RU

Последние новости

16:51"Футбол олами". Финалларда ҳакамлар хатоси одат тусига кирди  2 16:38"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди  7 16:15Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби "Нефтчи"ни тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  5 15:53"Бавария"да дарвозабонлар қолмади — барчаси жароҳатланган  1 15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  2 14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  8 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  2 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  0 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  10 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  4 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  13 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  2 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  4

Расмий хабар: Владимир Козак — АГМК футболчисига айланди Новости

Расмий хабар: Владимир Козак — АГМК футболчисига айланди

АГМК янги 2021 йилги мавсумга ҳар тарафлама жиддий ҳозирлик кўришда давом этмоқда.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби томонидан олиб борилаётган селекцион ишлар натижасида жамоа навбатдаги трансфер орқали таркибни янада шакллантирди.

Бу гал АГМК тажрибали футболчи Владимир Козак билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади. Козак эркин агент сифатида АГМК жамоасига ўтди.

Владимир Козак 1993 йил 12 июнь куни Наманган шаҳрида таваллуд топган. Футболчи профессионал фаолиятини 2009 йилдан эътиборан "Пахтакор" жамоасида бошлаган ва 12 мавсум давомида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган. Козак фаолияти давомида жами 299 ўйин ўтказган 24та голга муаллифлик қилган.

Козакнинг майдондаги асосий амплуаси марказий ярим ҳимоя ҳисобланади. Лекин универсал футболчи сифатида шаклланган иқтидор соҳиби майдоннинг исталган нуқтасида бир маромда ўйнаш қобилиятига эга. Козак таянч ёки марказий ярим ҳимоядан ташқари қанот ва марказий ҳимоячи ҳамда керак пайтда ҳужумкор вингер ролида ҳам ҳаракатлана олади.

"Пахтакор"даги узоқ йиллик фаолиятидан кейин муҳитни алмаштирган Козак АГМК жамоасига ўтганидан кейинги фикрлари билан бўлишди:

"Кўпроқ футбол ўйнашни ва АГМК билан ҳам ўзимни синаб кўришни маъқул топдим. Олдимда қатор таклифлар бўлишига қарамасдан АГМКга ўтишни лозим топдим. Очиғи, мен пулни эмас, балки футболни танладим. Ўйлайманки, АГМКга жамоаси билан ОЧЛга муваффақиятли тўп тепиб, қатор ғалабаларга эришамиз. Бу йўлда янги жамоамга қўлимдан келган барча ёрдамни аямайман. Миржалол Қосимов билан бирга ишлаш менга ёқади. Раҳбарият ва мураббийлар томонидан билдирилган ишончни оқлашга ҳамда мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламан. Хуллас, АГМКда айтиладиган шиорга амал қиламиз: Биз Бу Биз! Олға, АГМК».





Реклама



Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика