Шомуродовда коронавирус аниқланганлиги айтилмоқда. Ҳужумчи "Верона"га қарши ўйинда майдонга тушмайди
18 фев 2022 20:01
Новости
Шомуродовда коронавирус аниқланганлиги айтилмоқда. Ҳужумчи "Верона"га қарши ўйинда майдонга тушмайди
"Рома" клуби А Сериянинг 26-тури доирасида "Верона"га қарши баҳс олдидан муаммоларга дуч келди.
Жумладан, Италиянинг бир қатор нашрлари римликлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Генрих Мхитаряннинг коронавирус юқтириб олганини маълум қилган. Ҳар иккала ўйинчи изолацияга олиниши айтиб ўтилган.
Шунингдек, асосий таркиб футболчиларидан бири Николо Заниоло ҳам жароҳати сабабли "Верона"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Манчини ва Ибанеснинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида турибди.
Эслатиб ўтамиз, “Рома” – “Верона” учрашуви 19 февраль куни соат 22:00 да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Комментарии