Анчелотти: "Мадридга шубҳалар билан қайтяпмиз. Биз мағлубиятга мос эмасдик"
20 мар 2023 10:50
Новости
Анчелотти: "Мадридга шубҳалар билан қайтяпмиз. Биз мағлубиятга мос эмасдик"
81-дақиқада ҳисоб 1:1 бўлиб турган бир паллада, ярим ҳимоячи Марко Асенсио урган гол такрорий лавҳалардан кейин "VAR" маслаҳати билан, ўйиндан ташқари ҳолат туфайли, бекор қилинганди.
"Биз ҳали ҳам офсайдга шубҳа билан қараяпмиз. Бу ҳолатда 100% ишонч билан фикр билдира олмайсиз. Мадридга шубҳалар билан қайтяпмиз.
Тўғрисини айтсам, биз мағлубиятга мос ўйин кўрсатмадик. ЖЧ-2022 мисол учун офсайдлар яққол эди, лекин бу ерда шубҳага ўрин бор.
ЖЧ-2022дан кейинги январь бизга қимматга тушди, аммо ҳозир ҳаммаси жойида. Ўйлашимча, "Реал" мавсумни чиройли якунлай олади.
Ўйинларга пухта тайёргарлик кўриш – бу биз учун устувор вазифа. Фақатгина шу йўл билан мавсумни ижобий руҳда якунлаб қўйишимиз мумкин. Бу учрашувни бошимизни мағрур кўтариб якунладик", – деди "Реал" устози.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии