Бензема Франция ва Аргентина ўртасидаги ЖЧ финалига келиши мумкин. "Реал" рухсат берди
15 дек 2022 15:14
Новости
Бензема Франция ва Аргентина ўртасидаги ЖЧ финалига келиши мумкин. "Реал" рухсат берди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема Франция иштирокидаги ЖЧ-2022 финалида иштирок этиш эҳтимоли бор.
AS нашри ёзишича, Мадрид клуби агар ўзи хоҳласа, ҳужумчига Қатарга боришга рухсат берган. Якуний қарорни қабул қилиш Бенземанинг ўзига боғлиқ, "Реал" унга қаршилик қилмайди.
Агар Франция ғалаба қозонса, Карим ҳам жамоа билан бирга медаль олиш имкониятига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Бензема ЖЧ-2022 бошланишига бир неча кун қолганида жароҳат олгани боис турнирда иштирок эта олмаганди. Дидье Дешам унинг ўрнига ўйинчи чақирмади, шунинг учун ҳужумчи Франция терма жамоаси қайдномасида қолмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии