RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  0 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  1 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  106 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Coca-Cola Суперлига. "Пахтакор" чемпионатни ўз майдонида мағлубият билан бошлади, клубнинг омадсиз серияси давом этади Новости

Coca-Cola Суперлига. "Пахтакор" чемпионатни ўз майдонида мағлубият билан бошлади, клубнинг омадсиз серияси давом этади

Coca-Cola Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Олимпик" учрашуви якунланди.

Coca-Cola Суперлига. 1-тур

ПАХТАКОР – ОЛИМПИК 2:3

3 март 2023 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Серазитдинов, Алишер Усмонов, Султонмурод Абдураҳмонов

ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов

АВАР: Эдита Мирабидова

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Аббосхон Аҳроров

Гол: 0:1 — 7, Жиянов, 0:2 — 49, Одилов, 1:2 — 63, Сайфиев, 1:3 — 79, Абдумажидов, 2:3 — 83, Турсунов.

"Пахтакор": 33.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достон Турсунов, 88.Шаҳзод Азмиддинов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достонбек Ҳамдамов (28.Диёр Холматов, 80), 9.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев, 10.Драган Черан.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Муҳаммадали Ўринбоев, 15.Гиорги Папава, 31.Муҳаммадали Усмонов.

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 5.Шаҳзод Тоиров, 6.Беҳзод Шамсиев, 23.Абдурауф Бўриев (44.Асадбек Рахимжонов, 90+2), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов (10.Фарруҳбек Мухторов, 69), 30.Жасур Жалолиддинов (8.Нодирбек Абдихолиқов, 69), 11.Отабек Жўрақўзиев (77.Рустамхон Азимов, 90+2), 37.Алишер Одилов, 7.Русланбек Жиянов (9.Муҳаммадали Ғиёсов, 78).

Захира: 1.Шукрон Йўлдошев, 18.Сардорбек Маҳмудов, 19.Аҳмадулло Муқимжонов, 17.Темур Мамасидиқов.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадазиз Иброҳимов (45), Шаҳзод Азмиддинов (45+3), Драган Черан (57), Драган Черан (59), Жасур Жалолиддинов (62), Шаҳзод Тоиров (90+4).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! "Пахтакор" Суперлига доирасида ҳали "Олимпик"ни мағлуб эта олмаган, ушбу омадсиз серия давом этади.

90+2. "Олимпик"да ўзгаришлар: Абдурауф Бўриев ва Отабек Жўрақўзиев ўрнига Асадбек Рахимжонов ҳамда Рустамхон Азимов майдонга туширилди.

90+1. Турғунбоев чиндан ҳам маҳоратли футболчи, чунки унча-мунча футболчи икки метр масофадан бўш дарвозага ноаниқ зарба йўллай олмайди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

85. Алижонов ўнг қанотдан рақибидан, тўп эса иккаласидан ҳам қочиб кетди.

83. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Достон Турсунов узоқ масофадан чап оёқда рақиб дарвозасини ишғол қилди!  

80. "Пахтакор"да ўзгариш: Холматов Ҳамдамовни алмаштирди.

79. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абдумажидов рақиб посбони қайтарган тўпни ўзи билиб-билмасдан "Пахтакор" дарвозасига киритди!

78. "Олимпик"да ўзгариш: Жиянов ўрнига Ғиёсов майдонга туширилди.

77. "Олимпик" футболчисининг зарбасини Элдорбек Суюнов кўкраги билан қайтарди.

70. Абдунабиевнинг тўпни ушлаб олишдаги хатти-ҳаракати бир ҳафта аввал ЕЧЛда Куртуа ва Алиссонникидан ҳам ўтиб тушишига бир баҳя қолди.

69. "Олимпик"да ўзгаришлар: Нодирбек Абдихолиқов, Фарруҳбек Мухторов майдонга туширилди, Жасур Жалолиддинов ва Муҳаммадазиз Иброҳимовга дам берилди.

63. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!  Сайфиев ўнг оёқда жарима зарбасини аниқ амалга оширди!

62. Жалолиддинов ажойиб сейв амалга оширди, аммо унинг дарвозабон эмаслиги ёдидан чиққан кўринади, учрашув бош ҳаками эса буни эслатиб қўйди.

59. Алижоновнинг "Воййййййй" деб бақирганига бирровга экрандан чалғиган юрагим ёрилай деди. Унга нисбатан қўполлик ишлатган Шамсиев огоҳлантирилди.

57. Черан ҳам ҳакамнинг картасидан бенасиб қолмади.

Учрашувни мана шу инсон ҳам кузатиб бормоқда.

55. Турғунбоевнинг зарбаси гол бўлиши учун "Олимпик" дарвозасининг юқори тўсини бўлмаслиги керак эди.

53. Рашидовнинг зарбасидан сўнг "Олимпик" ҳимоячиси Шаҳзод Тоиров бурни билан сейв амалга оширди.

49. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Биринчи голда пенальти ишлаган Одилов икки рақибини ортда қолдириб, рақиб посбонининг олис бурчагини аниқ мўлжалга олди!


47. Жалолиддинов Турғунбоев билан ким баландроққа сакраш борасида баҳслашди. Ҳакам эса сакрамаган "Пахтакор" футболчиси фойдасига қарор чиқарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Тайм якунида Кападзе Мирсаидов ва Турғунбоевни яраштиришга ҳаракат қилиб кўрди.


45+3. Ҳакам қувлашмачоқ ўйнаб, рақибини тутиб олган Азмиддиновни жазолади.

45+2. Турғунбоев зарба йўллади, у ён ҳакамни рақиб посбони билан адаштириб қўйган экан. 

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Муҳаммадазиз Иброҳимов кўп ўйлагани учун огоҳлантирилди.

44. Жалолиддинов милиционер тағига ўхшаган байроқли таёқча кўтариб олган ҳакам ёнидан секин тўпни ўйинга киритди. Ён ҳакамнинг кийими ҳам бироз ўхшаб кетаркан-да...

42. Сайфиев пасзарба йўллади. Абдунабиев тўпни қайтарди, кейин эса дарвоза тўсини Абдунабиевни.

37. Черан Турғунбоев узатган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, тўп эса қайсарлик қилиб, сербиялик ҳужумчи айтган манзилга бормади.

36. Сайфиев Жияновни рухсатсиз ўз ҳудудига ўтказиб юборгиси келмади. Ҳакам эса ҳужум қилишга рухсат берди.

34. Турғунбоев рақиб жамоадаги братишкаси билан тортишиб қолди. Ҳакам бу футбол эканлигини эслатди.

32. "Пахтакор" қўлида байроқчаси бор ҳакам ёнидан стандарт вазият амалга оширди, аммо рақиб футболчилари хавфни бартараф этди.

30. Черан майдон марказидан зарба йўллади. "Олимпик" дарвозабони эса оёғи билан тўпни тўхтатди.

27. "Олимпик" футболчиси жамоадош дарвозабони томонидан оширилган ҳаводаги тўпни тўхтатиб ололганида, бошқа дарвозабон билан юзма-юз келарди. Тўғри-да, агарда тезкор пасларни эплаб тўғрилай олганида, шу ерда ўйнармиди.

25. "Олимпик" футболчилари кетма-кет икки бор "Пахтакор" мухлисларининг "Валидол" таблеткасини ичишга мажбур қиладиган ҳужум ташкиллаштирди.

23. Сайфиевнинг ҳаводан узатган тўпига етиши учун Драган Черандо бўлиши лозим эди.

21. Ҳамма статистика борасида рақиб жамоа биринчи бўлишини истамаган Ҳамробеков рақибига нисбатан қўполлик ишлатди ҳамда мавсумдаги биринчи огоҳлантирилган футболчи номинацияси ғолибига айланди.

19. Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпи Абдунабиевнинг қўлларидаги аэродромга келиб қўнди.

17. Жиянов билан тўқнашиб кетган Азмиддиновнинг додлаган овози стадиондан бер неча километр наридан бўлган бизгача етиб келди.

14. Суюновнинг қўли етиб боргунча Жиянов томонидан узоқ масофадан тепилган тўпнинг бензини тугаб қолди.

13. Алишер Одиловга нисбатан Азмиддинов бироз аввал Суюнов қилган ҳаракатни амалга оширди.

11. Сардор Рашидовнинг пасидан сўнг "Олимпик" навбатдаги ҳужумини бошлади.

9. Чераннинг рақиб жарима майдончаси ичида йўллаган зарбасига дарвоза калталик қилди.

7. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жиянов Суперлиганинг янги мавсумидаги илк голи муаллифига айланди. Русланбек 11 метрли нуқтадан адашмади. 

5. Ҳакам монитор орқали вазиятни кузатди ва "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгилади!

3. Алишер Одилов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва Суюнов билан тўқнашиб кетди. Ҳакам дақиқаси текин бўлган қурилмада ҳамкасблари билан пенальти белгилаш борасида суҳбатлашмоқда.

1. "Пахтакор" ҳимоячиси мавсумни сал қолмаса анекдотлардан ўрин оладиган ҳаракат билан бошлаши мумкин эди.

1. Учрашув бошланди. Иккала жамоа ҳам 4-5-1 схемасида учрашувни бошлайди. "Пахтакор" кўк-сариқ, "Олимпик" оқ рангли либосда ҳаракат қилади.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Қўлларимизни кўксимизга қўйиб куйлайдиган мусиқамиз янгради.

"Пахтакор" стадиони скамейкалар билан тўлиб-тошган, учрашувга бора олмай қолганлар биргаликда кузатиб борамиз.

Ассалому алайкум, янги футбол мавсумини интиқлик билан десак кўпчилик учун ошириб юборган бўламиз-у, ҳар ҳолда бироз бўлса-да қизиқиш билан кутаётган футбол мухлислари! Бугун амалдаги мамлакат чемпиони ҳамда ўтган мавсум кашфиёти ўртасидаги дерби гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика