RU

Последние новости

14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  0 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  0 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  6 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  4 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1

3–3 Новости

3–3

Эртага Ўзбекистон ўзи учун нотанишроқ бўлган Угандага қарши майдонга тушади.

Финалдаги рақиб ҳақида интернетдан топилган маълумотлару, Тожикистонга қарши баҳси орқали маълум тушунчага эга бўлдик. Мана шу охирги баҳс ҳам бўлажак рақибнинг ўйини ҳақида тасаввур ҳосил қилди. Келинг, Уганданинг учтадан кучли ҳамда заиф томонларини таҳлил қилишга уриниб кўрамиз.

+ Жамоа бош билан яхши ўйнайди

Уганда футболчиларининг кўпчилиги мирзатерак қоматли эканлигини гувоҳи бўлган бўлсангиз керак. Биргина жамоа ҳимоячиси Бефис Мугабининг бўйи 1.88 м кўрсаткични қайд этган. Африкалик футболчиларнинг голи ҳам айнан стандарт вазиятдан сўнг бош билан киритилди. 

Шу каби стандарт вазиятларда ва умуман ҳаводан узатиладиган тўпларда футболчиларимиздан Роналду бўлиш талаб этилади. 

— Иккинчи қават

Кулгили туюлиши мумкин, лекин жамоанинг плюси билан бир қаторда камчиликлари ҳам иккинчи қаватда эканлиги нисбатан сезилди. Яъни, нисбатан бўйдор бўлмаган Тожикистон футболчилари бош билан ҳатто гол уришга эришди (инобатга олинмади), шунингдек, айрим вазиятларда устун келишди ҳам. Бироқ иккинчи қаватга таяниб, ўйин услуби олиб бормаган маъқул.

+ Тезлик

Уганда ҳавода устунликдан ташқари тезликка асосланган ўйин ташкил қилди. Ҳимоячилар узатмалар орқали ҳужумчиларни олдинга бошлашди. Бир неча хавфли вазиятлар ҳам шундай услубда ташкил этилди, бироқ африкаликлар ушбу имкониятларни кўкка совурди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячилари Қирғиз Республикаси ҳужумчисидан айнан тезликда ортда қолиб, "тарсаки" қабул қилишганди. 

— Тактика

Угандаликлар иккинчи қаватда парвоз қилиши, олдинга Болт сингари югуриши мумкин, бироқ серб мураббийининг шогирдлари тактик жиҳатдан анча оқсашини кўрдик. Аксинча, қўшниларимиз қисқа паслар ҳамда тактик ишланмалар орқали хавфли вазиятлар ташкил этишда рақибларидан асло қолишмади. Фақатгина тажриба етишмаслиги уларга панд берди. 

Уганда футболчилари ўйинни асосан, марказ орқали ташкиллаштирди. Қанотлар унчалик фаол ишламади, қанот футболчилари ҳам марказга жипслашган ҳолда ҳаракат қилишди. Буни англаган тожикистонликлар бир неча бор қанотлардан юриш қилди.

+ Узоқ масофадан зарба

Ўйин давомида угандалик футболчиларнинг бир неча бор узоқ масофадан кучли зарба йўллаганининг гувоҳи бўлдик. Тожикистон дарвозабони уларни қайтаришда пешонасидан шода-шода марваридлар оқизган бўлса, ажабмас. Ҳар ҳолда, бу жиҳат ҳам уларнинг устун томонларидан бири саналади. Ўзбекистон дарвозабонлари узоқ масофадан йўлланган тўплардан яхшигина азият чекишган. Нима бўлган тақдирда ҳам, эҳтиёткорликликни қўлдан чиқармаслик ҳамда оёғини тагига ётиб олиб бўлса-да, зарба беришга имкон борича йўл қўймаслик даркор. 

— Прессинг

Ярим финалдаги қарама-қаршилик осуда давом этаётган, Тожикистоннинг унчалик юқори бўлмаган босими натижасида Уганда дарвозабони ҳазиллашмоқчи бўлдими ё хаёл суриб қолдими, ишқилиб, бир неча лаҳзалардан сўнг бошини чангаллашга мажбур бўлди. Ўйин давомида ҳам қўшниларимизнинг прессинги оқибатида африкалик футболчилар бир неча бор тўпни ё олдириб қўйишди, ё ўйиндан зерикиб қолган томошабинлар сари "посылка" қилиб юборишди. Бироқ тили осилиб қолса ҳам югуришдан тинмайдиган африкаликларнинг қарши ҳужумига қарши муҳофазаланиш ва фаол босим уюштириш зарар қилмайди, менимча.

Ушбу ўйинни Ўзбекистон мураббийлар штаби ҳам мендан бир неча чандон мукаммалроқ ўрганиб чиқишган деб ўйлайман. Ўйлайманки, эртага онамиздан қолган тошойнани қидириб қолмаймиз.


Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика