RU

Последние новости

09:40"Барселона" Маркус Рэшфорд келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:13"Локомотив" легионери биринчи турдан сўнг жароҳат олди  0 08:45Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон" 3:1  1 08:45"Реал" етакчилари "Манчестер Сити"га қарши учрашувда майдонга тушмайди  1 08:35Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" 1:2  0 08:19Эрон футбол федерацияси президенти эронликларни ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  9 07:52Ямал ХХI асрда ушбу натижага эришган илк футболчи  0 07:26Суперлига. Бугун 1-тур якунланди  4 07:00Эрон терма жамоаси ЧМ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин — Маrcа  6 03:20А Серия. "Наполи" ва "Интер"да ғалаба  1 03:10Лига 1. ПСЖ меҳмонда минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 02:56Ла Лига. "Атлетико" 90+4 дақиқада гол уриб, "Реал Овьедо"ни мағлуб этди, Альварес чемпионатдаги 14 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади  3 02:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда қийин ғалабага эришди, Роналду пенальтидан фойдалана олмади  14 01:30АПЛ. "Лидс" — "Манчестер Сити" 0:1  11 01:05Бундеслига. Интрига ўлди-ми? "Бавария" "Дер Классикер"да "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, жадвалда ундан 11 очко олдинлаб кетди  9

АПЛ. "Челси" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни тиз чўктирди Новости

АПЛ. "Челси" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни тиз чўктирди

АПЛнинг 29-тури доирасидаги марказий баҳс матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Ливерпуль – Челси 0:1

"Энфилд"

Гол: Маунт (42, 0:1).

Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, Кабак, Александер-Арнолд, Фабиньо, Жонс, Вейналдум, Мане, Тиаго Алькантара, Салах, Фирмино.

Челси – Менди, Жеймс, Кристенсен, Аспиликуэта, Чилуэлл, Маунт, Канте, Зиеш, Жоржиньо, Рюдигер, Вернер.

Ливерпуль

Премьер-лига . Тур 29

05/03/2021, 01:15

1
:
0
Завершен

Челси

Мэйсон Маунт - 42'

Стадион: Anfield, 0 зрителей

Главный судья: Мартин Аткинсон

45'
90'
62'  Мохамед Салах (Алекс Окслейд-Чемберлен)
62'  Кертис Джонс (Диогу Жота)
80'  Тиаго Алькантара (Джеймс Милнер)
24'  Тимо Вернер
42'  Мэйсон Маунт
42'  Н'Голо Канте
66'  Хаким Зиеш (Кристиан Пулишич)
81'  Мэйсон Маунт (Матео Ковачич)
90'  Тимо Вернер (Кай Хаверц)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!!! "Челси" ушбу ғалабаси орқали 4-ўринга кўтарилиб олди!

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Кема чўкиб бормоқда, умидлар сўнмоқда... "Ливерпуль"нинг ўйинида гол учун интилиш кўринмаяпти...

85. Ниҳоят!! "Ливерпуль"дан илк аниқ зарба. Фирминонинг боши билан йўллаган зарбасини Менди ушлаб олди.

80. Икки жамоа таркибида кетма-кет ўзгаришлар бўлди.

77. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!! Маунтнинг пасидан кейин Вернер Алиссон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Беккердан сейв!

75. "Челси" ўйинни назорат қилмоқда. "Ливерпуль" эса ҳали бирорта аниқ зарба йўллай олмаган эканлиги бунинг исботи)

68. "Ливерпуль"да вазиятлар юзага келди. Аввалига жарима, кейинчалик, бурчак зарбасидан наф чиқмади.

65. "Челси"да жарима зарбаси юзага келганди. Бироқ лондонликлар вазиятдан фойдалана олмади.

63. УХХХХ!! Ҳозиргина майдонга тушган Жота боши билан рақиб пости томон зарба берди. Зарба ўхшамади.

62. Вернер яхши вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллаши керак эди. Аммо зарба трибуна томон учиб кетди.

58. "Ливерпуль"да яна бир вазият бўлиши мумкин эди. Трентнинг бурчакдан ерлатиб оширган тўпини Рюдигер қайтарди. "Барселона"га қарши ўйин ёдга тушиб кетди.

54. ЗАРБАААААА!!! ЗАРБАААААААА!!! Чилуэллнинг зарбасини Алиссон қийинчилик билан қайтарди!!! Иккинчи зарба эса Зиеш томонидан йўлланди. Бу ерда Кабак жамоасини голдан қутқарди.

50. Фабиньо бурчакдан оширилган тўпга боши билан зарба йўллади. Ноаниқ.

49. ВАР ишга тушди. Тўп Кантенинг қўлига теккандек ва пенальти бордек кўринганди. Аммо ростдан ҳам тўп қўлни топганди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. Вернер ҳужумда. Яхши вазият бўлиши мумкин эди. Аммо у Кабакни йиқитди.

42. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! МАУУУНТТТТТТ!!! АЖОЙИББ ГОЛЛЛ!! Бунисини ҳеч қанақасига "отмен" қила олишмайди!!!

39. Робертсон ҳужумда турган Мане томон ҳаволатиб узатди. Аспиликуэта тўпга боши билан тегиб, дарвозабонга ўтказиб юборди.

37. "Челси"да вазият. Маунтнинг зарбаси ноаниқ кетди.

31. "Ливерпуль" устунликни аста-секинлик билан қўлига олишга интилмоқда.

28. МАНЕЕЕЕЕЕЕЕ!!! Ростдан ҳам гол деб ўйлагандим.... Салоҳнинг супер пасидан кейин Мане дарвоза томон зарба бериши мумкин эди... Ғалати ҳолат.

25. ИЙЕЕЕЕ!!! ВАР ишга тушди ва гол инобатга олинмади.... Вернернинг қўли бироз олдинга чиқиб кетибди шекилли...

24. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! Ҳимоячи ва дарвозабоннинг қўпол хатосидан кейин Вернер ҳисобни очди!!!17. ЗАРБАААААА!! Аспиликуэтанинг кучли зарбаси бироз тепадан ўтиб кетди.

16. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!! Вернер боши билан аниқ зарба йўлласа бўлди эди. Бироқ у буни уддалай олмади.

15. "Челси" ҳужумга ўтди. Жеймснинг қанотдан марказга Маунт томон оширган тўпини Кабак тўхтатди.

11. ЗАРБААААА!!! Вернердан ажойиб ҳаракатлар. У тўпни бир ҳаракат билан тўхтатиб, иккинчи тегинишда кучли зарба берди. Тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

7. Робертсоннинг зарбаси ноаниқ кетди.

6. Фабиньо ҳужумдаги Салоҳ томон тўпни узатганди. Менди жойини ташлаб чиқиб, тўпни аутга тепиб юборди.

5. Баҳс паст темп билан бошланди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар аллақачон майдонга чиқиб келишган.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун "Энфилд"да марказий баҳс. "Ливерпуль" "Челси"га қарши ўйнайди. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика