RU

Последние новости

01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  0 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  1 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  23 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  10 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  15 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  79 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  7 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3

"Бунёдкор-W" ОЧЛда қатнашишини биласизми? Новости

"Бунёдкор-W" ОЧЛда қатнашишини биласизми?

Тарихда 2-бор аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсларини ўтказиляпти.

2019 йилда 4 мамлакат жамоалари (шарқ минтақаси) иштирокида илк мавсуми ўтган турнир пандемия туфайли 2020 йилда ўтказилмади. ОФК турнир иштирокчилари сонини 2021 йилда 8, 2023 йилга бориб 12, 2025 йилда эса 16 тага чиқаришни режа қилган.

2021 йилги мавсум 7 ноябрь куни старт олади. Унда шарқий минтақа вакиллари иштирок этишдан бош тортгани туфайли мусобақа ғолиби ғарбнинг 4 клуби ўртасида аниқланади:

1. "Бунёдкор-W" (Ўзбекистон)

2. “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон)

3. “Шаҳрдари Сиржан” (Эрон)

4. “Амман клуб” (Иордания)

Барча баҳслар марказлашган тарзда Иорданиянинг энг жанубида жойлашган Ақаба шаҳрида 2021 йил 7-13 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда Олий Лиганинг 2020 йилги ғолиби сифатида "Бунёдкор" аёллар жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

"Қалдирғочлар” иштирокидаги учрашувлар тақвими:

07.11. “Шаҳрдари Сиржан” (Эрон) - “Бунёдкор”

10.11. “Бунёдкор” - “Амман клуб” (Иордания)

13.11. “Бунёдкор” - “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон)

Championat.asia'га маълум бўлишича, “Бунёдкор” жамоасининг 37 кишидан иборат делегацияси (23 нафари футболчилар) мусобақага 3 ноябрь куни Тошкент-Истанбул-Амман-Ақаба маршрути билан йўл олиши режалаштирилмоқда. Қайтиш 14 ноябрга мўлжалланган.

Маълумот учун, “Бунёдкор-W” ўзбек футболи тарихида аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигасида қатнашадиган юртимизнинг биринчи жамоаси бўлади. Ақаба шаҳрида ўтадиган турнир ҳақидаги маълумотлар ва футболчилар билан интервьюларни сайтимиз орқали кузатиб боринг!

"Аёллар одам эмасми?" (мақола)

Автор :
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика