RU

Последние новости

00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  24 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  14

"Жамоа ўзгаришга муҳтож. Раҳбариятдан ва самарқандлик мухлислардан узр сўрайман". Андрей Шипилов "Динамо"дан истеъфога чиқишини маълум қилди Новости

"Жамоа ўзгаришга муҳтож. Раҳбариятдан ва самарқандлик мухлислардан узр сўрайман". Андрей Шипилов "Динамо"дан истеъфога чиқишини маълум қилди

Суперлига 11-турининг қолдирилган учрашуви доирасида "Динамо" Самарқандда "Насаф"га йирик ҳисобда (0:4) мағлуб бўлгач, "Динамо" бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида истеъфога чиқишини билдирди.

- Бугунги ўйин ҳақида нима ҳам дердим... Биз биринчи голни ўтказиб юборгунча ўйин намойиш этдик. Жамоа характер кўрсата олмади. Футболда жамоа ўз иродасини намойиш эта олмаса, бу бош мураббийнинг айби. "Динамо" қўл остимда 5та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам ғалаба қозонмаган экан, мен истеъфога чиқаман. Яхшиси янги мураббий келсин, жамоани бироз руҳлантирсин. Айни дамда жамоага ўзгаришлар керак. Раҳбариятдан ва самарқандлик мухлислардан узр сўрайман. Қўлимдан келганини қилдим. Аммо бу вазифани уддалашим учун етарли бўлмади. "Динамо"га омад тилайман. Бу ҳаёт. 

- Истеъфо жамоанинг натижалари билан боғлиқми?

- Ҳа, натижа қониқарсиз бўлса жамоага ўзгаришлар керак бўлади. Натижа йўқ экан, мураббий кетиши керак. 

Ҳозирда таркибдаги муаммолар – Эркин Бойдуллаевнинг сариқ карточкалари сони 4тага етгани учун ўйнай олмагани, Марат Бикмаев машғулотлардаги жароҳати сабаб ўйнамагани, Йовановичнинг жароҳати сабаб тўп сурмаётгани ҳақида гапириш, баҳонадек кўриниб қолади. Таркибда яна 17 нафар футболчи бор, улар майдонга туша олмаган ўйинчилар ўрнини тўлдириши керак. 

Бугун ўйинни яхши бошладик, аммо ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйдик, ахмоқона пенальти барчасини ўзгартириб юборди. Жамоа ўзгаришларга муҳтож. Янги мураббий келиши керак, яна 13 тур бор, вазият ҳали фожиали эмас. Ким келса, у натижаларни яхшилаши лозим. Мен вазиятни ўнглаш учун ҳамма ишни қилдим, аммо бу қўлимдан келмади. Барчага раҳмат.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика