RU

Последние новости

14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  0 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  1 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  15 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  3 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  65

Саудия саҳроларида сергаклик ҳисси. "Пахтакор" ва "Насаф" уйғондими? Новости

Саудия саҳроларида сергаклик ҳисси. "Пахтакор" ва "Насаф" уйғондими?

ОЧЛдаги юришини муваффақиятсиз бошлаган икки клубимиз навбатдаги турда ғалабалар билан кўнгилларни хушнуд этишди.

Ғалаба ҳамиша ёқимли бўлган. Муаммолар ҳам етарли. Лекин кишини хурсанд қиладиган айрим жиҳатлар йўқ  эмас. Қуйида шу ҳақида фикрлашамиз. 


Войнески айбини ювди 


"Сепахон" билан ўйинда марказий ҳимоядаги қўпол хатолардан сўнг "Пахтакор" мураббийлари ротатцияга қўл уришлари зарур эди. Афтидан Ларин захирага олинса керак, деган тахминлар юзага келган паллада Войнески Камен Хажиевни алмаштирди. Унинг ўрнида ҳаракат қилган Шерзод Аъзамов шу куни ўйин давомида ҳақиқий ҳимоячиларга ҳос ҳаракатлари билан мастер-класс ўтказганини гувоҳи бўлдик. Амалда "Instat" платформаси томонидан Аъзамов юқори баҳоланганини кўришимиз мумкин - 257. Кейинги ўринда Хожиакбар Алижонов - 249 балл. Славче Войнески " Ал Дуҳаил"га қарши ўйинда Аъзамов - Ларин жуфтлигидан фойдаланиши эҳтимоли катта. 


Суюнов — 227

Алижонов — 249

Ларин — 238

Аъзамов — 257

Сайфиев — 205

Ҳамробеков — 208

Собирхўжаев — 246

Турғунбоев — 203

Черан — 225

Рашидов — 210

Шаркич — 173

Алибоев — 219

Эркинов — 230

Ёқубов — кам ўйнагани туфайли баҳоланмаган



Захира қуроллари ишга тушганда 

Ушбу турда икки жамоамизда ҳам бир ҳил ҳолат кузатилди. Яъни, ўйин тақдирини ҳал қилишда бевосита захирадан тушгун футболчилар жонбозлик кўрсатди дейишимизга асослар бор. "Пахтакор"нинг "Ал Таавон"га қарши ўйинида ғалаба голини Хожимат Эркинов урган бўлса, унга ассистентликни Икром Алибоев маромига етказди. Энди кеча бўлиб ўтган "Насаф" - "Ал Виҳдат" ўйинида ҳам шундай вазият. Захирадан ўйинга қўшилганига кўп бўлмаган Баҳром Абдураҳимов Марко Станоевичга тўпни қулай қилиб ташлаб берди, сербиялик ярим ҳимоячидан ажойиб гол. Иван Соловьёвнинг ўрнига тушган Суҳроб Нуруллоев жарима майдончаси ичидаги фаоллиги ҳисобига пенальти ишлади. Дубль қайд этган Марко Станоевич учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. 



Бурайдада 13 йиллик тарих такрорланди


Саудия Арабистони клубини меҳмонда енгиш жамоаларимиз учун осон бўлмаган вазифа ҳисобланади. "Пахтакор" сўнгги бор мазкур мамлакат клубини сафарда 2009 йилги мавсумда мағлубиятга учратган экан. Ўшанда чорак финал баҳсида Зайниддин Тожиев ва Александр Гейнрихнинг голлари "Пахтакор"га "Ал Иттифоқ" устидан муҳим ғалабани келтиргани ёдимизда ҳамон. Ўшандан бери "шерлар" Саудия Арабистонида ғалаба нималигини билмай келаётганди. Орадан 13 йил ўтиб яна Саудия Арабистонида ғалаба тантана қилинди. 



Уйғониш

Илк турдан кейин хавотирларни оширган "Пахтакор" ва "Насаф" ўзлари учун жуда муҳим ва керакли уч очколарни ишлаб олишди. Кейинги учрашувлар олдидан битта ғалаба шарт эди. Нега? Қаранг, ҳозирда гуруҳдаги вазият мутлақо тенгликни кўрсатмоқда, 4та жамоада ҳам 3 очкодан бор. "Пахтакор"нинг эндиги рақиби Қатар гранди " Ал Дуҳаил" ҳисобланади ва нисбатан кучлироқдек кўриняпти. "Насаф" эса мағлубиятсиз одимламоқда ва 4 очкога эга. 3-турда Рўзиқул Бердиев шогирдлари мезбон "Ал Файсали" синовидан ўтишига тўғри келади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам рақиб ўз уйида ўйнамоқда. Шуни ҳисобга олганда кечаги ғалаба футболчиларда ишончни уйғотган бўлса, ҳеч гапмас. Умид қиламизки, футболчиларимиз анча сергак тортиб қолишди. Бундан буён бўшашишга ҳаққилиги йўқ. 





Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика