RU

Последние новости

07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  2 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  1 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  5 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  3 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  6 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  12 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  33

ЕКЛ. Голларга бой бўлган ўйинда "Рома" "Буде-Глимт"ни мағлуб этолмади Новости

ЕКЛ. Голларга бой бўлган ўйинда "Рома" "Буде-Глимт"ни мағлуб этолмади

Европа Конференциялар лигаси 4-туридан ўрин олган "Рома" - "Буде-Глимт" ўйини якунланди.

"Рома" - "Буде-Глимт" 2:2

Гол: 0:1 – 45 Сольбаккен, 1:1 – 54 Эль-Шаарави, 1:2 – 65 Ботхейм, 2:2 – 84 Рожер.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Кристанте, Манчини, Рожер, Мхитарян (Карлес Перес, 46), Верету, Заньоло (Шомуродов, 66), Дарбо (Вильяр, 46), Эль-Шаарави (Залевски, 88), Абрахам (Майораль, 81).

Буде-Глимт – Хайкин, Сампстед, Моэ, Лоде, Бьеркан, Конрадсен (Ветлесен, 88), Фет, Хаген, Пеллегрино (Мугиша, 88), Ботхейм, Сольбаккен.

Огоҳлантиришлар: Кристанте (75), Хайкин (75), Рожер (78), Сольбаккен (80), Моэ (87).


ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Рома" ўз майдонида ҳам "Буде-Глимт"ни мағлуб этолмади.

90+3. Сольбаккеннинг зарбаси ноаниқ чиқди.

90+2. "Рома" ҳужумда қўполлик ишлатди.

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ўзгаришлар: Пеллегрино ўрнига Мугиша майдонга тушди. "Рома"да эса Эль-Шаарави ўрнига Залевски ўйинга қўшилди.

87. Мое қўпол ўйнагани боис ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

84. ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ибанес!!! Ҳисоб тенглашди! Қанотдан оширилган тўпни Ибанес бош билан дарвозага йўллади, посбон тўпни қайтарди, аммо замонавий технология гол бўлганини маълум қилди.

83. ЗАРБА! Эль-Шаарави яна услубида зарба берди, бирозгина...

81. "Рома"да ўзгариш: Майораль Абрахам ўрнига ўйинга қўшилди.

80. ОГОҲЛАНТИРИШ: Сольбаккен ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка қабул қилиб олди.

79. Шомуродовдан бош билан зарба, аммо кучсиз чиқди.

78. ОГОҲЛАНТИРИШ: Ибанес рақибига қўполлик қилгани учун жазоланди.

76. Шомуродов Моега нисбатан ўйин қоидасини бузди.

75. ОГОҲЛАНТИРИШЛАР: Кристанте ва Хайкен огоҳлантирилди.

74. ЗАРБА! ШОМУРОДОВ! Эль-Шааравининг узатмасидан сўнг Элдор чап оёқда кучли зарба берди, ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

72. Виллиарнинг зарбаси ўхшамади.

71. Шомуродов жамоаси фойдасига бурчак тўпи ишлади.

70. ЗАРБА! Верету узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди.

68. Чап қанотдан оширилган тўп Шомуродовга етиб бормади, ҳимоячи тўпни қайтармаганда...

66. Шомуродов Заниоло ўрнига майдонга тушди!

65. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ботхейм! Қанотдан оширилган тўпни Ботхейм боши билан Патрисиу қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. 

63. Абрахам майдонда эканини унга нисбатан қўполлик ишлатилшгандан сўнг билиб олдик.

62. Сольбаккенга нисбатан Эль-Шаарави қўполлик ишлатди. Голингга жавоб дегани, бўлса керак.

58. Карсдорпнинг ўнг қанотдан узатмаси муваффақиятсиз чиқди.

54. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Эль-Шаарави!!! Чап қанотда тўпни эгаллаб олган италиялик ҳужумчи ўз услубида дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди.

53. Конрадсеннинг зарбаси икки дарвозани устма-уст қўйганда ҳам голга айланмасди.

"Кичкина табиб" фильмида айтилганидек, "Рома"нинг фаришталари сўнгги ойларда қаергадир учиб кетган...

50. Меҳмонлар чап қанотдан ҳужум ташкиллаштирди, якунда айнан норвегиялик футболчидан тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

46. Манчини ўйин қоидасини бузди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

"Рома"да икки ўзгариш: Перес Мхитарян, Виллиар Дарбонинг ўрнига майдонга тушди.

Айни дамдаги ҳолат

"Рома" биринчи бўлимда бирорта аниқ зарба бера олмади.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.

Ҳакам томонидан биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

Эль-Шаарави: Элдорни майдонга туширмасангиз, аҳволимиз вой!
Моуринью: Чинданми?!

45+1. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сольбаккен!!! Трагедия давом этади...

45. ЗАРБА! Конрадсеннинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, тезлигини пасайтирди.

40. "Буде-Глимт" жарима зарбаси ижро этди, кўнгилдагидек чиқмади.

37. Заньолода жуда қулай имконият бўлганди, на ўзи эплаб теполди, на очиқ турган Абрахамга пас берди.

37. Абрахам воқеалар ривожидан олдинлаб кетди.

35. Верету дарвоза томон кучли зарба берди, бироқ тўп юқорига парвоз қилди.

32. "Рома"нинг бурчак зарбасини Абрахам ниҳоясига етказа олмади.

"Спорт ТВ"да шарҳловчи ўзгарди, бизда эса ўзгармайди.

29. Пеллегринонинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди.

28. Эль-Шаарави Сольбаккенга нисбатан қоида бузди.

Шомуродов тушмаган ўйиндаги "Рома"нинг ғалабасидан кўра Элдор ўзини кўрсатган баҳсда римликларнинг мағлубиятини афзал кўришса керак ўзбек мухлислари.

24. ЗАРБА! Эль-Шааравининг зарбасидан сўнг рақиб ҳимоячиси оёғи билан сейв қилди, бурчак зарбасидан сўнг италиялик ҳужумчи яна зарба берди, яна ҳимоячилар дарвозабон жонига оро кирди.

22. Абрахамнинг чап оёқда берган зарбаси ноаниқ кетди.

19. Энди Манчинига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

18. "Рома"нинг пасларида камчиликлар кузатилмоқда. Оддий вазиятда хатога йўл қўйишди римликлар.

16. Эль-Шааравининг зарбасини меҳмонлар мудофааси қайтарди.

14. Веретуга нисбатан қўполлик ишлатилди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

13. Норвегияликлар бурчак зарбаси ишлаб олди, бироқ мезбонлар уни осонликча бартараф этишди.

11. "Рома"нинг тезкор гол уриш режаси чиппакка чиқди, ҳозирча римликлар қулай вазият яратишга интилишмоқда.

10. Эль-Шаарави томонидан Абрахамга узатилган тўп ноаниқ чиқди.

9. Мхитарян майдон марказида рақибига қўполлик ишлатди.

7. Прессинг натижасида меҳмонлар хато қилишга мажбур бўлди.

4. УХХХ! Меҳмонлар ҳисобни очишига бир баҳя қолди. Комбинация натижасида меҳмонлар ҳужумчиси рақиб жарима майдонига ёриб кирди ҳамда зарба йўллади, Патрисиу тўпни амаллаб қайтарди.

2. Хавфли вазият! "Рома" марказдан ҳужумга узатма амалга оширди, Заньоло тўпга етолмади.

Ўйин "Рома" футболчисининг йиқилиши билан бошланди.

1. Диққат қиламиз, учрашув бошланди.

Албатта, бугун бир футболчининг майдонга тушишини интиқлик билан кутамиз. Ўйлаймизки, у эртароқ стадионда кўриниш беради.

Турнир жадвали айни дамда қуйидагича кўриниш олган:

Иккала жамоанинг статистикасига назар солсак, ёмон натижаларга кўзимиз тушмайди. "Рома" ўз майдонидаги сўнгги 8 баҳснинг еттитасида мағлуб бўлмаган, "Буде-Глимт" эса охирги 18 ўйиндан бери ютқазмай келяпти. Қолаверса, жамоалар ўртасида бўлиб ўтган трагедиянинг давоми кўпчиликка қизиқ.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак. Ўшанда "Буде-Глимт" "Рома"ни тавбасига таянтирганди. "Бўрилар" бор аламини бугунги ўйиндан олишга ҳаракат қилишади.

Ассалому алайкум, уйқу билмас футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида қизиқарли баҳс гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика