Николо Скира: Шомуродов "Болонья"га ўтмоқда
07 авг 2022 11:32
Новости
Николо Скира: Шомуродов "Болонья"га ўтмоқда
"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини "Болонья"да давом эттиради.
Журналист Николо Скиранинг ёзишича, томонлар футболчининг сотиб олиш шарти билан бир йиллик ижараси борасида музокаралар давом эттирмоқда. Шундан кейин футболчи клуб билан 4 йиллик шартнома имзолайди ва унинг трансфер суммаси 10 миллион еврони ташкил қилади.
Ўтган мавсумда Шомуродов "Рома" таркибида А Сериянинг 28 ўйинида қатнашиб, 3 гол ва 4 ассист қайд этди. Унга "Вулверхэмптон" ва "Торино" каби клублар ҳам қизиқиш билдирганди.
Похожие новости
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Комментарии