RU

Последние новости

15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  0 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  0 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  2 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   12 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  41 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   37 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  3 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  2 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  6

Рўзиқул Бердиев "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин "Насаф"дан кетишига шама қилди Новости

Рўзиқул Бердиев "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин "Насаф"дан кетишига шама қилди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйлашимча, ёмон ўйнамадик, аммо омадимиз келмади. Баъзи вазиятларда Ўткир Юсупов яхши ҳаракат қилди ва қарши ҳужумдан кейин гол ўтказиб юбордик. Йигитларга эътирозим йўқ, аммо натижа ёмон бўлди. Бугунги ўйин ҳақида бошқа фикр йўқ. "Навбаҳор" кўп вазият яратмади, лекин узоқдан тепилган тўп дарвозага кириб кетди.

- Легионерларни асосий таркибда туширсангиз бўлмасмиди?

- Иккинчи таймда легионерларни майдонга тушириб, ўйинни кучайтиришни режа қилгандик. Бугунги режамиз тўғри кетаётганди, аммо омадимиз келмади, деб ўйлайман.

- Қизил карточка берилган ҳолатда Умид Эргашев тўпга чиқиб келиши керак эмасмиди?

- Четлатиш бўлган вазиятни такроран кўрмадим, ўйлашимча, Ойбек тўпга биринчи улгураётганди. Балки қизилга тортадиган вазият бўлмагандир, аммо қайтараман, ўша вазият видеосини кўриб чиқишим керак.

- Раҳбарият билан қандайдир келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабарлар чиқди. Жамоа ва клуб алоҳида республикага айланиб қолган, деб ҳам эшитдик. Бу ҳам жамоа натижаларига таъсир қиляптими?

- Тўғрисини айтаман, вазият биз кутгандек эмас. Кўп муаммолар ечилмаяпти. Бугунги мағлубиятни ўз бўйнимга олиб, эртага уларнинг олдига кирмоқчиман. Ўз тақдирим ҳақида гаплашмоқчиман, балки яқин кунларда янгилик эшитарсизлар. Натижа қилиш учун фақат мураббий ёки футболчилар жавобгар бўлмаслиги керак, ҳамма бирлашиши керак. Раҳбарият билан очиқчасига гаплашмоқчиман.

- Демак, муаммолар футболчиларнинг руҳий ҳолатига ҳам таъсир қилган...

- Албатта, ҳар сафар футболчиларга "ука ўйнанглар" деб руҳлантириш самара беравермайди. Жамоа учта фронтда курашни давом эттирмоқда.

- Муаммо айнан нимада?
- Ташкилотчилик масаласи. Ойлик ҳам, мукофот пуллари ҳам. Йигитларни рағбатлантириш керак, мотивация бериш керак. Бу гапларим мағлубиятга баҳона эмас. Агар ташкилий томонлама эътиборсизлик бўлаверса, балки ўзим ҳам якуний қарорни қабул қилишим мумкин.

Муаммо анча олдин раҳбариятга маълум қилинган. Жамоага эътибор керак, раҳбарият жамоани қўллаб-қувватлаши керак. Шунга эътибор қаратишларини сўрайман, агар бундай бўлмаса, бошқа янгиликлар бўлиши мумкин.

Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика