RU

Последние новости

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  11 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  5 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  7 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  147 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

Ўзбекистон супер камбек эвазига тарихимизда илк бор Қозоғистонни мағлуб этди Новости

Ўзбекистон супер камбек эвазига тарихимизда илк бор Қозоғистонни мағлуб этди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қозоғистон билан халқаро ўртоқлик ўйини якунланди.

Футзал. Халқаро ўртоқлик ўйини

Қозоғистон – Ўзбекистон 4:6

15.12.2021, 18:00

"Жаксилик Ушкемпиров" номидаги яккакураш саройи, Нур-Султон
Голлар: Биржан Оразов (Дуглас) 2, Альберт Акбаликов (Игита) 3, Дуглас (А.Акбаликов) 6, Арнольд Кнауб (Дуглас) 36 - Арнольд Кнауб 24 (авт.), Илҳом Ҳамроев (Ҳ.Нишонов) 27, Ихтиёр Ропиев (Д.Чориев) 28, Акбар Усмонов (Д.Раҳматов) 28, Даврон Чориев (И.Ропиев) 30, Равшан Элибоев 38

Қозоғистон (биринчи бешлик): 2.Игита, 9.Альберт Акбаликов, 8.Биржан Оразов, 11.Арнольд Кнауб, 14.Дуглас.

Захира: 1.Рауан Атантаев, 4.Нурбек Карагулов, 6.Газиз Нагашибай, 7.Ерсултон Сагиндиков, 13.Жомарт Токаев, 15.Болат Сарбасов, 19.Ринат Турегазин, 33. Нурабек Кабилбаев, 44. Нурсултан Танатули.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Равшан Элибоев, Машраб Одилов, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Абдулла Солиҳов.

Захира: Рустам Умаров, Анасхон Раҳматов, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Давлат Ибрагимов, Элбек Тўлқинов, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.

Огоҳлантиришлар: Е.Сагиндиков 27, Ж.Токаев 34 - Д.Раҳматов 36



ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

38. ГООООООООЛ. Элибоев ҳисобни оширмоқда. Дарвозабонимиздан Эгитага салом

36. Огоҳлантириш. Дилшод Раҳматов огоҳлантирилди

36. ГОЛ. Арнольд Кнауб ҳисобни қисқартирмоқда

34. Огоҳлантириш: Жомарт Токаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди

32. Мезбонлар ажойиб имкониятга эга бўлишди, бахтимизга Элибоев яхши ҳаракат қилди

30. ГООООООООООЛ. Чориев ҳисобни оширмоқда. Бу сафар узатмани Ропиев амалга оширмоқда

28. ГООООООООООООЛ. Акбар Усмонов ҳисобни бизнинг фойдамизга ўзгартирмоқда.

28. ГООООООООООООЛ. Пориев ҳисобни тенглаштирмоқда. Бу сафарги узатмани Чориев бермоқда

27. Огоҳлантириш: Ерсултон Сагиндиков Ропиевга қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди

27. ГООООООООООООЛ. Ҳамроев ҳисобни қисқартирмоқда, Нишоновдан узатма

24. ГООООООООООЛ. Чориевнинг бурчакдан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб дарвозадан жой олмоқда

22. Дугласнинг зарбасини Элибоев қайтармоқда

Иккинчи бўлим бошланди

 Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 3:0!

15. Элибоев яна бир бор дарвозасидан чиқиб зарба йўллади, Игита ўз ўрнида

12. Игита хато қилди ва тўп ҳамюртларимизга келди. Бироқ Анасхонинг зарбаси ноаниқ кетмоқда

9. Чориевнинг зарбасини Игита бартараф этмоқда

8. Футзалчиларимиз яхши ҳужумни ташкил этишди, бироқ сўнгги нуқтани қўядиган футзалчи топилмади

6. ГОЛ. Элибоевдан қўпол хато ва Дугласдан гол.

4. Арнольд Кнаубнинг зарбасини Элибоев бартараф этмоқда. Ҳозирча устунлик тўлиқ мезбонларда

3. ГОЛ. Альберт Акбаликов ҳисобни оширмоқда. Иккита аниқ зарба ва иккита гол...

2. ГОЛ. Биржан Оразов ҳисобни очмоқда

1. Равшан Элибоевнинг зарбасини Эгита қайтармоқда

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


Рейтинг: +68   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика