RU

Последние новости

11:10ОЧЛ-2. Бугун "Насаф" "Кувайт СК" билан ўйнайди  3 11:01"Бавария" қаторасига тўртинчи бор ПСЖни мағлуб этди — барчаси "қуруқ" ғалабалар  0 10:44Флик: "Сельта"га қарши 2:2дан кейин шундай ишончли ғалабага эришганимиз яхши бўлди"  8 10:22"Ман Сити" ярим ҳимоясини "Ньюкасл" вакили билан кучайтирмоқчи  0 10:00ПРО-Лига. 28-тур расмийлари билан танишинг: Муборакдаги баҳсда аёл ҳакам ишлайди!  2 09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  19 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  5 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  27 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  3 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  9 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6

Мундиаль 2022. Гана! Новости

Мундиаль 2022. Гана!

Гана!


Тахаллуси – "қора юлдузлар"

FIFA рейтингида 61-ўрин.

Жаҳон чемпионатига тўртинчи марта (2006, 2010, 2014, 2022) боради.


B гуруҳи. Рақиблар: Португалия, Уругвай, Жанубий Корея.

1-тур, 24 ноябрь. Португалия — Гана

2-тур, 28 ноябрь. Жанубий Корея — Гана

3-тур, 2 декабрь. Гана — Уругвай


Муваффақиятлар


Илк бор Африка ҳудудида ўтган мундиаль Гана учун тарихий бўлди: "қора юлдузлар" турнирнинг чорак финалига Камерун ва Сенегал билан бир қаторда чиқишди. Бунинг қандай бўлганини бир эсласак.



Ганаликларга оддий гуруҳ тушмади: Германия, Австралия ва Сербия.

Илк турда африкаликларга муҳим ва қийин рақиб тушди – серблар. Муҳимлигининг сабаби гуруҳда Германиянинг борлиги. Қийини эса сербларда жуда кучли таркиб бор ва улар Австралиядан кучли эди.

Икки ҳиссиётли жамоа ўртасидаги прагматик ўйинда Гана ғалаба қозонди. Ўйиннинг 85-дақиқасида ярим ҳимоячи Здравко Кузманович ўз жарима майдончаси ичида қоидани бузди, Асамоа Гьян эса пенальтидан фойдаланган ҳолда, сербларни жазолади.




Ганаликлар иккинчи турда Австралия билан тўқнашишди.


Назарий жиҳатдан бу ўйиндаги дуранг ҳам Ганани қаноатлантирарди, аммо гуруҳдан чиқишни тўлиқ назорат қилиш учун ғалаба қозониш керак эди.

Ўйин бошидан ўхшамади. Австралия Гана дарвозабони Ричард Кингсоннинг хатосидан фойдаланган ҳолда, 11-дақиқада олдинга чиқиб олди. Ганаликлар қайтишди, аниқроғи жамоа рақибга босим орқали пенальти ишлаб олди, йўл-йўлакай эса австралияликларни бир киши кам қолдирди. Якун – Гьяннинг турнирда пенальтидан урган иккинчи голи. "Қора юлдузлар" баҳс сўнггига қадар ўйинни назорат қилишган бўлса ҳам, ортиқ гол ура олишмади. Дуранг 1-1.




Сербия параллель ўйинда сенсацион тарзда Германияни 1-0 ҳисобида мағлуб этди. Гуруҳдаги вазият чигаллашмоқда.

Энди Гана немислар билан ўйинда очко олиши ёки австралияликнинг минимал ғалабасига умид қилиши керак.

"Қора юлдузлар" Германия билан муносиб ўйин кўрсатишди: дарвозалари олдида туриб олишмади, бир неча бор гол ҳам уришлари мумкин эди. Барибир Месут Ўзил ўйиннинг 66-дақиқасида ажойиб зарбаси билан ўйин тақдирини ҳал қилди. Ганада фақатгина параллель ўйинда ижобий натижага умид қилиш қолди...




Ва бу рўй берди! Серблар Австралияга ютқазди, 2-1. Бу эса Гана тўплар нисбати билан иккинчи ўринни эгаллаши ва гуруҳдан чиқишини англатарди.

1/8 финалда африкаликларни гуруҳда инглизларни ортда қолдирган АҚШ терма жамоаси кутиб турганди.

Жамоалар ўртасидаги ўйин тенг курашлар остида ўтди.

5-дақиқада ҳисобни Кевин-Принс Боатенг очди. Гана олдинга чиқиб олди, аммо америкаликлар сингари рақиб дарвозаси томон ҳаракатланишда давом этди. АҚШ 62-дақиқада Клинт Демпсининг сай-ҳаракатлари эхвазига пенальти ишлади ва Лэндон Донован уни аниқ ижро этди.

Ўйиннинг асосий вақти 1-1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Олдинда қўшимча таймлар.

Овертаймлар бошланганидан уч дақиқа ўтиб Гьян ўзининг қатъияти ва техникаси эвазига турнирдаги учинчи голини урди ва жамоасини 2-1 ҳисобида олдинга олиб чиқди.

Қолган вақт давомида ўйинни америкаликлар назорат қилишди, аммо гол уришнинг уддасидан чиқа олишмади. Ҳисоб ўзгармади – Гана илк бор мундиалда 1/4 финалга чиқади.




Чорак финалда "қора юлдузлар" турнирнинг ушбу босқичидаги энг кучли жамоага қарши тўқнаш келишмади – Уругвай.

Кутилмаганда ушбу ўйин ЖЧдаги энг ёрқин ўйинлардан бири бўлди. Уругвай дастлабки 20 дақиқада устунлик қилди, сўнгра Гана устунликни қўлга олди. Биринчи таймнинг қўшиб берилган дақиқаларида Салли Мунтари ўзининг кутилмаганда узоқдан йўллаган зарбаси орқали ҳисобни очди. 1-0.

Уругвай 55-дақиқада Диего Форланнинг ажойиб тарзда жарима зарбасини ижро этиши орқали жавоб берди. Ҳисоб тенглашди ва асосий вақт сўнггига қадар сақланиб қолди.

Яна қўшимча вақт.

Гана овертаймлар сўнггида уругвайликларга босим қилди ва бутун турнирдаги энг эсда қоларли воқеа 120-дақиқада содир бўлди – Луис Суареснинг қутқариши. Уругвайлик ҳужумчи бўш дарвозага кириб кетаётган тўпни қўллари билан қайтарди. Суаресни четлатишди ва пенальти қўйишди – Гьян гол ура олмади. Пенальтилар сериясида эса Уругвай ғалаба қозонди.




Шу билан Гананинг ўзи учун энг яхши ЖЧ якунланди.


Мураббий ва ўйин услуби


Отто Аддо – Гана терма жамоаси мураббийи.



Отто кўпроқ ўйинчи сифатида танилган. У бутун фаолиятини Германияда ўтказган. "Ганновер 96" (1996-1999), "Боруссия Дортмунд" (1999-2005) – Аддонинг фаолиятидаги асосий клублар. Ганалик дортмундликлар билан ҳатто 2002 йили Германия чемпионлигини ҳам қўлга киритган ва УЕФА Кубоги финалида ўйнаган.

Отто мураббий сифатида ҳали катта муваффақиятларга эришмади. Аддо 2009 йилдан 2015 йилгача "Гамбург"нинг ёшлар жамоасини бошқарди ва ҳатто 2013 йили икки ўйинга вақтинчалик мураббий ҳам бўлди.

У ЖЧ-2014 пайтида Гана терма жамоасининг бош скаути бўлди. Айтганча, терма жамоага нимага скаут керак, билганлар изоҳларда ёзиб юборинг.

Отто кейинчалик бош мураббий ассистенти бўлди. Аввалига 17/18 йилги мавсум Даниянинг "Нордшелланд" клубида ва кейин уч йиллик танаффусдан сўнг 20/21 йилги мавсум Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида.

Отто кейинчалик 2021 йилда Гана терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Милован Райевац мураббийлар штабига қўшилиш таклифини олди. Айтганча, ЖАРдаги мундиалда шов-шув кўтарган жамоани айнан Райевац бошқарганди.

Сербиялик мураббийда бу сафар ўхшамади: 2022 йилнинг январида ўтган Африка Кубогидан эрта чиқиб кетиш сабаб Милован истеъфога чиқарилди.

ЖЧга чиқиш учун ўтиш ўйинлари ўтказилишига 2 ой қолганда жамоа мураббийсиз қолди.

Отто Аддонинг тайинланишида омма босими катта роль ўйнади. Гана футбол ассоциацияси офиси том маънода маҳаллий мутухассисни тайинлаш талаб қилинган хатлар билан тўлиб кетди. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда лавозимни Аддога бериш таклиф этилган катта кампания ўтказилди.

Ассоциация мухлисларни тинглаган ҳолда, Оттога вақтинчалик бош мураббийликни таклиф этди. Шу билан бирга, мураббийнинг келажаги Нигерияга қарши ўтиш ўйинлари натижаларига қараб ҳал бўлишини маълум қилди.

Якунда – Гана Жаҳон чемпионатида. "Қора юлдузлар" турнирга катта меҳнат билан чиқишди. Нигерия билан икки дуранг (дастлаб уйда 0-0, сўнгра меҳмонда 1-1) ганаликларга меҳмондаги гол ҳисобига турнирга йўл олишга имкон берди.

Қатарга йўл олиш учун муваффақиятли ўтган саралашдан сўнг Гана футбол ассоциацияси Отто Аддога жамоани турнирга олиб боришни таклиф қилган ҳолда, у билан йил сўнггига қадар шартнома имзолашни таклиф этди.


Гана терма жамоаси ўйин схемаси: 4-3-3га ўзгариш билан 4-2-3-1.



Кўпроқ эҳтимолий вариант айнан 4-2-3-1.

Шунингдек, Японияга қарши ўртоқлик ўйинида уч ҳимоячи ва 3-5-2 схемаси синаб кўрилди. Аммо, натижага қарайдиган бўлсак (1-4 ҳисобида мағлубият), у муваффақиятсизликка учради.

Ўйин услуби – қанотлар орқали фаол ўйин, юқори мудофаа чизиғи.

Ганаликлар кўплаб ҳужумларни мудофаа қанотлари орқали қуришади. Умуман, қайд этиш керакки, Гананинг қанот ҳимоячилари ўйиннинг ҳар жабҳасида жуда фаол ҳаракат қилишади: рақибга прессинг, ҳужумга қўшилиш, майдон марказини ёпиш.

4-3-3 ярим ҳимоядаги марказий учликни ҳосил қилади ва ҳужумкор қанот ўйинчиларига рақиб дарвозасига яқин ҳаракатланишга имкон беради, бу эса ўз навбатида мудофаа қанотлари учун кўпроқ жой ҳосил қилади. Бу қарама-қарши йўналишда 4-2-3-1 схемасида ишлайди. "Қора юлдузлар" шундай қилиб ҳужум тактикасини ҳимояга ўзгартиришади.


Чап қанот ҳимоячи ярим ҳимояга қўшилган ҳолда олдинга ҳаракат қилмоқда.


Ва бўш жойга ҳаракат қилган ҳолда, қайта пасни кутмоқда.


Ганаликлар ўз футболчиларининг тезлик сифатларини максимум ишлатишга ҳаракат қилган ҳолда, юқори мудофаа чизиғида ҳаракат қилишади. Рақибнинг кўплаб ҳужумлари майдон марказидаёқ тўхтатилади, бунга ана шундай тактикалар ва ҳимояиларнинг индивидуал савияси юқорилиги ёрдам беради.


Гана мудофаа чизиғининг тузилиши


Терма жамоа етакчилари


Томас Парти – Гана терма жамоасининг бош юлдузи.



Парти – "қора юлдузлар"нинг турнирдаги бош умиди. Айнан унга марказий чизиқдаги назорат боғлиқ бўлади.

Томас универсал, аммо унга кўпроқ бокс-ту-бокс ўйин варианти мос тушади. Кўп жиҳатдан ҳужумни қўллаб-қувватлаш ва рақибни қўриқлаш ҳам унга боғлиқ. Бу эса Гана учун муҳим роль ўйнайди.

Партида ажойиб ўйин интеллекти, ажойиб техника бор ва якка курашларда яхши ўйнай олади. Бундай ўйинчи ҳар қандай жамоага керак.

Қуйида Партини ЖЧга олиб чиққан гол.




Жордан Айю – жамоанинг бош тўпурари.



Жордан Айю – тарихдаги энг яхши африкалик футболчилардан. Жорданнинг акаси ҳам бор – Андре Айю, катта эҳтимол билан уни ҳам танийсиз.

Айю ўз фаолиятида Англия Премьер-лигаси ва Лига 1даги ўйинлари орқали танилган. Уни ажойиб юлдуз бўлади деб ҳисоблашганди, аммо Жордан акаси каби ўз иқтидорини тўлиқ кўрсата олмади. Бироқ, Айю 30 ёшида ўз номини Гана футболининг саҳифаларида олтин ҳарфлар билан ёзиш имкониятига эга. Қатардаги турнир – Айю бутун фаолияти давомида кутган имконият.

Айюнинг бош маҳорати – ажойиб тезлик ва дриблинги. Айнан шу икки фактор Жорданга ўнг қанот вингери бўлатуриб терма жамоада 19та гол уришга имкон берди.

Қуйида Айюнинг терма жамоада урган сўнгги голларидан бирини кўришингиз мумкин.




Муҳаммад Кудус – Томас Партининг оддийроқ ва ёшроқ варианти.



Кудус катта эҳтимол билан "Аякс"нинг ҳозирда бош активи ҳисобланади.

22 ёшли ярим ҳимоячи 10 миллион еврога баҳоланмоқда (transfermarkt талқини бўйича), аммо нидерландияликларнинг ёшлар билан ишлаш ва Муҳаммаднинг ақлбоварқилмас иқтидорини ҳисобга олса, унинг икки ойдан сўнг 50 млн евро туриши ҳам ҳеч гап эмас.

Кудусда ажойиб техника ва тезлик бор. У Партидан фарқли равишда кўпроқ ҳужумга мослашган, керак бўлганда эса ўша жойда доимий ўйнаши ҳам мумкин.

Видеода Муҳаммаднинг Япония билан ўйиндаги ҳаракатлари экс этган.




Камал Сулемана – Лига 1 юлдузи.



20 ёшли "Ренн" вингери терма жамоада ўзини кам кўрсатган, аммо Лига 1да барча жойда овоза бўлмоқда.

Сулемана услуби жиҳатидан Неймарни эсга солади. У ажойиб техникага эгалик қилади, бирга-бир вазиятда зўр ўйнайди ва тезкор ҳаракатлари билан ажралиб туради.

ПСЖ мухлислар балки ўтган мавсум Камаль уларнинг мудофаасини қандай лол қолдирганини эслашса керак. Уни "Аякс" ҳам кузатаётгани бежиз эмас. Шундай экан, Қатардаги ЖЧ – Камаль учун ўзини бутун футбол дунёсига кўрсатиш имконияти.

Бу эса Камалнинг Қатарга қарши ўртоқлик ўйиндаги ҳаракатлари.




Кучли ва заиф томонлар


Кучли томонлар: тезлик, техника, ўйинчиларнинг ўртача даражаси.

Заиф томонлар: мураббий, дарвоза позицияси, интизом.


Тезлик ва техника – барча Африка жамоаларининг ажралиб турадиган жиҳати ва Гана ҳам бундан истисно эмас. Барча чизиқдаги ўйинчилар тезлик ва тўп билан муаомала қилишни яхши билишади, бу эса ганаликларга кўпроқ куч билан ҳужум қилиш ва юқори мудофаани қуришга имкон беради.

Одатда африкаликлар ҳимояда муаммоларни бошдан кечиришади, аммо бу ерда Гана истисно. Ҳозир шундай ноёб даврки, терма жамоа мудофаа маркази ишончли оёқларда. "Страсбург"дан Александр Жика ва "Лестер"дан Дэниэл Амарти ишончли тарзда Гана мудофаасини "бетонлашмоқда".

Агар жамоанинг ҳар бир позициясига қараб чиқсак, барчасида топ-чемпионатлар ўйинчиларини кўриш мумкин. Нисбатан ягона заиф нуқта дарвозабон ҳисобланади.

Гана иштирокининг энг ҳал қилувчи факторларидан бири бош мураббий бўлади.

Ҳозирча Отто Аддо қандай футболни тадбиқ қилиши аён эмас. Унда бош мураббий сифатида деярли тажриба йўқ. Бундай қийин мусобақада тўғри тактика ва жамоанинг тайёргарлиги жуда муҳим. Аддо бу вазифани бажара оладими? Бу катта савол.

Интизомга келсак, футболга тўғридан-тўғри алоқадор бўлмаган муаммо кузатилиш хавфи бор. Масалан: мукофот пуллари. Негадир бу Африка жамоаларидаги доимий муаммолардан. Сиз футболчиларнинг тўланмаган бонуслар сабаб "исён кўтарганини" эсласангиз керак. Айтганча, ганаликлар ЖЧ-2014да шу сабаб билан Португалия билан ўйинга боришни рад этишган. Бундай масалалар футболдан чалғитади ва жиддий муаммога айланиши мумкин.


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика