RU

Последние новости

20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  2 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  1 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  0 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  0 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  9 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  3 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  7

"Шавкат "молодец", клубдан фақат ном қолган" — Усмон Тошев Новости

"Шавкат "молодец", клубдан фақат ном қолган" — Усмон Тошев

Бухоро футболи сўнгги йилларда чинакам инқирозни бошдан ўтказмоқда.

Вилоятнинг бош жамоаси айни пайтда Про лигада бўлиб турибди. Вазиятни ўнглаш мақсадида май ойида тажрибали Усмон Тошев жамоага таклиф қилинди. Ўша вақтда Тожикистон терма жамоасини бошқараётган ҳамюртимиз ЖЧ-2022 Осиё минтақаси саралаш босқичининг 2-раундидан кейин Бухорога қайтишга қарор қилди. Бугун Усмон Қудартович билан кичик интервью ташкил қилдик.

— "Бухоро"га қайтишингиз билан клуб номини ўзгартирдингиз. "Нурафшон" номига қаршилик қилганлар ҳам бўлдими?

— Йўқ, раҳбарият бу таклифни илиқ қабул қилди. Энг ёқимлиси, мухлислар ҳам. "Нурафшон" барчага маъқул келди.

— Тожикистондан кетишингиз билан янги иш жойингиз ҳақида миш-мишлар "болалади". Нега айнан "Бухоро"ни танладингиз? Клуб айни пайтда Про лига иштирокчиси ҳисобланади?

— Бу ер менинг уйим. Мазкур жамоани ташкил қилишда шахсан қатнашганман. Ўша пайтлардан илиқ хотиралар талайгина. Ҳозир эса барчасини тартибга солиш, футбол ўйнаш вақти келди. Шу туфайли Бухородоман.

— Клуб билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоладингиз. Футболимизда узоқ муддатли битимлар жуда ноёб. Демак, бир неча йиллик режа тузилган ва унинг бир бўлагисиз?

— Тўппа-тўғри. Эътибор қилган бўлсангиз, потенциали бор футболчилар билан ҳам 5 йиллик шартнома имзоладик. Бу орқали фақат жорий мавсумни эмас, яқин келажакни ўйлаябмиз.

— Клуб сизни дастлаб бош директор сифатида таништирди. Кейинчалик фақат жамоа устозига айланиб қолдингиз...

— Аслида жамоа менежери бўлишим керак эди. Аммо бизда ҳозирча бу лавозим йўқ ва мураббийлик билан чекланиб турамиз.

— Анчадан бери Бухоро вилоятининг бош жамоаси эски футболчилар олдида қарздорлиги тўғрисида хабарлар чиқиб турибди. Бу борада олдинга қадам ташландими?

— Ҳа, эски қарзларнинг барчасини ёпишга улгурдик.

— "Нурафшон" уй ўйинларини Ғиждувонда ўтказяпти. Бухоро шаҳридаги асосий стадион 2 йилдан бери тайёр бўлмаяпти. Муаммо нимада? 

— Ҳа, бу оғир савол. Стадион масаласи жуда қийнаб қўйди. Мана, бугун ҳам Қаршидан мутахассислар келиб, майдонни ўрганишди. Улар йил охирига қадар талабга жавоб бермайдиган чимни янгилашга ва яхшилашга ваъда беришди.

— Демак, келаси мавсум "Нурафшон" ўз уйига қайтади?

— Насиб қилса, албатта. Ўзимиз ҳам жуда хоҳлаймиз буни.

— Шавкат Саломов ҳақида фикрларингиз қандай? У бу мавсум ўзидан кутилган ўйинни кўрсатолмаётгандек...

— Йўқ, бу фикрга қўшилмайман. Шавкат "молодец", у жамоамизнинг ҳақиқий етакчиси.

— Про лигадаги вазият мураккаблашди. Суперлигага чиқиш вазифаси қанчалик қийинлашди?

— Йўқ, вазият ҳечам мураккаб эмас. Мен ҳозирги ҳолатни қизиқарли деган бўлардим. Мен учун футболда ҳеч қандай мураккаблик йўқ. Сабаби шундаки, у менинг ишим, уни яхши кўраман ва ундан роҳатланаман. Шу туфайли ҳозирги вазиятни қизиқарли деган маъқул. Чунки рақобат жуда юқори. Бундай муҳитда футболчилар ҳам, биз - мураббийлар ҳам ўсамиз, шароитлар ҳам яхшиланади. Олдимизга қўйилган вазифа эса аниқ, ҳаракат қилишдан 1 дақиқа ҳам тўхтамаймиз.

— Суперлига йўлланмаси қўлга киритилса, келаси мавсум жамоани аутсайдерлар ҳудудида кўрмаймизми? Раҳбарият ва ҳомийларнинг режаси қанақа?

— Насиб бўлса, юқори дивизионга чиқсак, ишимиз жуда кўп. Аллақачон шароитларни яхшилаш учун ҳаракат бошланди. Жамоа тизимида охирги йилларда барча нарса изидан чиқиб кетган. Клубнинг фақат номи қолган деса ҳам бўлади. Аммо барча муаммоларни ҳал қилишга кучимиз етади, ҳаракат қиляпмиз. Ҳаммаси яхши бўлади.

— "Истиқлол" (Душанбе) ва Тожикистон термасининг сўнгги натижаларидан кейин ўзбек футболи мухлисларида хавотир пайдо бўлди. Баъзилар қўшниларимиз савия борасида биздан ўзиб кетишганини айтяпти. Ҳар икки мамлакат футболини ич-ичидан биласиз, бу борадаги фикрингиз қанақа?

— Тўғриси, таққослашни хоҳламасдим. Бу яхши эмас. Лекин Тожикистон ҳақида гапиришим мумкин. У ерда ўсиш бор, ҳаракат қилишяпти. Ҳақиқатан ҳам мамлакат футболи сўнгги йилларда яхшигина ривожланди.

— Усмон Тошев хорижий терма жамоани бошқарган кам сонли юртдошларимиздан бири ҳисобланади. Айтинг-чи, ўзбек мураббийларининг чет элга чиқишига нима тўсқинлик қилади? 

— Хорижга чиқиш мураббийнинг ўзига боғлиқ. Бунда мутахассиснинг иши, режаси ва билимига қаралади. Бизда кучли мутахассислар жуда кўп. Улар астойдил хоҳлашса, чет эл жамоаларида ишлай олишади.

— Сиз Тожикистонда бўлиб турган вақтингизда тажрибали ҳакамларнинг бир қанчаси фаолиятини якунлади. Айни пайтда ҳакамликнинг даражаси ҳақида фикрингиз қандай? "Нурафшон" иштирокидаги ўйинларда уларга эътирозлар пайдо бўлмаяптими?

— Ўйлашимча, ҳакамларимиз ҳамон жуда кучли. Тажрибали реферилар етарлича. Тўғри, хатолар барчада учраб туради — сизда ҳам, менда ҳам. Аммо бизга нисбатан ноҳақлик бўлди, деб айтолмайман.

Маълумот учун, Усмон Тошев 1965 йил Бухорода таваллуд топган. Футболчилик фаолияти давомида "Зарафшон", "Пахтакор", "Нурафшон", Россия, Венгрия ва Греция жамоаларида тўп тепган. Мураббийликни 2000 йилнинг аввалида "Бухоро"да бошлади. Кейинчалик "Насаф", "Андижон" ва афғон клублари, шунингдек, Тожикистоннинг олимпия ва миллий терма жамоаларини бошқарди.

Автор :
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика