RU

Последние новости

17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  14 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  2 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  5 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   11 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  18 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33

ОЧЛ-2021. "Шаржа" "Пахтакор"ни йирик ҳисобда таслим қилди Новости

ОЧЛ-2021. "Шаржа" "Пахтакор"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Шаржа" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.


"Шаржа" - "Пахтакор" 4:1
Ҳакамлар:
Жумпей Иида (Япония), Осаму Номура (Япония), Ванг Дешин (Хитой), Фу Мин (Хитой).
Назоратчи: Ҳолид Хинай (Оман).
Комиссар: Равишанкар Жаяраман (Ҳиндистон).

Голлар: 10 - Ҳолид Бавазир 1:0, 21 - Драган Черан 1:1, 27- Салим Солиҳ 2:1, 58 - Кайо 3:1, 62 - Луан Перейра 4:1

"Шаржа": 40.Одил Ал Ҳусани, 4.Шаҳин Абдалла, 7.Кайо, 8.Муҳаммад Абдулбасит, 14.Ҳолид Бавазир, 17.Али Муҳаммад, 18.Абдалла Ғаним, 19.Ҳолид Иброҳим, 23.Салим Солиҳ, 27.Луан Перейра, 29.Отабек Шукуров.
Захира: 12.Ҳумуд Муҳаммад, 3.Алҳасан Солиҳ, 5.Ҳамад Жасим, 11.Саиф Рашид, 13.Салим Султон, 15.Абдулазиз Кааби, 25.Саид Кааби, 38.Муҳаммад Халфан, 79.Абдулраҳмон Жума, 88.Аҳмад Сурур.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 5.Анзур Исмоилов (23.Шерзод Аъзамов, 70), 15.Егор Кримец (С), 6.ИброҳимҲалил Йўлдошев (3.Ҳожиакбар Алижонов, 56), 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев (28.Диёр Холматов,56), 18.Ҳожимат Эркинов, 19.Шароф Муҳиддинов, 7.Сардор Рашидов (9.Эрен Дердийок,50), 10.Драган Черан (14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 70).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 8.Азизбек Турғунбоев,  16.Марлен Чобанов, 17.Шерзод Темиров, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

Огоҳлантириш: Отабек Шукуров 33, Егор Кримец 66,



ЯНГИЛАШ 



90+3. Ўйин якунланди. "Шаржа" - "Пахтакор" 4:1

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

87. Учрашув якунланиб бормоқда, иккала жамоа ҳам тақдирга тан бериб бўлган 

82. ЗАРБА! Муҳитдиновнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

75. "Пахтакор" футболчиларида бир нечта яхши имкониятлар бўлди, бироқ ҳозирча барчаси омадсиз якунланмоқда

73. УХХХХ. Муҳиддиновнинг узатмасига Эркинов яқин масофадан зарба йўллади, афсуски бу зарбага ҳам аниқлик етишмади

71. ЗАРБА. Холматовнинг зарбаси ноаниқ

70. Ўзгариш: Черан ва Анзур Исмоилов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Шерзод Аъзамов ва Иминов майдонга тушди

66. Огоҳлантириш: Егор Кримец огоҳлантирилди

ҚИСҚАСИ. "Пахтакор" ҳимояси ОЧЛ баҳсларига тайёр эмас экан!

Луан узоқдан зарба йўллади, тўп йўл йўлакай Анзурга тегди ва дарвозамиз тўридан жой олмоқда

62. ГОЛ. Луан ҳисобни 4:1 кўринишга келтирмоқда

61. ЗАРБАА. Муҳиддинов бурчакдан тўғри дарвозани нишонга олди, бироқ дарвозабон бартараф этмоқда

58. ГОЛ. Кайо ҳисобни ўзгаритмоқда

56. Ўзгариш: Сардор Собирхўжаев ва Иброҳим Ҳалил Йўлдошев майдонни тарк этди, уларнинг ўрнига Алижонов ва Холматов майдонга тушди

50. Ўзгариш: Сардор Рашидов жароҳат олди ва унинг ўрнига Эрен Дердийок майдонга тушди

50. ЗАРБААА. Исмоиловнинг узатмасини Черан боши билан йўллади, аммо ноаниқ

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

Ҳакам биринчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берди

44. ЗАРБАА. Хожимат Эркинов қанотдан яхши ўтиб борди ва Черанга узатмани амалга оширди, Черанинг чалқанча зарбасига бироз куч етишмади

43. УХХХХХ. Сардорнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

Учрашувдаги барча голларни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин: КАНАЛГА ЎТИШ https://t.me/championatasia

33. Оголантириш: Учрашувдаги илк огоҳлантиришни Отабек Шукуров олмоқда

32. ЗАРБАААА. Рашидов жарима зарбасини яхши амалга оширди, бироқ бу сафар ҳам унинг зарбасини дарвозабон ушлаб олмоқда

Кайо бир йўлла уч нафар ҳимоячилардан осонлик билан ўтиб кетди ва Қувватов билан бирга бир чиқди, бироқ у янада яхшироқ вазиятда турган Солиҳга тўпни узатди ва мезбонлар футболчиси бўш дарвозани қийинчиликсиз нишонга олди

27. ГОЛ. Салим Солиҳ ҳисобни ўзгартимоқда

Қанотдан узатилган тўпни Рашидов кучли зарба билан дарвозага йўллади, бироқ дарвозабон тўпни қийинчилик билан қайтарди. Бироқ қайтган тўпни бахтимизга Черан дарвозага жойлаб қўйди

21. ГОООООООООООООООООЛ. Черан ҳисобни тенглаштирмоқда

20. ЗАРБАА. Сардор Рашидов узоқдан кучли ва аниқ зарба йўллади, бироқ Хусани тўпни ушлаб олди

15. ЗАРБА. Аброр Исмоилов учрашувдаги илк зарбани амалга оширди, бироқ анча ноаниқ

Кайо жарима зарбасини йўллади, тўпни Қувватов қайтарди, қайтган тўпни эса Ҳолид Бавазир дарвозамизга жойлаб қўйди. Бу голдаги айбни бемалол Санжар ўз бўйнига олса бўлади

10. ГОЛ. Мезбонлар ҳисобни очишди

3. ЗАРБАААА. Шукуров Кайога ажойиб тарзда узатмани амалга оширди, бахтимизга мезбонлар ҳужумчисининг зарбаси ноаниқ

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 23:00да бошланади.

Рейтинг: +68   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика