RU

Последние новости

13:36Тўртта терма жамоа мухлислари АҚШга кириш тақиқи сабабли ЖЧ-2026 дан қуруқ қолишлари мумкин  0 12:48Нима учун МЮ Сульшерни эмас, Кэррикни танлади?  2 12:30Бугунги ўйинлар: "Лондон дербиси", Арбелоанинг "Реал"даги дебюти ва бошқалар  0 12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  2 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  6 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  8 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  1 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  18 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  7 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  11 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  54

ОЧЛ. "Пахтакор" битта гол билан "Ал Таавон"ни мағлуб қилди Новости

ОЧЛ. "Пахтакор" битта гол билан "Ал Таавон"ни мағлуб қилди

Мазкур саҳифада ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" иштирокидаги баҳс матнли трансляция қилинади.

"Ал Таавон" 0:1 "Пахтакор"

гол: Ҳожимат Эркинов (83)

"Ал Таавон": 21. Мутаз Абдулраҳмон, 2. Зейд Бакир, 3. Леандре Кана, 5. Тариқ Абдуллоҳ, 8. Сумайҳан Дайдан (77. Ҳассан ал Амри, 59), 18. Ашраф ал Маҳдуди, 31. Саад Яслам Балобаид, 66. Мустафо Муҳаммад ( 20. Наваф Суфён, 77), 80. Раян Сиддиқ ал Муса, 85. Наваф ал Субҳи, 90. Ҳазза Иброҳим ал Ҳаза (30. Файсал Мутаири, 59)

Захира: 27. Муҳаммад Зулайфи, 84. Райан Жаҳоний, 91. Ракан Тулайҳи, 97. Ҳолид Мунташири, 99. Басил Меҳавес.

"Пахтакор": 33. Элдор Суюнов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Алексий Ларин, 7. Одил Ҳамробеков, 8. Азиз Турғунбоев (18. Ҳожимат Эркинов, 68), 10. Драган Черан, 11. Сардор Рашидов (29. Жасурбек Ёқубов,90+2), 14. Оливер Шаркич (6. Икром Алибоев, 68), 23. Шерзод Аъзамов, 27. Сардор Собирхўжаев, 34. Фаррух Сайфиев

Захира: 35. Санжар Қувватов, 88. Шаҳзод Азмиддинов, 32. Беҳрузбек Асқаров, 16. Русланбек Розиев, 28. Диёр Холматов, 42. Аббосбек Файзуллаев, 77. Миржаҳон Мираҳмадов.

Огоҳлантиришлар: Д. Черан (44), И. Алибоев (88), Ш. Аъзамов (90) - Кана (90+8)

Четлатиш: ал Муса (90+7)

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

Япониялик ҳакамнинг ўйинни якунловчи ҳуштаги чалинди. "Пахтакор" гуруҳдаги илк ғалабасини қўлга киритди - 3 очко!

90+8. Сариқ карточка. Ҳакамга эътироз билдирган Кана огоҳлантирилди.

90+7. Қизил карточка. Бўш қолган дарвоза томони ошиқаётган Ҳожимат Эркиновни тўхтатиб қолган ал Муса майдондан четлатилди.

90+4. "Шерлар"дан қарши ҳужум. Сайфиев узатган тўпни Собирхўжаев дарвозага йўллади. Тўп рақиб ҳимоячисига рикошет ҳосил қилиб, майдонни тарк этди.

90+2. Ўзгариш. Рашидовни Жасурбек Ёқубов алмаштирди.

90+1. Жаримадан ал Маҳдуди тепган тўпни жонли девор қайтарди.

Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Сариқ карточка. Рақиб билан баҳслашгани ва ҳакамга эътироз билдиргани учун Шерзод Аъзамов огоҳлантирилди.

89. Аъзамов жарима майдони яқинида қоидани бузди. "Ал Таавон"да стандарт вазият.

88. Сариқ карточка. Майдон марказида рақибига нисбатан қўпол ўйнаган Алибоев огоҳлантирилди.

86. Мезбонлар ҳужумга зўр беришмоқчи. Қарши ҳужумлардан фойдалиш керак.

83. Гоооооооооол! Икром Алибоев узатган тўпни Ҳожимат Эркинов дарвозабоннинг устидан ошириб дарвозага ташлади - 1:0! Ҳужумни Суюнов бошлаган эди.

80. Зарбааа! Бурчак зарбасидан кейин Алибоев рақиб дарвозасини ишғол қилмоқчи бўлди. Посбон яхши ўйнади.

78. Собирхўжаев майдон марказида қоидани бузди.

77. Ўзгариш. Наваф Суфён Мустафо Фатхини алмаштирди.

75. Тавамба Аъзамовга нисбатан қўпол ўйнади.

74. Ууух! Бурчакдан узатилган тўпни Ларин дарвозага йўллади. Рақиб ҳимоячиси "Ал Таавон"ни муқаррар голдан асраб қолди. 

73. Ҳожимат Эркинов чап қанотда фаоллик кўрсатмоқда. У бурчак зарбаси ишлади.

69. "Ал Таавон"нинг хавфли ҳужуми чоғида берилган қаторасига 2 зарба ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди.

68. "Пахтакор"да ўзгариш. Шаркич ўрнига Алибоев, Турғунбоев ўрнига Эркинов майдонга тушди.

66. Ҳамробеков Леандре Канани қўполлик билан тўхтатиб қолди.

64. Рашидов навбатдаги бор олдинги чизиқда қоида бузди.

63. Рақиб зарбаси йўлига Фарруҳ Сайфиев тўғоноқ бўлди.

62. Сардор Рашидов ҳужумда қоида бузди.

59. Ўзгариш. "Ал Таавон" сафида ўйнаётган Дайдан ва ал Ҳаза ўрнига Файсал Мутаири ҳамда Ҳассан Аламри туширилди.

57. Шаркич тўпни Азизга узатди, Турғунбоевнинг зарбасини ҳимоячилар "блоклашди". Ҳужум давом этиши мумкин эди. Лекин бош ҳакам ўйин қоидаси Черан томонидан бузилганини айтди.

55. Рашидовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.

52. Собирхўжаев ва Турғунбоев Сайфиевни супермен деб ўйлашади, шекилли. Икка футболчи ҳам Фарруҳга жуда ноқулай пас узатди.

49. "Шерлар" тўпни навбатдаги бор бурчакдан ўйинга киритишди. Яна натижасиз.

46. "Пахтакор" вакиллари 2-бўлимни бошлаб беришди. Жамоанинг дастлабки ҳужумида Шаркич ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

Биринчи бўлим тугади. Танаффус!

45+4. Азиз ўз қанотида яна фаол. У жарима зарбаси ишлади. Аммо, стандарт натижасиз якунланди.

45+3. Турғунбоев ўнг қанотда фаоллик кўрсатиб, тўпни марказроқдаги Собирхўжаевга узатди. Сардор эса Шаркични бирга бир вазиятга чиқармоқчи эди. Бироқ, Оливер офсайдда "ухлаб қолгани" маълум бўлди.

45+1 Тариқ Муҳаммаданнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи юксакларга учиб кетди.

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Сариқ карточка. 2-қаватда ал Субҳига нисбатан қўполлик ишлатган Драган Черан огоҳлантирилди.

43. Мустафо Фатҳига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

41. Рақиб жарима майдони томон кириб бораётган Рашидов ўйиндан ташқари ҳолатда экан.

35. Драган майдон марказида 2 футболчини усталик билан алдаб, тўпни Турғунбоевга оширган эди. Азиз оффсайдда экани маълум бўлди.

32. Хавфли!!! Сардор Рашидовнинг жарима майдони чизиғи устидан берган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

30. "Ал Таавон" посбонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда...

29. Одилжон Ҳамробековнинг узоқ масофадан боши билан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди.

28. Черан Сардорни, у эса Фарруҳни олдинга бошлади. Сайфиевнинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

26. Яхши! Мустафо Муҳаммад Фатҳини Шерзод Аъзамов зарарсизлантирди. Бурчак зарбаси. 

24. Ууууух! Рашидовнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартараф қилди.

23. Черанга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Пахтакор"да стандарт вазият.

22. Тўп бурчакдан ўйинга киритилди. Аниқроғи, Сардорларнинг Рашидови уни рақибга туҳфа қилди.

21. Чераннинг Шаркичга узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. Бурчак зарбаси.

Саудияликларнинг нидерландиялик устози Ёзеф Бром

20. Жамоалар навбати билан хатотлашаётгани боис "пичоққа илинадиган" вазият бўлмаяпти.

16. Чераннинг жарима майдони ичидаги Шаркичга узатмасини Мутаз Абдулраҳман 2-уринишда эгаллаб олди.

15. "Шерлар"нинг "Ал Таавон" жарима майдонига ҳар икки қанотдан оширган узатмаларига зарба берадиган футболчи топилмаяпти.

12. Рашидов ўнг қанотдан ўнг оёқда жарима майдонига оширган тўпи рақиб ҳимоячисига бориб тушди.

11. Сардор Рашидов ҳужумда ўйин қоидасини бузди.

7. Черан жарима майдони ташқарисидан рақиб постини нишонга олиши мумкин эди. Бироқ, ҳимоячилар Драганни зарарсизлантиришди.

6. Алижонов узатган тўпни Черан дарвозага йўллади. Ноаниқ.

5. Рақибдан яна бир ҳужум. Кана жарима майдони ичида Ҳамробековни алдаб ўтди, аммо тўпни Элдорбек Суюнов эгаллаб олди.

3. Илк хавфли вазият "Ал ТАавон"да содир бўлди. Хазза Иброҳим ал Ҳазанинг зарбасига аниқлик етишмади.

1. Учрашув старт олди. Тўпни рақиб футболчилари ўйинга киритиб берди.

Аль-Таавун

Лига чемпионов АФК. Группа D . Тур 2

11/04/2022, 02:15

1
:
0
Завершен

Пахтакор

Ходжимат Эркинов - 83'

45'
90'
59'  Hazzaa Al-Hazzaa (Faisal Mohamed)
59'  Sumayhan Alnabit (Hassan Al Omiri)
77'  Mostafa Fathi (Nawaf Al-Rashwodi)
90'  Ryan Al Mousa
90'  Леандре Тавамба
44'  Драган Черан
68'  Оливер Саркич (Ikrom Alibaev)
68'  Азизбек Тургунбаев (Ходжимат Эркинов)
83'  Ходжимат Эркинов
83'  Ikrom Alibaev
88'  Ikrom Alibaev
90'  Sherzod Azamov
90'  Sardor Rashidov (Jasur Yakubov)

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Рейтинг: +57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика