RU

Последние новости

13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   18 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6

ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда Новости

ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда

Чемпионалар Лигаси ярим финали доирасидаги "Челси" – "Реал Мадрид" жавоб учрашуви якунланди.

"Челси" – "Реал Мадрид" 2:0
5 май, "Стэмфорд Бридж"
Голлар
: 1:0 – 28 Вернер, 2:0 – 85 Маунт.
Биринчи учрашув: 1:1

"Челси" – Менди, Аспиликуэта (Джеймс, 88), Тиаго Силва, Рюдигер, Чилуэлл, Маунт (Зиеш, 89), Жоржиньо, Хавертц (Жиру, 90), Канте, Кристенсен, Вернер (Пулишич, 67).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Рамос, Милитао, Начо, Менди (Вальверде, 63), Кроос, Модрич, Винисиус Жуниор (Асенсио, 63), Каземиро (Родриго, 76), Азар (Мариано Диас, 89), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (14), Рамос (37), Кристенсен (39), Начо (62), Кроос (72), Маунт (87), Вальверде (90).


Челси

Тимо Вернер - 28', Мэйсон Маунт - 85'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур Semi Finals

06/05/2021, 01:00

0
:
2
Завершен

Реал Мадрид

Стадион: Stamford Bridge, 0 зрителей

Главный судья: Даниэле Орсато

45'
90'
14'  Жоржиньо
28'  Тимо Вернер
28'  Кай Хаверц
39'  Андреас Кристенсен
67'  Тимо Вернер (Кристиан Пулишич)
85'  Мэйсон Маунт
85'  Кристиан Пулишич
87'  Мэйсон Маунт
88'  Сесар Аспиликуэта (Рис Джеймс)
89'  Мэйсон Маунт (Хаким Зиеш)
90'  Кай Хаверц (Оливье Жиру)
36'  Серхио Рамос
62'  Начо Фернандес
63'  Ферлан Менди (Федерико Вальверде)
63'  Винисиус Жуниор (Марко Асенсио)
72'  Тони Кроос
76'  Каземиро (Родриго)
89'  Эден Азар (Мариано Диас)
90'  Федерико Вальверде


Ушбу сахифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.


ЯНГИЛАШ


Бўлди, ЕЧЛ гегемони деб ном олган "Реал Мадрид" ярим финалда таслим этилди. "Челси" бугунги ўйин учун Томас Тухелнинг режасини тўлиқ бажарди ва ҳақли ғалабага эришди. 

90+4-дақиқа. Ўзгариш! Кай Хаверц ўрнига Оливье Жиру тушди.   

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Ўзгариш! Азар ўрнини Мариано Диасга бўшатиб берди.

88-дақиқа. Ўзгариш! Маунт ва Аспиликуэта ўрнига Хаким Зиеш ва Рис Жеймс тушди.  

85-дақиқа. ГОООООООЛ! "Челси" иккинчи голни урди. Катта эҳтимол билан Маунт ўйин тақдирини ҳал қилди.  

84-дақиқа. "Челси"нинг тартибли ҳимоясига қарши қурол топа олмаяпти "Реал".

80-дақиқа. Кристиан Пулишич яна бир имкониятдан унумли фойдалана олмади. 

77-дақиқа. "Реал" дарвозаси олдида ўта хавфли вазият юзага келди, лекин якуний зарба берадиган одам топилмади.  

76-дақиқа. Ўзгариш! Зизудан таваккал - Каземиро ўринга Родриго ўйинга қўшилди.  

75-дақиқа.  

73-дақиқа. Пулишич жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди. Узатмадан кейин Сильва бош билан зарба берди, лекин бироз ноаниқ.

72-дақиқа. Огоҳлантириш! Кроос марказда Пулишичга нисбатан қўполлиги учун огоҳлантирилди.

69-дақиқа. Илк дақиқаларда бўлгани каби "Челси" яна рақибни майдо фоллар эвазига тўхтатмоқда.  

67-дақиқа. Ўзгариш! Гол муаллифи Тимо Вернер ўрнини Пулишичга бўшатиб берди.  

65-дақиқа. "Челси" қарши ҳужумдан фойдаланиб, ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди, лекин Вальверде ортга қайтиб улгурди.   

"Қаймоқранглилар" босимни кучайтирмоқда.

63-дақиқа. Ўзгаришлар! Менди ва Винисиус кетди, уларнинг ўрнига Вальверде ва Асенсио туширилди. 

62-дақиқа. Огоҳлантириш! Начо Хаверцга нисбатан ўзига хос ҳаракатлари учун сариқ карточка ишлаб олди.  

59-дақиқа. Вааув! "Челси"нинг бир йўла икки футболчиси Куртуа билан "учрашувга" чиқиб кетди ва Хаверц зарба берди, лекин Тибо тўп дарвозасига бориб тушишига йўл қўймади. Ҳозир Куртуа жамоасини муқаррар голдан қутқарди.  

57-дақиқа. Кроос кутилмаган узатмаси билан марказдан олдинга ўтган Каземирони қулай вазиятга чиқариб юбормоқчи бўлди, аммо бразилияликка тезлик панд берди ҳамда Рюдигер тўпни узоқлаштирди.  

54-дақиқа. Бен Чилвелл тўп учун курашаётганда Милитаонинг юзига тарсаки тортиб юборди. Ҳакам мезбонлар вакилини оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

53-дақиқа. Маунт дахшат имкониятдан фойдалана олмади. Марказдан жарима майдончасига кириб кетган Мэйсон мўлжалда адашди.   

51-дақиқа. Жаримадан берилган узатмадан кейин Тьяго Сильва бош билан зарба берди, лекин ноаниқ.  

50-дақиқа. Танаффусдан сўнг "Челси" тўп билан муомалада янада яхшироқ ҳаракат қиляпти. Лондонликлар анча хотиржам ўйин кўрсатмоқда.   

47-дақиқа. Уххх! Кай Хаверцнинг боши билан берган зарбасидан кейин тўп тўсинга тегди.  

Бўлим Начонинг фоли билан бошланди десак муболаға бўлмайди. 

46-дақиқа. Демак, кеттик. Иккинчи тайм бошланди.  

Жамоалар танаффусдан қайтишмоқда. Ҳозирча ҳисоб 1:0 "аристократлар" фойдасига.

Бўлди, ҳуштак чалинди, танаффус. Бироздан кейин қайтамиз.

45-дақиқа. Хаверц жарима майдонига кириб келди ва Рамосни чалғитиб, зарба беришни ният қилганди, лекин испаниялик ҳимоячи тўпни тепиб юборди. 

39-дақиқа. Огоҳлантириш! Андреас Кристенсен жуда қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка билан "сийланди".

37-дақиқа. Огоҳлантириш! Серхио Рамос рақиб жарима майдони ичида қўполлик ишлатди ва бош ҳакам меҳмонлар сардорини огоҳлантирди.  

35-дақиқа. Хавфли вазият! Карим Бензема Лука Модричнинг узатмасидан кейин аниқ зарба йўллаганди, аммо Менди яна жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.   

33-дақиқа. Хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳужум ҳакамнинг ҳуштаги сабаб тўхтаб қолди. Каземиро тўп учун курашда фол ишлатган деб топилмоқда. 

30-дақиқа. Илк дақиқаларни сабр билан ўтказган "Челси" ниятига етди. Энди бунга "Реал" қандай жавоб бераркин?

Кай Хаверцнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди ва дарвоза олдида ёлғиз қолиб кетган Вернер бу нуқтадан адашиши мумкин эмасди.  

28-дақиқа. ГОООООООЛ! Тимо Вернер бир амаллаб гол уришни уддалади. 

26-дақиқа. Хавфли вазият! Карим Бенземанинг ажойиб зарбасидан кейин Эдуар Мендииии... Дарвозанинг пастки бурчагига кетаётган тўпни қайтаришни уддалади.   

23-дақиқа. Винисиус Азардан тўпни қайта қабул қилиб, Карим Бенземага ҳаволатиб узатди, аммо франциялик футболчи қанчалик уринмасин тўпга ета олмади. 

21-дақиқа. Ҳар икки жамоа аъзолари рақиб режаларини "ўқиб", имкон қолдиришмаяпти.  

19-дақиқа. "Реал" футболчилари прессинг уюштириб, тўпни рақиб жарима майдонига яқин ҳудуддаёқ олиб қўйди. Канте тўп оширишда хатога йўл қўйди. 

18-дақиқа. ГООООЛ!  Тимо Вернер гол уришни уддалаганди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат...

Лука Модрич аниқ зарба йўллади, аммо кучсиз ва шу сабабли Менди ортиқча муаммосиз тўпни эгаллаб олди. 

16-дақиқа. Кай Хаверц жарима майдончаси ичида тўпга интилиб, Начога нисбатан қўпол ўйнаб юборди. 

14-дақиқа. Огоҳлантириш! Стандарт вазиятдан наф чиқара олмагач, Азар қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкинлиги сабабли фол ишлатган Жоржиньо сариқ карточка ишлаб олди. 

12-дақиқа. Тўп оширишдаги хатодан сўнг "Челси" тўпни олиб қўйди ва аввалига қарши ҳужум амалга ошмагандек бўлганди, аммо иккинчи темпда Рюдигер кучли зарба йўллаб қолди, Куртуа қийинчилик билан тўпни қайтарди.  

10-дақиқа. Кроос жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб кўрди, ўйиндаги биринчи аниқ зарба.

8-дақиқа. "Реал" футболчилари кўпроқ тўп билан муомалада, аммо рақиб ҳозирча бемалол ҳужум уюштиришга имкон қолдирмаяпти. 

5-дақиқа. Эден Азар чап қанотдан олдинга ўтиб кетишига "Челси" ҳимоячилари йўл қўймади.  

Жаримадан амалга оширилган узатмадан кейин хавфли вазият юзага келмади. 

4-дақиқа. "Челси" футболчилари рақибни "меҳмондўстлик" билан қарши олишмоқда. Майдон марказига яқин ҳудудда кетма-кет икки марта фол ишлатилди. 

Тимо Вернер ўз услубида... Винисиус ортга қайтишда уни ёнидан алдаб ўтаётганида германиялик футболчи йиқилиб тушди. 

2-дақиқа. Жамоалар ўйинни "разведка"дан бошлашди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни "Реал" футболчилари бошлаб беришди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда. 

Чемпионлар Лигаси
1/2 финал
Жавоб учрашуви

"Челси" (Англия) – "Реал Мадрид" (Испания)

00.00, «Стэмфорд Бриж»

Челси – Менди, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Рюдигер, Чилуэлл, Маунт, Жоржиньо, Хаверц, Канте, Кристенсен, Вернер.

Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Милитао, Начо, Менди, Кроос, Модрич, Винисиус Жуниор, Каземиро, Азар, Бензема.

Биринчи ўйин: 1:1

Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика