RU

Последние новости

21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  0 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 21:15Қуръагача...  21 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  4 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  11 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5

"Пахтакор" ўз тарихида иккинчи бор Суперкубокни қўлга киритди ёхуд Самарқанддаги сценарий такрорланди Новости

"Пахтакор" ўз тарихида иккинчи бор Суперкубокни қўлга киритди ёхуд Самарқанддаги сценарий такрорланди

2022 йилги Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Жамоаларнинг бошланғич таркиби билан танишинг:

Ўзбекистон Суперкубоги
27 февраль, якшанба

"Пахтакор" – "Насаф" 1:0 (ТУГАДИ)

Фарғона. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 7200 томошабин

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Алишер Усмонов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Бахтиёр Намазов
ВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
ВАР ассистент: Рустам Лутфуллин
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Драган Черан 61 - 1:0

"Пахтакор": Элдор Суюнов (Санжар Қувватов, 45), Ҳожиакбар Алижонов, Алексей Ларин, Камен Хаджиев, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Икром Алибоев, Сардор Рашидов (Хожимат Эркинов, 81) Сардор Собирхўжаев (Оливер Шаркич, 81), Азиз Турғунбоев ( Жасур Ёқубов, 90+3), Драган Черан.

Захира:   Руслан Розиев, Диёр Холматов, Аббос Эргашбоев, Аббос Файзуллаев, Миржаҳон Мираҳмадов.

"Насаф": Умид Эргашев, Дилшод Саитов, Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Марко Станоевич (Баҳром Абдураҳимов, 80), Иван Соловьёв (Азиз Холмуродов, 80) Шароф Муҳидинов, Суҳроб Нуруллоев (Ҳусниддин Алиқулов, 87), Ҳусайн Норчаев.

Захира: Сойибов, Неъматов, Давронов, Раҳматов, Акрамов, Саъдуллаев, 

Огоҳлантириш: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор") 12, Марко Станоевич ("Насаф") 19, Азиз Турғунбоев ("Пахтакор") 49, Икром Алибоев ("Пахтакор") 53, Санжар Қувватов ("Пахтакор") 76, Драган Черан ("Пахтакор") 84, Одил Ҳамробеков ("Пахтакор") 86, Азиз Ҳолмуродов ("Насаф") 90+3





ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Эслатиб ўтамиз бу жамоаларнинг ўтган йили Самарқандда кечган Суперкубок учрашувида ҳам шундай ҳисоб қайд этилган, Черан эса ғалаба тўпини киритганди. 

90+4. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Азиз Ҳолмуродов. 

90+3. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор" таркибида Жасур Ёқубов Азиз Турғунбоев ўрнига майдонга тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Суҳроб Нуруллоев ўрнига Ҳусниддин Алиқулов тушди. 

86. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Одил Ҳамробеков

85. Бугунги учрашувни стадиондан бевосита 7200 томошабин кузатиб бормоқда. 

84. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Драган Черан

81. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Сардор Собирхўжаев ўрнига Оливер Шаркич, Сардор Рашидов ўрнига Хожимат Эркинов тушди

80. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Марко Станоевич ўрнига Баҳром Абдураҳимов, Иван Соловьёв ўрнига Азиз Холмуродов туширилди

78. "Насаф" дарвозабони Азиз Турғунбоевнинг бирга-бир вазиятга чиқиб боришига йўл қўймади. 

76. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Санжар Қувватов. 

68. ВАУУУУУУУУУ. Санжар Қувватов тўпни қабул қилишда хато қилди. Норчаев босим ўтказиб вазиятдан фойдаланиб кетиши мумкин эди. 

65. "Насаф" босимни оширди. 

61. ГОООООООООООООЛ. ЧЕРАААААААААААН. Азиз Турғунбоевнинг қанотдан юқорилатиб узатган тўпини Черан боши билан дарвозага аниқ йўллади. 

56. ЗАРБАААААААААААА. Шароф Муҳиддинов 30 метрлардан ажойиб зарба йўллади. Жуда кучли ва хавфли. 

53. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Икром Алибоев Акмал Мозговойга нисбатан қоида бузди.

49. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Азиз Турғунбоев 

47. ЗАРБААААААААА. Иван Соловьёв жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Хавфлиии. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

45+2. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Элдор Суюнов ўрнига Санжар Қувватов тушди. 

41. УХХХХХХХХХ. Кутилмаганда Хусайн Норчаевга ҳимоячилардан тўп келиб тушди. Элдор Суюнов вақтида тўпга чиқиб келиб гол бўлишига йўл қўймади. Суюнов жароҳат олди. Катта эҳтимол билан алмаштирилади. 

34. Сардор Рашидовнинг аниқ зарбасини Умиджон Эргашев хотиржам ушлаб олди. 

32. ЗАРБААААААА. Шерзод Насруллаевнинг заргарона узатмасидан сўнг Суҳроб Нуруллоев зарба берди. Ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлди. 

30. Устунлик "Пахтакор" томонида. 

28. ЗАРБАААААААААА. Азиз Турғунбоев қанотдан кириб бориб Умар Эшмуродов таъқибидан қочиб зарба берди. Дарвозабон қайтарди. 

26. ЗАРБАААААААААААА. Хожиакбар Алижонов рақиб ҳимоячиларидан келиб тушган тўпни тўхтатмай дарвозага йўллади. Зарба жуда кучли. Бироқ ноаниқ. Ушбу зарбадан сўнг Алижоновнинг ОЧЛда "Ал Саад"га урган голи ёдимизга тушди. 

25. "Пахтакор" жарима зарбаси ишлади. 

19. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Марко Станоевич Фарруҳ Сайфиевга нисбатан қўпол ўйнади. 


12. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Фарруҳ Сайфиев олдинга ўтиб кетган Дилшод Саитовни йиқитгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

10. ЗАРБАААААААА. Элдор Суюнов қайтарган тўпни Марко Станоевич тўғри дарвозага йўллади. Бироқ ноаниқ. 

2. "Насаф" тезкор ҳужум уюштирди. Алексей Ларин хавфни бартараф этди. Қаршиликлар илк дақиқалардан босим қилди. 

Ўйинга старт берилди. 

Бачра нарса ўйинга шай ҳолатда. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув 16:00да бошланади

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика