Ла Лига. "Реал" мавсумдаги илк "Класико"да ғалаба қозонди
24 окт 2021 21:15
Новости
Ла Лига. "Реал" мавсумдаги илк "Класико"да ғалаба қозонди
"Барселона" - "Реал" 1:2
"Камп Ноу" стадиони
Голлар: 0:1 – 32 Алаба, 0:2 – 90+3 Лукас Васкес, 1:2 – 90+7 Серхио Агуэро.
"Барселона" – тер Стеген, Мингеса (Коутиньо, 46), Пике, Эрик Гарсия, Альба, Бускетс, де Йонг (Серджи Роберто, 77), Гави (де Йонг, 85), Дест, Депай, Фати (Агуэро, 74).
"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Каземиро, Васкес, Бензема, Винисиус Жуниор, Родриго (Вальверде, 72).
Огоҳлантиришлар: Пике (58), Менди (80).
Барселона Серхио Агуэро - 90' Примера Дивизион . Тур 10 24/10/2021, 20:15
Реал Мадрид Давид Алаба - 32', Лукас Васкес - 90' Стадион: Camp Nou, 86422 зрителей Главный судья: Jose Sanchez
Ла Лига турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин бўлди.
Бўлди, каталонияликларнинг умид чироқлари ёниб улгурмай, бош ҳакам финал хуштагини чалиб, уларни ўчириб қўйди. Ўйин якунланди, Ла Лигада етакчилик қилаётган "Реал" навбатдаги ғалабани қўлга киритди. "Барселона" эса охиригача курашди ва ҳали аввалгиданда кучли бўлиб, оёққа туришига умид борлигини амалда исботлай олди.
90+7-дақиқа. ГООООООООЛ! Серхио Агуэро орадаги фарқни қисқартирди.
Узатмадан кейин Тибо Куртуа тўпни эгаллаб олди.
90+6-дақиқа. Мезбонлар навбатдаги бурчак зарбасини ишлаб олишди.
90+4-дақиқа. ГООООООООЛ! Лукас Васкес орадаги фарқни иккитага ошириб, ўйинга нуқта қўйди чоғи. Марко Асенсионинг фаоллигини ҳам таъкидлаш лозим.
90+1-дақиқа. Ўзгариш! Захирадан тушган Федерико Вальверде ўрнига Дани Карвахаль ўйинга қўшилди.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди!
89-дақиқа. Тибо Куртуа кутилмаганда майдонга қулади. Тўпни узоқлаштираётганда дарвозабон оёғини қайириб олди. Ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур.
88-дақиқа. Люк Де Йонгга узатилган тўпни Куртуа осонлик билан эгаллаб олди.
87-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус Жуниор ўрнига Марко Асенсио майдонга туширилди.
86-дақиқа. Шифокорлар энди Винсиусга ёрдам кўрсатишмоқда.
85-дақиқа. Ўзгариш! Гави ўрнига Люк Де Йонг.
84-дақиқа. Чап қанотдан узатма амалга оширилди ва жарима майдончаси ичида Кун Агуэро Мендидан устун чиқди. Бироқ зарбаси аниқ чиқмади.
Ўйин давом этади.
82-дақиқа. Ҳаводаги тўп учун курашда Феде Вальверде ва Пике бошлари тўқнашиб кетди. Футболчиларга, айниқса уругвайликка шифокорлар ёрдами жуда зарур.
Менди танасидан оқилона фойдаланиб Агуэрони тўпга ета олмаслигини таъминлади.
81-дақиқа. Серхи Роберто ўйиндан ташқари ҳолатдалиги қайд этилди. Такрорий лавҳада саволлар пайдо бўлди.
80-дақиқа. Огоҳлантириш! Тўпни ён чизиқдан ўйинга киритишга шошилмагани учун Мендига сариқ.
79-дақиқа. Бускетс Винисиус қарши ҳужумга қочиб кетишига йўл қўймади.
77-дақиқа. "Реал" жарима майдончаси ичида босим пайдо бўлди, лекин "Барса" вакиллари зарба бера олмай қолишди.
77-дақиқа. Ўзгариш! Френки Де Йонг ўрнига Серхи Роберто ўйинга қўшилди.
76-дақиқа. Карим Бензема оддий вазиятда Вальвердега тўпни аниқ етказа олмади. Икки футболчи бир-бирини тушунмади.
75-дақиқа. Модричга нисбатан қоида бузилди. Лука тажриба эвазига тўпни рақибга олдирмади ва қоида бузишга мажбур қилди.
74-дақиқа. Ўзгариш! Фати ўрнини Агуэрога бўшатиб берди.
73-дақиқа. Дест рақибини чалғитиб кучли зарба берди, лекин бироз ноаниқ.
Зўр вазият! Чап қанотдан узатма, лекин Бензема тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.
72-дақиқа. Ўзгариш! Родриго ўрнига Вальверде майдонга туширилди.
70-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужум ўнг қанотдан ривожлантирилди, лекин Васкеснинг узатмаси қовушмади ва тўпни Тер Штеген осонлик билан эгаллаб олди.
68-дақиқа. Энди икки бор "Реал" ташланиб кўрди. Бироқ ҳар икки сафар ҳам охирги узатма манзилига етиб бормади.
65-дақиқа. Кетма-кет икки қанотдан узатмалар амалга оширилди, аммо иш зарбагача етиб бормади.
64-дақиқа. Фати аввал Модрич кейин Васкесдан ўтиб кетаётганида испаниялик футболчи томонидан йиқитилди. Жарима зарбаси. Тўп олдида Депай ва Альба.
63-дақиқа. Депай тўпни ўзига ўнглай олмади ва Куртуа уни эгаллаб олди.
62-дақиқа. Хавфли вазият! Модричнинг узатмасидан кейин Бензема тўпни бир уринишда дарвозага аниқ йўллади, аммо Тер Штеген ўз ўрнида.
60-дақиқа. Дестнинг хатосидан кейин Винни жуда қулай имкониятга эга бўлгандек эди, аммо Жуниор ўйлангунча ҳимоячининг ўзи хавфни бартараф этди.
58-дақиқа. Огоҳлантириш! Эътироз билдиришда керагидан ортиқ фаоллиги учун Пикега сариқ.
57-дақиқа. Мезбонлар бурчак зарбасини амлга оширди, "Барса" футболчилари тўп ҳимоячининг қўлига тегди деб норози, ҳакам эса унгача Де Йонг қоидани бузган деб топди.
55-дақиқа. Винисиус ва Кроос фаоллигидан кейин Родригода имконият юзага келганди, аммо унинг зарбаси ўта ноаниқ чиқди.
53-дақиқа. Менди тўпни кутиб тургунча, Гави илиб кетаётганида франциялик ҳимоячи томонидан йиқитилди. Ҳакам бу сафар ҳам қоида бузган футболчига сариқ карточка кўрсатиш шартмас деб ҳисоблади.
52-дақиқа. Хорди Альба Родригога нисбатан қўпол ўйнади деб топилди.
51-дақиқа. Винисиус икки рақиби қуршовида бўлишига қарамай, тўпни Бускетсдан майдондан чиқиб кетишини таъминлай олди.
50-дақиқа. "Реал" ўнг томондан ҳужум уюштириб кўрди.
49-дақиқа. "Барселона" иккинчи бўлимни анча фаол бошлади. Фатининг зарбасини Куртуа бироз қийинчилик билан қайтарди.
47-дақиқа. Эрик Гарсия ўйин қоидасини бузди деб топилди.
46-дақиқа. Ўзгариш! Иккинчи бўлим бошланди. Оскар Мингеса ўрнига Коутиньо туширилди.
Анча тенг курашлар остида ўтган бўлимда, бироз кескинроқ ва муҳими омадлироқ бўлган "Реал" ҳисобда олдинда бормоқда.
Бўлди, шу паллада ҳакам биринчи бўлим якунланганлигини билдирувчи ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди.
45+1-дақиқа. Бензема билан "девор" услубида ўйнашни ният қилган Родригодан Бускетс чаққонроқ чиқди, кейин бразилиялик қоидани бузди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
44-дақиқа. "Барса"да яхши вазият юзага келди. Аммо Фатининг зарбаси гол бўлишига Алаба тўсқинлик қилди.
43-дақиқа. Куртуанинг узатмаси Пикега бориб тушди. Тўп яна мезбонлар назоратига ўтди.
41-дақиқа. Энди "Барселона" бурчак зарбаси ишлаб олди.
40-дақиқа. Фатига нисбатан қўпол ўйналди деб топилди. Васкес - айбдор.
38-дақиқа. Бурчак зарбани "Барса" амалга оширди, вазият эса "Реал"да бўлди. Қарши ҳужумни Кроос яхши зарба билан якунлаши мумкин эди. Охирги ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
Эрик Гарсия олдинроққа ўтиб, зарба бериб кўрди. Йўл-йўлакай рақибга тегиб тўп майдонни тарк этди.
37-дақиқа. Мингеса бу сафар Винисиусни қўйиб юборди.
35-дақиқа. Кетма-кет икки стандарт ва Пике сал қолса мувозанатни тиклаши мумкин эди.
34-дақиқа. Родриго Альбага нисбатан қўполлик ишлатди.
32-дақиқа. ГООООООООООЛ! Алаба "Эл Класико"лардаги биринчи голини урди. Тезкор ҳужумни ушбу тўқнашув дебютанти якунлаб берди. Зарба шунчаки зўр чиқди.
31-дақиқа. Мемфис Депай жарима майдони ташқарисидан зарба йўллашга қарор қилди, лекин тўп анча юқорилаб дарвозадан ўтиб кетди.
29-дақиқа. Бензема қулайроқ нуқтага чиқиб, зарба йўллади, ноаниқ. Яна ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
28-дақиқа. "Реал" бир ҳужумда икки бор уриниб кўрди, лекин ҳар сафар рақиб сўнгги зарбага имкон қолдирмади.
26-дақиқа. Васкесдан кутилмаган хато.
25-дақиқа. Дахшат вазият! Дест ҳозир қандай қилиб гол ура олмагани кўпчилик учун мураккаб савол.
24-дақиқа. Яна Винни ҳимоячилардан қочиб кетди ва Тер Штегенни анча қийнади. Лекин кейин Бензема тўпни узатаётганда бразилиялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатдалиги маълум бўлди.
"VAR" ҳам бу вазият пенальтига тортмайди деб қарор чиқарди.
21-дақиқа. Винисиус осонлик билан Мингесани алдаб кетганди, жарима майдонига кирганида эса Гарсия ва Мингесанинг ўртасидан ўтаётганида йиқилди... Ҳакамнинг дастлабки қарори "йўқ" бўлди.
19-дақиқа. Родриго тўпга ета олмагач, Альбага нисбатан қоидага зид равишда ҳаракат қилди деб ишора берди ён ҳакам.
16-дақиқа. Ансу Фати тўп учун курашда Мендига нисбатан қўполлик ишлатди. Ёш иқтидор соҳиби рақибини туртиб юборганини тан олмаяпти.
14-дақиқа. Крооснинг узатмасидан кейин Каземиронинг уриниши гол бўлишига Пике йўл қўймади.
Айнан бразилиялик футболчи учрашувдаги биринчи бурчак зарбасини ишлаб олди.
13-дақиқа. Винисиус йиқитилган бўлсада, табассум қилмоқда. Қанотда уни Мингеса "чиройли" кутиб олди.
11-дақиқа. Васкес тўпга кеч қолди ва кейин Депай йиқилиб тушди.
9-дақиқа. Ҳозирча устунлик мезбонлар томонида. "Реал" иккинчи рақам бўлиб ўйнашга ҳозирча қарши эмас.
Дест қанотида уч рақибни доғда қолдириб кетишга уриниб кўрди, аммо Менди бунга йўл қўймади.
8-дақиқа. Бу сафар энди Кроос Гавига нисбатан қўпол ўйнади деб топилди.
6-дақиқа. Бускетс ортидан Бензема келаётганини сезган ҳолатда, бироз шошиб қолди ва узатмани ноаниқ амалга оширди.
5-дақиқа. Майдон марказида Бускетс Кроосга нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакамнинг ҳуштаги чалинди.
3-дақиқа. Рақиб ижросида тўп узатишдаги хатодан кейин "Барселона" учрашувдаги илк хавфли вазиятни юзага келтириши мумкин эди, бироқ Милитао Фатига имкон қолдирмади.
2-дақиқа. Ҳозирча мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда.
1-дақиқа. ЎЙИН БОШЛАНДИ! Уни Ансу Фати бошлаб берди.
Чигалёзди машғулотлар давомида шу нарса эътиборни тортдики, қайдномага киритилган бўлсада, Эден Азар асосий гуруҳ билан шуғулланмади. Бунинг сабаби ҳозирча маълум қилинмади.
Стадионни деярли тўлдирган мухлислар қўшиқ куйлашни бошлаб юборишган. Муҳит шунаки супер!
Эътиборингизга учрашувдан аввалги фотолавҳаларни тақдим этамиз.
Комментарии