RU

Последние новости

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

3-турнинг, иккита ўйинида имкониятлар қандай? Новости

3-турнинг, иккита ўйинида имкониятлар қандай?

Бугун олий лиганинг яна иккита тур ўйинлари бўлиб ўтади, унда пойтахтнинг икки вакилидан бири ўз майдонида, бири эса унча узоқ бўлмаган Янгиерда рақибига қарши майдонга чиқади.
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Янгиерда олий лига ўйинлари бўлмаганига, о-хоооо неча йиллар бўлиб кетди. Бир пайтлар бу ҳудудда кимлар тўп тепмаган дейсиз. Мана бугун маҳаллий мухлислар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аксар футболчилари тўп тепадиган "Локомотив" ҳамда олий лигада қолиш учун кураш олиб бораётган "Сўғдиёна" жамоасига қарши баҳс олиб боради.



Турнир жадвалига қараса "Локомотив" жиззахликлардан бор йўғи икки очкога олдинда, лекин тажриба ва савия жиҳатидан бундай демаган бўлардик. Бу ўйинда "Локо"нинг ғалаба қозониш имконияти жуда юқори, фақатгина терма жамоадаги ўйин ўтказган футболчилар майдонга тушмасалар керак, аммо бу клуб учун муаммо эмас, жамоанинг захира ўриндиғи анча узун. Аксинча "Сўғдиёна"даги муаммолар бартараф этилаётгани йўқ, айнан шу ҳолат жамоанинг ўйинига жиддий таъсир ўтказяпти. Шундан келиб чиққан ҳолда, бугунги ўйиндаги имкониятлар "Локомотив"да анча яхши, 60/40.

Имкониятлар: 40/60%


«Пахтакор» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар:
М. Мухамедов (Тошкент вил.), Т. Гайнулин (Тошкент), С. Шоюсупов, (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

"Бухоро" ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинда ғалаба қозона олмагач, кўпчилик Мочиновдан қониқиш ҳосил қилмаётганлигини айтиб ўтди. Мочинов эса "мен ҳимоявий футболни билмайман, футболни ҳужум қилиб ўйнайдилар", деб таъкидлади. Агар у бугунги ўйинда ҳам шу фалсафада майдонга тушса жамоасига жуда қийин бўлади. Одатда "Пахтакор" биринчи бўлимда гол ура олмаса, ўйинда роса қийналади. Аксинча, ўйиннинг дастлабки 20 дақиқаси ичида гол урса ўйинни йирик ҳисобга олиб келиши мумкин. "Пахтакор"га қарши бу ҳимоя билан очиқ футбол намойиш этиш "Бухоро"га қимматга тушиши мумкин, яна ҳам буни ўйинда кўрамиз.



"Пахтакор"даги бугунги муаммо руҳият билан боғлиқ. Жамоанинг 5 нафар футболчиси Бангладешда бўлиб ўтган турнирда муваффақиятсизликка учради, МТЖда эса бир нафари йирик мағлубият билан ортга қайтди. Кахи Махарадзе эса Мальта ва Германия терма жамоаларига қарши ростакам футбол ўйнаб қайтди. Жамоа жисмоний жиҳатдан тўлиқ кучга эга эмаслигидан "Бухоро" фойдалана оладими ёки йўқ, буни бугун биламиз.

Имкониятлар: 55/45%
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика