RU

Последние новости

16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  17 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  6 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1

Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022. Ўзбекистон Таиландга 8та гол урди ва бронза медалларини қўлга киритди Новости

Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022. Ўзбекистон Таиландга 8та гол урди ва бронза медалларини қўлга киритди

Бугун Қувайт мезбонлик қилаётган футзал бўйича XVI Осиё чемпионати ўз якунига етади.

Бироздан сўнг учинчи ўрин учун Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз Таиланд билан куч синашди.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубоги-2022 бронза медаллари соҳиби.


Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022

3-ўрин учун баҳс

 Таиланд – Ўзбекистон 2:8

Кувайт Сити, "Саад Ал Абдуллоҳ Ҳалл" спорт мажмуаси. 19:00

Голлар: Н.Вингвон 2, В.Срирангпирот 27 - И.Ропиев (И.Ҳамроев) 2, 26, Д.Чориев 6, Э.Тўлқинов (М.Одилов) 14, Ҳ.Нишонов (И.Ҳамроев) 16, С.Жўраев 22, А.Раҳматов (Д.Чориев) 23, И.Ҳамроев 31

Таиланд (биринчи бешлик): 12.Катавут Ханкампа, 3.Ворасак Срирангпирот, 4.Крит Арансанялак, 13.Саравут Палапруек, 14.Наронгсак Вингвон.

Захира: 1.Панурат Олан, 2.Панут Киттипанувонг, 5.Ронначаи Жунгвонгсук, 6.Иттича Прапапан, 7.Чарундич Муентианг, 8.Жетсада Чудеч, 9.Субҳавут Туенкланг 10.Варут Вангсама-Аео, 11.Танатип Сангсунг.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.

Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.

Огоҳлантиришлар: Т.Сангсунг 11 - Д.Раҳматов 5, И.Ҳамроев 22


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубоги-2022 бронза медаллари соҳиби.

40 - Зарбааа, ўйин тугашига 5 сония қолганда С.Жўраевдан пушка ва дарвозабон чиройли сейв ижро этди.

40 - Рустам Умаров Субҳавут билан бирга бирда бизни голдан қутқарди.

39 - Ўйин анча сокинлашиб қолди.

36 - Элибоев жамоамизни голдан қутқариб қолди.



31 - Гооооооолллллллл, асал гол, асал. Илҳом Ҳамроев бўш дарвозани ўз дарвозаси олдидан нишонга олди. 

27 - ГОЛ, С.Жўраев тўпни олдириб қўйди ва Ворасак Срирангпирот гол уриб кетди.

26 - Гооооооллллл, Ихтиёр Ропиев рақибни хато учун жазолади.

23 - Гооооооллллллл, Даврон Чориевнинг пасидан кейин Анасхон Раҳматов гол урди. Бугун таиландликлар дарвозаси олдида очиқ эшиклар куни.

22 - Гоооооооллллллллл, Суннатилла Жўраев жаримадан тўпни дарвозага михлаб қўйди. Тиқворди ўзиям.

22 - И.Ҳамроев огоҳлантирилди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча йирик ҳисобда олдиндамиз. Баракалла, йигитлар!



16 - Гооооолллллл, Ҳусниддин Нишоноввввв!!!! Ҳамроевнинг пасидан кейин Ҳусниддин жуда чиройли гол урди.

14 - Гоооооооллллллл, Элбек Тўлқиновввв! М.Одиловнинг бурчакдан оширган тўпини ёш ҳужумчимиз ерлатиб дарвозага йўллади.

14 - Суннатилла Жўраевнинг зарбасини Ханкампа эгаллаб олди.

Таиланд устози 1 дақиқалик тайм-аут олди.

11 - Чориевнинг зарбасини посбон қайтарди.

6 - Гоооооооллллллл, Даврон Чориеввввв! Ропиев зарба берди, тўп тўсинга тегиб қайтди, қайтган тўпни Чориев дарвозага жойлаб қўйди.

6 - Уҳҳҳҳ, Д.Чориев дарвозамизга кириб кетаётган тўпни қайтариб юборди ва бизни голдан асради.

5 - Зарбааа, Анасхон Раҳматовнинг зарбасини Ханкампа қайтарди.

5 - Жетсада Чудечга қўполлик қилгани учун Д.Раҳматов огоҳлантирилди.

5 - Рақиб посбони Ханкампа берган зарбани бизнинг дарвозабон Элибоев қайтарди.

2 - Голллллллл, Ихтиёр Ропиеввввв. Ҳисобни тезда тенглаштирдик. И.Ҳамроевдан голли пас.

2 - ГОЛ, ўйиндаги биринчи зарба голга айланди. Вингвон оддий гол уриб кетди.

Учрашувни таиландликлар бошлаб беришди.

Ҳар икки мамлакат мадҳиялари янгради, томонлар жамоавий суратларга тушишди.



Бугунги рақибга қарши Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилигида сўнгги бор 2016 йил тўқнаш келган. Тошкент мезбонлик қилган Осиё кубогининг ярим финалида асосий вақт 1:1, қўшимча бўлимлардан сўнг 2:2 ҳисоби қайд этилган ва пенальтилар сериясида вакилларимиз Д.Ирсалиев, Ф.Фахриддинов ҳамда К.Свиридовларнинг голлари эвазига 3:1 ҳисобида зафар қучишган.

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика