RU

Последние новости

21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  18 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумни якунлашда фақат ҳужумчилар эмас, бошқа футболчилар ҳам қўшилиши керак деган фикрим бугун амалда исботини топди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумни якунлашда фақат ҳужумчилар эмас, бошқа футболчилар ҳам қўшилиши керак деган фикрим бугун амалда исботини топди"

Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Садд" учрашувидан сўнг Рўзиқул Бердиев ва Акмал Мозговой ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Рўзиқул Бердиев: "Барчага ҳайрли кеч! Бугун ўйинни яхши ташкил қилдик. Рақибнинг кучли тарафларини ҳам ёпишга ҳаракат қилдик. Футболчиларимиз бунинг уддасидан чиқишди. Иккинчи бўлимда ҳужумда яхши ўйнадик. Бу ерга келишимиздан мақсадимиз анчагина жиддий эди. Ўйлайманки, буни ўйинларимиз билан кўрсатяпмиз.

Кеча ҳам айтгандим, ҳужумни якунлашда фақат ҳужумчилар эмас, бошқа футболчилар ҳам қўшилиши керак, деб. Бу нарса амалда бугун исботини топди. Бу руҳият билан боғлиқ масала. Ўйлайманки, ушбу ўйиндан сўнг барчаси янада яхши бўлади". 

Акмал Мозговой: "Бугун яхши жамоани ютдик деб ўйлайман. Биз яхши ўйин ташкил қила олдик. Мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажардик. Келаси ўйин ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз".

Савол: Акмал, сиз ҳақиқий таянч ярим ҳимоячиси ҳисобланасиз. Лекин фақат бугунмас, аввалги ўйинлардам ҳам шундай эпизодлар бўлдики, сизда кўп яхши имкониятлар бўляпти, бугун ҳам иккита гол урдингиз. Бу нарсалар мураббий кўрсатмасими?

Акмал Мозговой: "Мураббийимиз ҳам айтади, кўп ҳолатларда кимдир олдинга борса, кимда орқада қолиш керак, деб. Вазиятга қараб ўйнаймиз. Айрим ҳолатларда ўзим чиқяпман".

Рейтинг: +113   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика