RU

Последние новости

03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2

Суперлига. "Қўқон-1912" Андижонда ғалаба қозонди Новости

Суперлига. "Қўқон-1912" Андижонда ғалаба қозонди

Coca Cola Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлига
АНДИЖОН – ҚЎҚОН-1912 - 1:2
5 май 2021 йил. Андижон. "Бобур Арена" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Даврон Акмалов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: Муҳаммаданас Ҳасанов 3, - 0:1. Мўмин Мелиев 45+1, - 0:2. Мартин Боаке 75, - 1:2 (Иззатилла Абдулҳақов).

Амалга оширилмаган пенальти: Жасур Жалолиддинов 87 (дарвозабон).

"Андижон": 32.Жавоҳир Қиличев, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 7.Мартин Боаке, 9.Камрон Саидазимов (17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 76), 10.Жасур Жалолиддинов, 14.Дониёр Исмоилов (20.Иззатилла Абдулҳақов, 64), 23.Мардон Абдуллаев (28.Суннатилло Ҳамиджонов, 76), 33.Дониёр Абдуманнопов, 49.Пламен Димов, 70.Диёр Раҳимқулов, 77.Муҳаммад Исаев (8.Бахтиёр Қосимов, 58).
Захира: 44.Жасурбек Умрзоқов, 4.Усмонали Исмоналиев, 6.Иброҳим Отахонов, 11.Абдулҳай Исмоилов, 18.Абдуғани Камолов,.

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев (46.Хуршид Хўжаев, 90+2), 5.Славко Лукич, 8.Фарҳод Бекмуротов, 10.Шоҳназар Норбеков (9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 90+2), 11.Мўминжон Мелиев (14. Аваз Маматхўжаев, 62), 13.Сардор Азимов (7. Асадбек Собиржонов, 62), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов, 91.Якуба Бамба (20.Иқбол Маликжонов, 52).
Захира:  3.Бобур Акбаров, 4. Илҳом Ваҳобов,  18. Анвар Хожимирзаев, 99. Андрей Сидоров. 

Огоҳлантиришлар: Мўмин Мелиев 21, Славко Лукич 25, Муҳаммад Исаев 38, Мурод Холмуҳаммедов, Абдувоҳид Ғуломов 72, Жасур Жалолиддинов 76, Иқбол Маликжонов 83, Фарҳод Бемуротов 87.



ЯНГИЛАШ



90+7. ЎЙИН ТУГАДИ! "Андижон" - "Қўқон-1912" 1:2

90+2. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Музаффар Абдуллаев ўрнига Хуршид Ходжаев тушди, Норбеков ўрнига Абдуҳамидов тушди

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшилди

87. ЗАРБААА! Музаффар Абдуллаев тўпни қайтарди! Жасур Жалолиддиновнинг 11 метрли жаримадан йўллаган зарбаси голга айланмади. Абдуллаев тўпни қайтарганидан кейин рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди ва жароҳат олди

87. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Фарҳод Бекмуротов

87. ПЕНАЛЬТИ! "Қўқон-1912" дарвозасига.

85. ЗАРБА! Жасур Жалолиддинов қулай вазият пойлаб зарба йўллади. Музаффар Абдуллаев эгаллаб олди.

83. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Маликжонов

76. Ўзгаришлар. "Андижон". Сайдазимов ўрнига Соҳибжонов тушди, Мардон Абдуллаев ўрнига Суннатилло Ҳамиджонов

76. Огоҳлантириш. "Андижон". Жасур Жалолиддинов

75. ГОООООООООООООООООООООЛ! Мартин Боаке бирга бир вазиятдан гол урди - 1:2! 




72. Огоҳлантириш. "Андижон". Абдувоҳид Ғуломов

69. ЗАРБАААААААААА! Иззатилло Абдулҳақовнинг зарбаси аниқ ва кучли чиқди, Абдуллаевдан сейв! 

67. Дониёр Абдуманнопов рақибнинг бир қанча футболчисини ортда қолдириб жарима майдонча ичига кириб борди ва зарба йўллади.  Аммо бироз ноаниқ.

64. Ўзгариш. "Андижон". Дониёр Исмоилов ўрнига Иззатилла Абдулҳақов тушди

62. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Мелиев ва Азимов ўрнига Собиржонов ва Маматхўжаев тушди

59. Иван Йосович ва Александр Мерзляковлар ҳимояда яхши ўйнаб Мартинга имкон беришмади

58. Ўзгариш. "Андижон". Исаев ўрнига Қосимов тушди

56. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Мурод Холмуҳаммедов

56. ЗАРБА! Дониёр Исмаиловнинг рақиб жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

52. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Бамба ўрнига Маликжонов тушди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:2

45+1. ГОООООООООООООООООООЛ! МЎМИН МЕЛИЕВ 0:2. Ҳимоячининг хатосидан кейин Мелиев жарима майдони ичида дарвозани ишғол қилди! 




44. Жасур Жалолиддиновнинг олис масофадан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Музаффар Абдуллаев эгаллаб олди.

42. Камрон Сайдазимовнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди

38. Огоҳлантириш. "Андижон". Муҳаммад Исаев

35. УХХХХ! Мартин Боаке жамоасини муқаррар голдан асраб қолди 



31. ЗАРБА! Холмуҳаммедов ҳам бурчакдан тўпни тўғри дарвозага жойламоқчи бўлганди. Озгина аниқлик етишмади

28. УХХХ! Жавоҳир Қиличев жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтарди, Сардор Азимов унинг хатосидан унумли фойдалана олмади

26. ЗАРБААА! Камрон Сайдазимов жарима тўпини амалга оширди, тўп Мелиевнинг юзига тегиб қайтди!

25. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Мурод Холмуҳаммедов

21. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Мўмин Мелиев

21. УХХХ! Дониёр Исмоилов Мўмин Мелиевга нисбатан жуда қўпол ўйнади...

20. Хавфли вазият! Бурчакдан узатилган тўпни Бамба дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

11. ЗАРБА! Камрон Сайдазимовнинг зарбаси анча кучсиз чиқди

3. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Муҳаммаданас Ҳасанов бурчакдан тўпни дарвозага жойлаб қўйди!



3. Хавфли вазият! Дониёр Абдуманнопов бирга-бир вазиятга чиқиб кетган эди. Рақиб посбони тўпга биринчи бўлиб етиб келди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика