Захира33.Элдорбек Суюнов, 6.Муҳаммадали Ўринбоев, 12.Суннатилла Поёнов, 15.Гиорги Папава, 31.Муҳаммадали Усмонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Огоҳлантиришлар: Фарруҳ Сайфиев 68, Максим Шацких 68 ("Пахтакор" бош мураббийи), Азим Аҳмедов 78, Никола Кумбурович 78.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+3. Ўйин якунланди, "Турон" - "Пахтакор" 0:1

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

89. Файзуллаев-Черан-Холматов комбинациясидан сўнг Диёр яқин масофадан тўпни юқорига йўллади.

87. УХХ! Ҳамдамов рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқиб борди, бироқ зарба беришда кеч қолди ва ҳимоячи тўпни қайтарди.

86. ЗАРБА! Қувондиқ Рўзиевнинг йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди!

85. ЗАРБААА! "Турон"да жарима тўпи, Рўзиев узатган тўпни шериклари дарвозага йўллади, Қувватов ўз ўрнида!

79. Ўзгариш. "Турон". Алиев ўрнига Бегларишвили тушди

78. Огоҳлантириш. "Турон". Никола Кумбурович ҳакамга эътироз учун

78. Огоҳлантириш. "Турон". Азим Аҳмедов Черанни йиқитгани учун

76. ЗАРБАААА! Ҳамдамовнинг тўп узатишидан кейин Черан жарима майдони ичидан кучли зарба берди, ноаниқ!

75. ЗАРБАААА! Давроновдан сейв! Ҳамдамов жарима тўпини амалга оширди, Ҳамробековнинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин Давронов тўпни қайтарди!

72. ЗАРБА! Диёр Холматовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

68. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Максим Шацких ҳакам билан тортишгани учун

68. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Фарруҳ Сайфиев ҳакам билан тортишгани учун

58. ЗАРБАААА! Стоилковичнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбадан кейин Қувватов тўпни қайтарди!

57. Ўзгаришлар. "Турон". Муртозаев ва Абдураимов ўрнига Бойович ва Стоилкович тушди

57. Жарима тўпини "Пахтакор" олдиндан тайёрланган комбинация орқали ижро этишди, самарасиз

55. УХХХ! Турғунбоев жарима майдони ёнида Кумубурович томонидан йиқитилди

49. ЗАРБА! Файзуллаевнинг боши билан берган зарбасидан кейин Давронов тўпни қайтарди.

46. Иккинчи тайм бошланди


45+4. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:1. 15 дақиқа дам оламиз 

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди

41. ГОООООООООООООООООЛ! Драган Черан пенальтидан гол урди - 0:1.

40. ВАР-пенальти! Алижоновга нисбатан қўполлик ишлатилди. ВАРдан кейин ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди.

36. Ҳозиргача майдондаги энг фаол футболчи Билолхон Тошмирзаев бўлмоқда



33. ЗАРБА! Файзуллаевнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди!

26. "Пахтакор"да бурчак тўпи, Чераннинг зарбаси ноаниқ чиқди

19. "Турон" кетма-кет икки марта бурчак тўпини амалга оширди, самарасиз

17. "Пахтакор"да жарима тўпи, Ҳамдамовнинг узатган тўпни ҳимоячилар қайтаришди, қарши ҳужум



12. ЗАРБААААА! ҚУВВАТОООВ! Муртозаевнинг пенальтидан тепган тўпини қайтарди! 

11. ПЕНАЛЬТИ! "Пахтакор" дарвозаси томон! 

9. УХХХ! Тошмирзаев рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам ВАРни эшитмоқда 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика