RU

Последние новости

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  5 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  7 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   6 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  1 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  17 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  56 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

Ла Лига. "Барселона" "Валенсия"ни мағлуб этди ва чемпионлик учун курашни давом эттиради Новости

Ла Лига. "Барселона" "Валенсия"ни мағлуб этди ва чемпионлик учун курашни давом эттиради

Испания чемпионати 34-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

Валенсия

Габриэль Паулиста - 50', Карлос Солер - 83'

Примера Дивизион . Тур 34

03/05/2021, 00:00

3
:
2
Завершен

Барселона

Лионель Месси - 57', Антуан Гризманн - 63', Лионель Месси - 69'

Стадион: Estadio Mestalla, 0 зрителей

Главный судья: Jose Sanchez

45'
90'
35'  Урош Рачич
50'  Габриэль Паулиста
50'  Карлос Солер
56'  Тони Лато
64'  Тони Лато (Муктар Диакаби)
79'  Урош Рачич (Кевин Гамейро)
79'  Уго Гильямон (Кристиан Олива)
83'  Карлос Солер
83'  Кристиан Олива
57'  Лионель Месси
57'  Лионель Месси
63'  Антуан Гризманн
65'  Марк-Андре тер Стеген
69'  Лионель Месси
75'  Педри (Илайш Мориба)
75'  Сержиньо Дест (Серхи Роберто)

ЯНГИЛАШ

"Валенсия" – "Барселона" 2:3

"Месталья"

Голлар: 1:0 – 50 Габриэл Паулиста, 1:1 – 57 Месси, 1:2 – 63 Гризманн, 1:3 – 69 Месси, 2:3 – 83 Солер.

"Валенсия" – Силлессен, Тони Лато (Диакаби, 64), Гильямон (Гамейро, 79), Гайя, Васс, Гедеш, Рачич (Олива, 79), Габриэл Паулиста, Солер, Тьерри Коррейя, Макси Гомес.

"Барселона" – тер Стеген, Дест (Серджи Роберто, 75), Араухо, Лангле, Альба, де Йонг, Бускетс, Педри (Мориба, 75), Пике, Месси, Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Рачич (35), Тони Лато (56), тер Стеген (65).



ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

85. Кутилмаганда ўйинда уйғониш содир бўлди. Гол урган "Валенсия" энди ҳисобни тенглаштиришга интилмоқда.

83. ГОООЛ! Солернинг супер зарбасидан сўнг ҳисоб қисқарди. Карлос 25-30 метр узоқликдан Тер Штеген дарвозасини нишонга олди ва мақсадига эришди.

82. Тўп яна "Валенсия" футболчисининг қўлига тегди, аммо бош ҳакам бу сафар пенальти бермасликка қарор қилди.

79. Месси бошлаган ҳужум муваффақиятсиз якун топди. Унинг узатмасини рақиб илиб кетди.

68. ГООЛ! Месси 23 метр узоқликдан дарвозани ишғол қилди. Лео ўз ҳисобига навбатдаги жарима зарбасидан урилган голни ёзиб қўйди. Аргентиналик форварднинг зарбасидан сўнг тўп ўнг устунга тегиб, дарвозага кириб кетди.

67. Бугун Лео жаримадан гол урмай майдонни тарк этмаса керак. "Валенсия" футболчилари Леони жарима майдончаси яқинида йиқитишда ва ҳакам фол қайд этди.

63. ГОООЛ! Гризманн "Барселона" ҳисобда олдинга чиқиб олишини таъминлади. Аввалига тўп қанотдан жарима майдончасига узатилди, Альбанинг узатмасидан сўнг Де Йонг бош билан ҳамюрти дарвозасига зарба берди. Яспер қайтарган тўпни Гризманн бўш дарвозага жойлаб қўйди.

57. ГОООЛ! Лекин пенальтидан эмас. Силессенн Леонинг зарбасини қайтарди, кейин Бускетс қайтган тўпни жамоадошига узатди, Педрининг зарбаси қайтарилди ва ниҳоят Месси гол урди.

56. Пенальти! "Валенсия" футболчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Тўп қаршисида Месси.

54. Дембеле машғулотларни бошлаб юборди. Ҳа, Усмонсиз ишлар юришмаяпти.

52. Яна бир хавфли ҳужум... Тьерри Корреанинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

50. ГОООЛ! Бурчак узатмасидан сўнг Габриэль Паулиста бош билан ҳисобни очди. Ўша вазиятда ҳамма тўхтаб қолди ва Тер Штеген йиқилиб, ҳакамдан бир нималарни сўради. Ҳаммасини ВАР текшириб кўради. Гол ҳисобга олинди.

49. Гонсало Гедешнинг тезкор қарши ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди, аммо Тер Штеген рақиб футболчисининг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

44. Альбанинг навбатдаги узатмаси ва навбатдаги омадсизлик. Ҳа, айтганча, бугун "Барселона"ни Рональд Куманнинг ёрдамчиси бошқармоқда. Чунки ўтган баҳсда нидерландиялик мутахассис четлатилган эди.

40. "Барселона" футболчилари яна бир ўта хавфли вазиятдан гол ура олишмади. Альба чап қанотдан тўпни марказга узатди, аммо тўпни дарвозага буриб қўядиган мард топилмади.

35. Урош Рачич рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

31. Зарбаааа... Месси тепган тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

30. Месси рақиб жарима майдончаси олдида фол ишлаб олди ва бу нуқтадан ўйиндаги ҳисобни очиши мумкин.

24. Альба ўз дарвозага зарба берадиган вазиятда тўпни Мессига узатишга қарор қилди. Узатма йўлига "Валенсия" футболчиси тўғаноқ бўлди ва ҳужум бартараф этилди.

20. Араухонинг хатосидан сўнг "Валенсия" тезкор қарши ҳужумга ўтди, бироқ Гайянинг зарбасидан сўнг тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

18. Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди, аммо Антуаннинг чап қанотдан марказга узатган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади.

12. "Барселона" рақиб жарима майдончаси олдида стандарт вазият ишлаб олишди. Месси зарба бермади, узатма амалга оширди. Тўпга Араухо зарба берди, аммо ҳозирги кунда "Валенсия" шарафини ҳимоя қилаётган Каталония клуби собиқ посбони Силессен тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

7. Чемпионлик учун курашаётган "Реал" ва "Атлетико" ушбу турда ғалабага эришишди. "Барселона" ўз имкониятларини сақлаб қолиши учун ғалаба қозониши лозим.

3. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Месси бошлаб берган ҳужумни Педри ўнг оёғи билан якунлаши мумкин эди, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

1. Учрашув бошланди.


"Валенсия" – "Барселона"

00.00, "Месталья"

"Валенсия" – Силлессен, Тони Лато, Гильямон, Гайя, Васс, Гедеш, Рачич, Габриэл Паулиста, Солер, Тьерри Коррейя, Макси Гомес.

"Барселона" – тер Стеген, Дест, Араухо, Лангле, Альба, де Йонг, Бускетс, Педри, Пике, Месси, Гризманн.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика