RU

Последние новости

17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   5 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  3 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  2 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  8 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  9 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  19 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  4 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1

Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда Олмалиқда мағлубиятдан қутулиб қолди Новости

Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда Олмалиқда мағлубиятдан қутулиб қолди

Coca Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган АГМК - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.


АГМК — "Насаф" - 1:1
Олмалиқ, ОКМК спорт мажмуаси.
Ҳакамлар
: Рустам Лутфуллин, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Александр Попов
VAR ҳаками: Илгиз Танташев
VAR ассистент: Бахтиёрхўжа Шавкатов
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Йован Жокич 28, - 1:0 (Элвин Фортес). Ҳусниддин Алиқулов 90+2, - 1:1 (Андрия Калудерович).

Гол урилмаган пенальти: Марко Станоевич 17 (дарвозабон).

АГМК (4-3-3) — 35.Валижон Раҳимов - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 15.Аббос Отахонов, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов ( 17.Санжар Турсунов, 68), 22.Санжар Шоаҳмедов - 94.Элвин Фортес (11.Мурод Тошматов, 68), 27.Мартин Боаке, 28.Шоҳруҳ Гадоев (10.Ҳусниддин Ғофуров, 68).
Захира: 32.Суҳроб Султонов - 5.Дилшод Жўраев, 8.Бобур Йўлдошев, 9.Зафар Полвонов, 42.Нодир Абдураззоқов, 77.Дилшод Аҳмадалиев.

"Насаф" (3-4-2-1) — 1.Умид Эргашев - 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (2.Алибек Давронов, 83), 92.Умар Эшмуродов, 15.Жўрабек Маннонов (8.Дилшод Саитов, 46) - 22.Акмал Мозговой (70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 83), 88.Марко Станоевич (50.Шоҳмалик Комилов, 83), 20.Суҳроб Нуруллоев - 77.Ойбек Бозоров, 7.Дониёр Нарзуллаев (19.Ҳусаин Норчаев, 46) - 99.Андрия Калудерович.
Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов - 6.Мурод Раҳматов,  28.Сардор Саъдуллоев, 71.Жасур Жумаев.

Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов 17, Акром Комилов 77.




ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди. 

90+2. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ҲУСНИДДИН АЛИҚУЛОВ 1:1. "Насаф" ҳимоячиси жарима майдони ичидан гол уриб ҳисобни тенглаштирди! 




90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди.

85. Ўзгариш. АГМК. Жокич ўрнига Жўраев тушди

83. Ўзгаришлар. "Насаф". Ғайбуллаев, Станоевич ва Мозговой ўрнига Давронов, Комилов ва Турдалиев тушди

79. Ўзгариш. АГМК. Мартин Боаке ўрнига Зафар Полвонов тушди.

77. Акром Комилов огоҳлантирилди.

73. ЗАРБА! Акмал Мозговойнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

69. ЗАРБАААА! Калудеровичнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин Раҳимов ажойиб сейв намойиш этди! 

68. Ўзгаришлар. АГМК. Қосимов ўрнига Турсунов, Фортес ўрнига Тошматов ва Гадоев ўрнига Ғофуров тушди.

66. ЗАРБАА! Бозоров жарима майдонига кириб зарба берди, тўп Йўлдошевга тегиб майдонни тарк этди

64. Хавфли вазият! Чап қанотдан Бозоров узатган тўпни Комилов қайтариб юборди

63. УХХ! Гадоев рақиб жарима майдони ичида йиқилди, бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб ҳисоблади

57. ЗАРБАААА! Шоҳруҳ Гадоевнинг жарима майдони ичидан йўллаган аниқ зарбасидан кейин тўпни Умид Эргашев ушлаб олди! 

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Насаф". Маннонов ва Нарзуллаев ўрнига Саитов ва Норчаев тушди



45+5. Биринчи бўлим якунланди

45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди

41. ЗАРБАААААААА! Калудеровичнинг бош билан берган зарбасини Раҳимов қайтарди!



35. Голдан кейин ҳам ташаббус мезбонларда

28. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ЙОВАН ЖОКИЧ 1:0. Элвин Фортеснинг ўнг қанотдан чап оёқда узатган тўпини Жокич дарвоза ёнида гавдаси билан дарвозага йўллади. 







19. Хавфли вазият! АГМКнинг ҳужуми, Қосимов рақиб жарима майдони ичида йиқилди бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деди

17. ЗАРБААААААААААА! ВАЛИЖОН РАҲИМОВ! Марко Станоевичнинг 11 метрдан йўллаган зарбасидан кейин тўпни ушлаб олди! 





17. Огоҳлантириш. АГМК. Сардор Раҳмонов

16. Ниҳоят бош ҳакам 3 дақиқа давомида VAR такрорий лавҳаларини кўрди ва АГМК дарвозаси томон пенальти белгилади 




13. Бош ҳакам ўйинни тўхтатди ва VAR ҳакамларини тингламоқда, такрорий лавҳаларда "Насаф" ҳужуми вақтида тўп жарима майдони ичида Сардор Раҳмоновнинг қўлига теккани кўринди. АГМК дарвозаси пенальти белгиланса керак

9. "Насаф"да жарима тўпи, Марко Станоевич узатган тўпга ҳеч ким ета олмади

3. ЗАРБА! Нуруллоев узатган тўпни Калудерович дарвозага йўллади, ноаниқ!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика