RU

Последние новости

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  5 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  4 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  20 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Ўзбекистон футзал терма жамоаси иккинчи учрашувда ҳам минимал ҳисобда имкониятни бой берди Новости

Ўзбекистон футзал терма жамоаси иккинчи учрашувда ҳам минимал ҳисобда имкониятни бой берди

Футзал бўйича Ўзбекистон ва Аргентина ўртасидаги иккинчи ўйин якунланди.



Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон - Аргентина 0:1
03.02.2021, 18:30. "Ўзбекистон" спорт мажмуаси
Ҳакамлар:
Нурдин Букуев (Қирғизистон), Никита Афинагенов, Анатолий Рубаков (иккиси Ўзбекистон)
Вақтга масъул ҳакам: Хушнуд Атамуродов (Ўзбекистон)
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Ўзбекистон)
Комиссар: Александр Давиденко (Ўзбекистон)
ГОЛ: 8 - Лукас Триподи 0:1

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.
Захира: 1.Рустам Умаров, 2.Анасхон Раҳматов, 5.Элбек Тўлқинов, 9.Дилмурод Шавкатов, 11.Акбар Усмонов, 14.Жавлон Аноров, 17.Авазбек Абдувалиев, 19.Шаҳзоджон Садиев, 20.Хушнур Эркинов.

Аргентина (биринчи бешлик): 12.Матиас Старна, 2.Дамиан Стаззоне, 7.Анхель Клаудино, 10.Константино Вапораки, 11.Алан Бранди.
Захира: 1.Лукас Фарах, 3.Лукас Триподи, 4.Лукас Боло Алемани, 5.Максимилиано Речиа, 6.Себастиан Корсо, 8.Лучиано Авеллино, 9.Матиас Роса, 13.Сантиаго Руфино, 14.Андрес Герати.





ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

38. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иккинчи бўлимдаги бешинчи қўполлигини амалга оширди

38. ЗАРБА. Алан Брандининг зарбасига аниқлик етишмади

37. ЗАРБАААААА. Аббос Элмуродовдан навбатдаги рейд. Бироқ дарвозабонимизнинг зарбасини рақиб посбони бартараф этди

36. Дарвозабонимиз дарвозани тарк этиб ҳужум уйиштиришга ҳаракат қилди, аммо ундан рақиб футзалчилари тўпни эгаллаб олди ва зарба йўллади. Бахтимизга зарба бироз ноаниқ кетди

35. Аргентина футзалчилари бешинчи маротаба қўполлик ишлатишмоқда. Кейинги қўполлик дабл пенальти

33. Клаудино яхши имкониятга бўлди, бироқ зарба ноаниқ

31. УХХХХХ. Ҳамюртларимиз иккинчи бўлимдаги энг хавфли вазиятларини яратди. Дарвозабонимиз ярим майдони босиб ўтиб, Нишоновга узатмани амалга ошриди, бироқ Хусниддининг зарбасига зарбасига аниқлик етишмади

 

29. Лукас Боло бугунги учрашувда анча фаол ҳаракат қилмоқда. Унинг навбатдаги зарбасига бироз аниқлик етишмади

Барча муаммолар бартараф этилди ва учрашув давом этмоқда

Учрашув номаълум сабабга кўра вақтинча тўхтаб турибди. Катта эҳтимол билан учрашув таблосида муаммолар пайдо бўлган

25. ЗАРБААА. Лукас Боло жаримадан кучли зарба йўллади, Элмуродовдан сейф

25. Меҳмонлар иккинчи бўлимда катта устунликка эга бўлишмоқда

23. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари анча сокин ўтмоқда

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

Биринчи бўлим якунланди

20. Даврон Чориев тўпни тўхтамасдан зарба йўллади, бироқ ноаниқ

20. Элмуродов биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида ўйновчи дарвозавон сифатида ҳаракат қилмоқда

18. ЗАРБААААА. Футзалчиларимиз рақиб жарима майдончасининг ичида прессинг қилиб тўпни эгаллаб олди, аммо Анасхонинг зарбаси бироз ноаниқ кетди

17. Нишоновнинг зарбасига ҳам бироз аниқлик етишмади

17. ЗАРБАААА. Жавлон Аноровнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади

16. Баҳодир Аҳмедов ҳам тайм-оут олишга қарор қилди. Футзалчиларимиз танаффусдан сўнг қулай жарима зарбасини амалга оширишади

15. Чориев ва Нишонов битта ҳимоячига қарши ҳаракат қилишди. Бироқ Давронинг узатмасига аниқлик етишмади

14. Меҳмонлар мураббийи биринчи бўлим учун белгилаган танаффусни олишга қарор қилди

14. ЗАРБА. Гератининг зарбасини Элмуродов бартараф этди


13. Меҳмонлар қулай жарима зарбасига эга бўлишди. Аргентина терма жамоаси жуда тезкор ҳаракатлари билан футболчиларимизни шошириб қўйишмоқда. Яхшиямки зарбага аниқлик етишмади

12. ЧОРИEВ. Рақиб жарима майдончасининг ичида тўпни олиб қўйди ва зарба йўллади, бироқ тўп дарвозабонинг бошига тегиб йўналишини ўзгартириб кетди

10. Футзалчиларимиз жарима майдончасининг ичида пала-партиш ҳаракат қилишмоқда. Бахтимизга меҳмонлар бундай хатоларни кечирмоқда

9. ЗАРБААА. Ропиевнинг навбатдаги зарбасига аниқлик етишмади

8. ГОЛ. Триподи учрашувдаги ҳисобни очди

7. Лукас Триподи қанотдан қочиб кетиб зарба йўллади, аммо бахтимизга тўп дарвозага бормади

6. ЗАРБАААА. Нишонов тўққиз метрлардан кучли зарба йўллади, бироқ дарвозабон тўпни қийинчилик билан қайтариб юборди

4. Роса жарима майдончасининг ичидан кучли ва аниқ зарба йўллади, дарвозабониз тўпни қайтарди.

3. Усмонов қанотдан яхши кириб борди, аммо дарвозабон ўз ўрнида

2. УХХХХХ. Нишонов Хамроевга ажойиб узатмани амалга оширди, бироқ футзалчимизнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

2. Меҳмонлар учаршувдаги илк хавфли ҳужумни ташкил этишди. бироқ Брандининг зарбасини ҳимоячилар бурчакка чиқариб юбори

1. Элмурод Аббосов дарвозадан чиқиб зарба йўллади, бироқ ноаниқ

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Ҳар икки мамлакат мадҳияси янгради

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда

Жамоалар чигал ёзди машғулотларни олиб боришмоқда


Ўзбекистон ва Аргентина футзал терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви соат 18:30 да бошланади

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика