RU

Последние новости

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  1 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  0 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  2 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  14 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  2 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  1 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

"Металлург": Луисма Эрнандесга Испаниядан яна бир ёрдамчи келди Новости

"Металлург": Луисма Эрнандесга Испаниядан яна бир ёрдамчи келди

Теги :  Металлург
“Металлург” ПФК мураббийлар штабида испаниялик мутахассислар сони яна бир кишига кўпайди.

"Июль ойининг бошида бош мураббий Луисма Эрнандесга фалсафа фанлари доктори Роберто Овехеро ёрдамга келганлиги ҳақида хабар бергандик. Мазкур ҳафтадан эътиборан хорижлик мутахассисларимиз сони уч кишига етди. Эндиликда Виктор Мартин Альба ҳам “Металлург” ПФК асосий таркибининг Суперлига баҳсларида муваффақиятли иштирок этишига масъул ҳисобланади.

Виктор Мартин Альба 30 ёшда. 1992 йилнинг 30 август санасида таваллуд топган. Мадрид университетини тамомлагач, “Реал” (Мадрид) клубида иш бошлаган. Роберто Овехеро билан биргаликда “қироллик клуби”нинг С ҳамда В лигалардаги жамоаларида Антонио Калдерон, Сантьяго Солари, Тристан Селатор, Педро Санчес сингари мураббийлар билан бирга фаолият юритган. Иккинчи двизионда “Овьедо” жамоасида бош мураббий Фернандо Йеррога ёрдам беришган.

“Металлург” ПФКнинг аҳил жамоасига хуш келибсиз, Виктор!!!", — дейилади бекободликлар хабарида.



Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика