RU

Последние новости

15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  0 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  1 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15

Coca Cola Суперлига. "Қизилқум" пенальти эвазига "Андижон"ни мағлуб этди Новости

Coca Cola Суперлига. "Қизилқум" пенальти эвазига "Андижон"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляцияни кузатиб бориш мумкин.


ҚИЗИЛҚУМ – АНДИЖОН - 1:0
11 март 2021 йил. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Наим Қосимов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Бекзод Арипов. 

Гол: Ойбек Қиличев 31 пенальти, - 1:0.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (4.Миржалол Қосимов, 87), 8.Георги Кухианидзе, 10.Мате Ватсадзе, 17.Салим Мустафоев, 18.Жасур Азимов (62.Жаҳонгир Эргашев, 55), 19.Жамшид Ҳасанов (9.Беҳруз Садиллоев, 78), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Шерали Жўраев, 75.Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 14.Файзулла Қамбаров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 30.Элгужа Григалашвили.

"Андижон": 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 3.Эдгар Бернхардт (33.Дониёр Абдуманнопов, 63), 4.Усмонали Исмоналиев, 6.Иброҳим Отахонов, 7.Мартин Боаки, 9.Камрон Сайдазимов (17.Фарҳод Соҳибжонов, 74), 10.Жасур Жалолиддинов, 14.Дониёр Исмоилов, 28.Суннатилло Ҳамиджонов, 49.Пламен Димов, 77.Муҳаммад Исаев (70.Диёр Раҳимқулов, 46).
Захира: 32.Жавоҳир Қиличев, 2.Камрон Наджафалиев, 11. Абдулхай Исмоилов, 18.Абдуғани Камолов, .

Огоҳлантиришлар: Шерали Жўраев 23, Жасур Азимов 32,


ЯНГИЛАШ



90+3. Учрашув якунланди. "Қизилқум" - "Андижон" 1:0

90+2. ЗАРБААААААААААА! Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди!

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

89. ЗАРБАААААААА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Мате Ватсадзе боши билан дарвозага йўллади, Зиёвутдинов тўпни қайтарди! 

87. Ўзгариш. "Қизилқум". Ойбек Қиличев ўрнига Миржалол Қосимов

85. Хавфли вазият! ЗАРБААААА! Мартин Боаки бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, тўпни Нестеров қайтарди!

78. Ўзгариш. "Қизилқум". Ҳасанов ўрнига Садиллоев тушди

74. Ўзгариш. "Андижон". Камрон Сайдазимов ўрнига Фарҳод Соҳибжонов тушди

73. ЗАРБААА! Ойбек Қиличевнинг айланма зарбаси голга айланишига сантиметрлар етишмади...

69. Дониёр Абдуманноповнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини навоийликлар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

67. Мезбогларнинг тезкор қарши ҳужумидан кейин Жамшид Ҳасанов рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди. Аммо ҳимоячилар Жамшиддан илдамроқ ҳаракат қилишди.

65. Ҳасанов-Ватсадзе комбинациясидан кейин Матенинг ерлатиб яқин бурчакка йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. 

63. Ўзгариш. "Андижон". Эдгар Бернхардт ўрнига Дониёр Абдуманнопов тушди 

55. Ўзгариш. "Қизилқум". Азимов ўрнига Эргашев тушди

48. Огоҳлантириш. "Андижон". Диёр Раҳимқулов 

46. Иккинчи тайм бошланди 

Ўзгариш. "Андижон". Исаев ўрнига Диёр Раҳимқулов тушди 




45+1. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. ЗАРБА! Дониёр Исмоиловнинг навбатдаги уриниши ҳам ноаниқ...

38. ЗАРБА! Жасур Жалолиддиновнинг чамаси 35 метр масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ

32. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Жасур Азимов

31. ГООООООООООООООООООЛ! ОЙБЕК ҚИЛИЧЕВ 1:0. Ярим ҳимоячи пенальтидан гол уриб ҳисобни очди. 




30. Пенальти! Низомиддин Зиёвутдинов Жамшид Ҳасановни йиқитди. "Қизилқум" пенальти тепади 

27. Ўйин анча жонли ва тезкор давом этмоқда. Бироқ хавфли вазиятлар у қадар кўп эмас

23. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Шерали Жўраев

22. Мезбонлар жарима зарбасини ўзига хос услубда амалга оширишди. Жамшид Ҳасановнинг ерлатиб берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди..

17. Андижонликларнинг камсонли ҳужумларидан бири. Яна Дониёр Исмоилов узоқ масофадан зарба беришга эришди. Бу галги зарба аввалгисиданда ноаниқ чиқди.

15. Мате Ватсадзенинг ўткир бурчак остидан ерлатиб йўллаган кучли зарбасини Зиёвутдинов эгаллаб олди... 

12. Зиёвутдиновнинг олдинроққа чиқиб олганини кўрган "Қизилқум" футболчиси тўпни дарвоза томон ҳаводан ошириб қўймоқчи бўлди. Аммо ноаниқ.

10. Жасур Жалолиддинов рақиблар жарима майдончаси ичига кириб бориб, тўпни шеригига етказиб бермоқчи эди тўпни рақиб футболчиси эгаллаб олди.

5. "Қизилқум" футболчиси Жасур Жалолиддиновга нисбатан қўполлик ишлатди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!



- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика