RU

Последние новости

18:06Суперлига. "Навбаҳор" - "Машъал" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  3 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  8 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  12 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  2 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  8 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  1 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  2 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  13

ОФК Кубоги-2021. "Ҳозир жамоаларни кучли ёки кучсизга ажртадиган вақт эмас". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани + ГАЛЕРЕЯ Новости

ОФК Кубоги-2021. "Ҳозир жамоаларни кучли ёки кучсизга ажртадиган вақт эмас". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани + ГАЛЕРЕЯ

Қаршининг "Насаф" жамоаси эртага Қирғизистоннинг "Олой" клубига қарши ўйин билан ОФК Кубоги-2021даги юришини бошлайди.

Бугун ушбу учрашувдан олдин икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва ярим ҳимоячи Акмал Мозговой иштирок этди.

"Барчага ҳайрли кун. Авваламбор ҳаммани ҳайит байрами билан табриклайман. Тутган рўзаларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин. Мусобақага тайёргарлик ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, мазкур турнирга узоқ вақт тайёргарлик кўрдик. Рақибларимиз оддий жамоалар эмас. Олдинда бизни осон бўлмаган учрашувлар кутмоқда. Кайфиятимиз яхши. Муносиб тайёргарлик кўрдик. Буни эртага майдонга чиқиб исботлашимиз қолди", - деди Бердиев.


Акмал Мозговой: "Мураббийимиз айтганидек яхши тайёргарлик билан бу ерга етиб келдик. Эртага қизиқарли ўйин ва керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади".


- Ўзбекистонда футбол даражаси Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга қараганда бир мунча юқори. Саволим эртанги рақибга қандай қараяпсиз? (маҳаллий журналист)

- Даража ҳақидаги фикрингизга унчалик қўшилмаган бўлардим. ОЧЛда ҳамма кўрган бўлса керак, Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Ваҳоланки, кўпчилик "Ал Ҳилол" ва "Пахтакор"ни фаворит деб ўйлаганди. Биз рақибларимизга жиддий муносабатда бўляпмиз. Ҳозир кучли ёки кучсизга ажратадиган пайт эмас. Гуруҳимиздаги тўртта жамоа ҳам бир ҳил даражада. Ўйин қандай бўлишини эртага кўрамиз.

- ОФК кубоги мусобақаси жамоангиз учун нуфузли турнирми?

- Биз учун, ҳа. Биласизлар жамоамиз ёш. Ушбу мусобақа ёш футболчиларга тажриба тўплаш учун қулай имкониятдир. ОФК кубоги муҳим мусобақа саналади. Биринчи галдаги мақсад - гуруҳдан чиқиш.


- "Насаф" уч кундан бери ўйин бўлиб ўтадиган стадионда машғулот олиб бормоқда. Суъний қопламали майдон бўлгани учун футболчиларнинг мушакларида оғриқлар кузатилмадими?

- Шу ўринда ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Машғулотларда ҳеч қандай жароҳат олиш ҳолатлари бўлмади. Тўғри, бу биз учун ноқулай. 2-3 кун ичида мослашиб олишга ҳаракат қилдик.

- Бу жамоадаги кўплаб футболчилар учун илк халқаро мусобақа бўлади. Бундай катта турнирларда ёш футболчиларда ҳаяжон бўлиши мумкин. Айни пайтда бу борада ҳолат қандай?

А.Мозговой: "Ҳаяжон йўқ. Эртага бор маҳоратимизни кўрсатамиз".


Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - "Олой" баҳси эртага, 14 май куни соат 17:00да старт олади. Беллашув Душанбедаги "Республика Марказий стадиони"да бўлиб ўтади.

"Насаф" - "Олой" баҳсидан олдинги матбуот анжуманидан тўлиқ галереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика