RU

Последние новости

17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  2 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  1 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  8 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  2 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  12 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

31 май куни "Реал Мадрид"нинг 3 нафар мураббийи Тошкентга келади Новости

31 май куни "Реал Мадрид"нинг 3 нафар мураббийи Тошкентга келади

Юртимизда Real Madrid Foundation Clinic дастурини ишга тушириш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ана шу дастурга асосан эндиликда “Қироллик клуби”нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте Тошкентга ташриф буюришади.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Карлос Альберт 2008-2015 йиллар давомида “Реал Мадрид” нинг асосий жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритган ва Икер Касильясдек жаҳонга машҳур дарвозабонга устозлик қилган. Ҳозирда у “Реал Мадрид” клубида методист сифатида иш олиб бормоқда.

Испаниялик мутахассислар юртимиздаги болаларга футбол бўйича мастер-класслар ўтаб беришади.

2004 ва 2008 йиллар оралиғида таваллуд топган 300 нафар тарбияланувчи иштирокида мастер класс тадбири 2 қисмдан иборат бўлади. Даставвал 4-9 июнь кунлари 2006-2008 йиллар оралиғида туғилган футболчилар ўртасида, кейин эса 11-16 июнь кунлари 2004 ҳамда 2005 йилда таваллуд топган футболчилар учун ўтказилади.

Ҳар бир вилоятнинг аҳолиси сонидан келиб чиқиб, ЎФА ҳудудий федерацияларга ўз квоталарини ажратган. ЎФА билан келишган ҳолда, Тошкент шаҳар ФФ 2006-2007 йилларда таваллуд топган футболчилар учун ажратилган квоталарини жаҳон чемпиони бўлган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига берадиган бўлди.

Шу билан бир қаторда, Азамат Абдураимов бошчилик қилаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам "Реал Мадрид" клуби академиясининг тадбирида иштирок этади.

"Реал Мадрид" иштирокидаги иккинчи тадбир куз фаслида бўлиб ўтади. ЎФА ва “Қироллик клуби” ўртасидаги келишувга биноан кейинги мастер класс тадбирини вилотяларда ўтказиш режалаштирилган.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика