RU

Последние новости

18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  43 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

31 май куни "Реал Мадрид"нинг 3 нафар мураббийи Тошкентга келади Новости

31 май куни "Реал Мадрид"нинг 3 нафар мураббийи Тошкентга келади

Юртимизда Real Madrid Foundation Clinic дастурини ишга тушириш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ана шу дастурга асосан эндиликда “Қироллик клуби”нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте Тошкентга ташриф буюришади.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Карлос Альберт 2008-2015 йиллар давомида “Реал Мадрид” нинг асосий жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритган ва Икер Касильясдек жаҳонга машҳур дарвозабонга устозлик қилган. Ҳозирда у “Реал Мадрид” клубида методист сифатида иш олиб бормоқда.

Испаниялик мутахассислар юртимиздаги болаларга футбол бўйича мастер-класслар ўтаб беришади.

2004 ва 2008 йиллар оралиғида таваллуд топган 300 нафар тарбияланувчи иштирокида мастер класс тадбири 2 қисмдан иборат бўлади. Даставвал 4-9 июнь кунлари 2006-2008 йиллар оралиғида туғилган футболчилар ўртасида, кейин эса 11-16 июнь кунлари 2004 ҳамда 2005 йилда таваллуд топган футболчилар учун ўтказилади.

Ҳар бир вилоятнинг аҳолиси сонидан келиб чиқиб, ЎФА ҳудудий федерацияларга ўз квоталарини ажратган. ЎФА билан келишган ҳолда, Тошкент шаҳар ФФ 2006-2007 йилларда таваллуд топган футболчилар учун ажратилган квоталарини жаҳон чемпиони бўлган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига берадиган бўлди.

Шу билан бир қаторда, Азамат Абдураимов бошчилик қилаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам "Реал Мадрид" клуби академиясининг тадбирида иштирок этади.

"Реал Мадрид" иштирокидаги иккинчи тадбир куз фаслида бўлиб ўтади. ЎФА ва “Қироллик клуби” ўртасидаги келишувга биноан кейинги мастер класс тадбирини вилотяларда ўтказиш режалаштирилган.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика