RU

Последние новости

22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  3 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  0 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  0 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  1 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  8 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  5 17:02Ди Канио: "Леау майдонда сайр қиляпти"  1 16:33Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда  11

"Бунёдкор" клубидаги ўзгаришлар ҳақида расмий маълумот Новости

"Бунёдкор" клубидаги ўзгаришлар ҳақида расмий маълумот

"Бунёдкор" клуби раҳбарияти, асосий жамоа мураббийлар штабидаги ўзгаришлар борасида хабар берган эдик. Қуйида мазкур мавзу бўйича расмий маълумот билан танишишингиз мумкин.


Эшитдик-да! "Бунёдкор"да клуб раҳбари, академия директори ва мураббий ўзгарди

Йиғилиш аввалида, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан сўнгги йилларда миллионлар ўйини бўлган ва мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган футболни ривожлантириш ҳамда тараққий эттиришга катта эътибор қаратилаётгани, бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармони яққол мисол экани таъкидлаб ўтилди. 




“Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида клуб раҳбарияти, футболчилар ва Фан клуб аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилишда сўнгги вақтда клубдаги носоғлом муҳит, клубнинг Суперлигадаги салбий иштироки кескин танқид қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача ривожлантиришнинг янги босқичга олиб чиқиш концепцияси, Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари қабул қилингани, унинг ижросига масъулларнинг шахсий жавобгарлиги белгилангани айтиб ўтилди.

Шунга қарамай, бугунги кунда “Бунёдкор” футбол клубида берилган вазифаларни бажариш бўйича амалга оширилаётган ишлар қониқарсиз ҳолатда, натижалар эса ачинарли аҳволда эканлиги, ҳолатни яхшилаш ва соғломлаштириш учун клубда ва дирекция раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилгани билдирилди.

Барча шароитлар яратиб берилганига қарамай кутилган натижани бермаётгани, бунга сўнгги вақтларда, асосий жамоанинг кўрсатаётган уйинлари ва эришган натижаларидан ҳам кўриш мумкинлиги, хусусан, Суперлига жорий мавсумининг 18-туридан сўнг жамоа 20 очко жамғарган ҳолда 9-ўринда бораётгани танқид остига олинди.  

Таъкидлаш керакки, 18 та ўйинда 20 та гол урилган бўлса, 29 та тўп ўтказиб юборилган ёки тўплар нисбати – 9. Суперлиганинг 2021 йил мавсумида жамоа 18-турдан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турган эди. Тўплар нисбати эса + 12.

Меҳриддин Абдуллаев ҳолат шу тарзда давом этадиган бўлса, “Бунёдкор” ўзи тарихидаги энг шармандали ҳолатга тушиши, ачинарлиси эса Суперлигани жорий йил якуни билан тарк этиши мумкинлигидан хавотир билдирди. 

Бундай салбий натижалар учун авваллари молиялаштиришдаги муаммолар баҳона қилингани, ҳозирда молиялаштиришда муаммо йўқлиги аксинча клуб ва дирекция учун зарур барча маблағлар, ойлик-маошлари ва мукофот пуллари ўз вақтида молиялаштирилаётгани айтилди. 

Юқоридагилар клуб директори Мирзаев Улуғбек ҳамда асосий жамоа мураббийи Виктор Карпенконинг ўз вазифаларини етарли даражада бажармаётганлигидан далолат бераётгани маълум қилинди ҳамда юқоридагилардан келиб чиқиб, клуб директори Улуғбек Мирзаев лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига “Бунёдкор” Академияси директори Азиз Ҳайдаров тайинланди. 

Асосий жамоа мураббийи Виктор Карпенко ўрнига “Бунёдкор” U-21 жамоаси бош мураббийи Иван Бошкович тайинланади. Бошкович футболчи ва мураббий сифатида  Европа футболи билан таниш. Унинг тажрибаси жамоадаги натижаларни ўзгартиришига умид билдирилди.

Иван Бошковичга аввало жамоадаги муҳитни ўзгартириш, футболчилар билан алоҳида ишлаш бўйича топшириқ ва вазифалар берилди. Шунингдек, Бош мураббий фаолиятига ҳар қандай аралашув жазоланиши таъкидланди.

Академия раҳбари сифатида шу кунга қадар фаолият юритиб келган Азиз Ҳайдаровнинг Клуб Бош директори бўлгани сабаб, “Бунёдкор” академияси директорлигига, Академияда фаолият юритиб келаётган Ислом Аҳмедов тайинланади. 

Ислом Аҳмедов футболда катта тажрибага эга эксперт ҳисобланиб, Академия раҳбарлигига айнан шундай мутахассис кераклиги бугунги кун талаби эканлиги айтилди. 

Барча тайинланаётган мутахассислар катта тажрибага эга ҳамда “Бунёдкор” клубида ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Улардан клубнинг бугунги кундаги ҳолатидан хулоса қилган ҳолда, қисқа муддатда клуб фаолиятини соғломлаштириш, натижаларни яхшилаш, ислоҳотларни амалга ошириш орқали Осиё ва юртимиз футболидаги нуфузини оширишлари талаб этилади. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика