RU

Последние новости

16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  3 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  6 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  1 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  16 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  12 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2

Ҳаким Фузайлов: "Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди"

Про лига 9-туридан ўрин олган "Андижон" – "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрларини билдирди.


- Ўйин ҳақида

- Олдин айтганимдек, Про лига – мураккаб мусобақа. Ҳар бир жамоа астойдил кураш олиб бормоқда. Масалан, 8-турда биз фаворит, "Ғиждувон" эса аутсайдер сифатида қаралганди, бироқ ўшанда дуранг бўлганди. 

Бугунги баҳс жанговар тарзда кечди. "Андижон"нинг устунликлари ва камчиликлари хусусида хабардор эдик. Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди. "Андижон" стандартларда анча хавфли, буни йигитларимиз яхши билишарди. Ҳали ҳамма кураш олдинда. Рақобат кучли, сабаби Суперлиганинг 3 та клуби Про лигага тушиб кетганди ва энди Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилади. Ўйлашимча, ҳаммаси охирги 3-4 турда эмас, балки плей-оффда ҳал бўлади. 

- Натижадан қониқдингизми?

- Йўқ, унчалик қониққаним йўқ, чунки бу биз 5-марта дуранг ўйнадик. Бугун Суперлигага чиқиш йўлидаги асосий рақибга қарши тўп тепдик. Айниқса, "Андижон" жамоаси ҳали уйда дуранг ҳам ўйнамаганди, фақат ғалаба қозонганди. Ҳаёт давом этади, курашлар олдинда.

- "Андижон" сўнгги дақиқаларда ғалаба қозониб кетаётганди, буни ўрганиб чиққанмидингиз?

- Албатта. Бу ҳақда футболчиларга айтгандик. Биз Виктор Кумиковни яхши биламиз. У киши футболчиларни ўйинга ва стандарт ҳолатларга яхши тайёрлайди. Йигитларимиз жисмонан андижонлик футболчиларга енгилишмагани хурсанд қилди.

- "Бухоро" ўтган турда турнир аутсайдери "Ғиждувон" билан дуранг ўйнаганди. Жамоага нима етишмади?

- Кўплаб вазиятларни кўкка совурдик. Видеолавҳани кўриб чиқдик. 14 та вазият яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Ҳатто пенальтидан унумли фойдаланмадик. Баъзида тўп дарвоза устунига тегди, зарбалар ноаниқ кетди ва ҳоказо.

- Шавкат Саломов йўқлиги билиндими?

- Йўқ. "Андижон" стандартларга эътибор қаратишини билгандик. Жамоавий ўйин кўрсатсак, ҳаммаси яхши бўлишини кутгандик. Албатта, Шавкат бўлганида зўр бўларди. У – жамоа етакчиси. Умуман олганда, яхши ўйин намойиш қилдик.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика