RU

Последние новости

22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  0 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  3 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  3 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  31 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  43 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  24

Эрматов ва Имомхўжаев қатнашган семинарларда нималар содир бўлди? Новости

Эрматов ва Имомхўжаев қатнашган семинарларда нималар содир бўлди?

ЎФА матбуот хизмати 27 октябрь тонгида спортни ёритувчи барча ОАВ вакилларини ташкилотнинг мажлислар залида ўтадиган анжуманга чорлади.

09:00 да бошланган семинарда журналист ва ҳакамлар иштирок этди. Унда Суперлиганинг сўнгги турларида содир бўлган баҳсли вазиятлар кўриб чиқилди ва хулосалар эшиттирилди. Мунозараларга сабаб бўлган эпизодларни собиқ ФИФА ҳаками, ОФК инструктори Валентин Коваленко чуқур таҳлил қилиб берди. Хусусан...

... "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашувда Акобирхўжа Шукруллаев "лочинлар" вакили Сардор Теляковга қизил карточка кўрсатмай хатога йўл қўйгани айтилди. Ўша куни ВАРда ишлаган Фирдавс Норсафаровга эпизодни нотўғри таҳлил қилгани ҳамда бош ҳакамдан вазиятга баҳо беришни сўрамай ўйин тақдирига жиддий таъсир қилувчи хатога йўл қўйгани тушунтирилди.

"Андижон" - "Насаф" учрашувида Рўзиқул Бердиевнинг жаҳлини чиқарган вазиятда Азиз Асимовнинг тўғри қарор чиқаргани тасдиқланди.

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувида биринчи пенальти тўғри белгилангани айтилди.

"Қўқон-1912" - "Локомотив" учрашувида мезбонларнинг иккинчи голида оффсайд йўқлиги таъкидланди.

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувида Фирдавс Норсафаров иккинчи пенальтини белгилаб, хато қилгани айтилди.

Маълумот учун, ўзи истамаган ҳолда ўйин тақдирини ўзгартирувчи хатога йўл қўйган Норсафаровга нисбатан интизомий чора кўрилди.

Семинар якунида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов собиқ ҳамкасбларини танқид қилиб, уларни ўз устида кўпроқ ишлашга чақирди: "Чойхонага борсанг, юрсанг, ишинг қолиб кетади. Мен ўйингача 3 кун ухлай олмасдим. Жамоаларни, футболчиларни ўрганиб чиқардим. Ўйиндан кейин ҳам тўлиқ учрашувни қайта кўриб, ўз ҳаракатларимга баҳо бермасам, уйқу келмасди. 

Ҳозир топ даражадаги ҳакамларимиз йўқ. Хафа бўлишмасин, буни юзларига айтаман. Чунки ҳеч ким ўзини керакли даражада қийнамаяпти, устида ишлаб, таҳлилга кўп куч сарфламаяпти"...

Шундан кейин спорт журналистлари амалий машғулотга таклиф қилинди, кўнгиллилар ўзларини ҳакамликда синаб кўриш имкониятига эга бўлишди.

Куннинг 2-қисмида эса ЎФА таклифига кўра Ўзбекистонда бўлиб турган “Hawk-Eye” компанияси дастурий менежери Артём Кулажский иштирокида семинар бўлиб ўтди. Бунда ВАР тизимидан тўғри фойдаланиш мавзусида суҳбат уюштирилди ва футболни трансляция қилувчи телеканаллар ходимларига керакли маслаҳатлар берилди. 

Шунингдек, футбол мутасаддилари ВАР тизими фаолиятини такомиллаштириш учун техник имкониятларни яхшилаш устида фикр алмашишда. Узоқ давом этган муҳокамада ЎФАдан Равшан Эрматов, Жаҳонгир Саидов ва Эркин Бахтияров семинар иштирокчилари ва Артём Кулажский билан фикр алмашишди.

Диёр Имомхўжаев бошчилигида ташриф буюрган ЎзПФЛнинг катта жамоаси бу борада олдинга қадам ташлаш учун ўз таклифларини билдирди. Муҳокамаларда айниқса Л. Қўчқоров фаоллиги билан ажралиб турди. 

Хуллас. 15:00 га яқин 2-семинар ҳам якунига етди ва кўпчилик Ўзбекистон билан Саудия Арабистони олимпия жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун йўл олди.

Автор :
Рейтинг: -32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика