Мартинес Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди
09 янв 2023 19:27
Новости
Мартинес Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди
Роберто Мартинес Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийига айланди.
Душанба кунги илк матбуот анжуманида белгиялик мутахассис Криштиану Роналдунинг халқаро миқёсдаги келажаги ҳақида гапирди.
“Роналду Португалия терма жамоаси сафида йиллар давомида ҳурмат қозонди. Жаҳон чемпионатидаги қайдномада бўлган барча ўйинчилар каби у билан ҳам суҳбатлашаман”, - деди Мартинес журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду Европа футболини тарк этди. Португалиялик ҳужумчи Саудия Арабистонининг “Ал Насср” клуби билан икки ярим йиллик шартнома имзолади.
Похожие новости
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Комментарии