RU

Последние новости

19:10Камолиддин Тожиев: "Эртага ҳамма 100 фоиз тайёр. Ўтган ўйинни эсдан чиқардик. Мухлисларни хурсанд қиламиз"  4 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  6 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  9 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  9 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  6 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20

"Пахтакор" Дубайга жўнаб кетди, таркибда Сергеев йўқ Новости

"Пахтакор" Дубайга жўнаб кетди, таркибда Сергеев йўқ

Айни пайтда клубларимиз янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Бугун Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўзбек клубларида ичида биринчи бўлиб хориж йиғинига йўл олди.

Олдинроқ клуб матбуот хизмати хабар берганидек, ушбу йиғин 21 январдан 5 февралга қадар БААнинг Дубай амирлигида ташкиллаштирилади. Йиғин давомида учта назорат баҳси ташкил этилади. Ўйинлар Россиянинг номдор клублари "Зенит" ва "Спартак", шунингдек, Латвиянинг "Рига" жамоасига қарши ўтказилади. Беллашувлар мос равишда 24 ва 30 январь, 3 февраль кунлари бўлиб ўтади. "Зенит" билан баҳс "Над Ал Шеба", кейинги икки учрашув эса "Жебел Али" мажмуаси майдонида ўтказилади. Ўйинлар Тошкент вақтида келтирилган.

Йиғин мобайнида "шерлар" Дубайдаги "Гранд Хаятт" меҳмонхонасида истиқомат қилиши мўлжалланган.

24 январь, 12:00, "Над Ал Шеба"

"Пахтакор" - "Зенит" (Санкт-Петербург)

30 январь, 17:00, "Жебел Али"

"Пахтакор" - "Спартак" (Москва)

3 февраль, 17:00, "Жебел Али"

"Пахтакор" - "Рига" (Латвия)


Йиғинда иштирок этадиганлар рўйхати

Дарвозабонлар - Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Азиз Исақов.

Ҳимоячилар - Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Акром Комилов, Анзур Исмоилов, Марлен Чобанов, Шаҳзод Азмиддинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Егор Кримец.

Ярим ҳимоячилар - Одил Ҳамробеков, Владимир Козак, Сардор Собирхўжаев, Драган Черан, Аброр Исмоилов, Асад Собиржонов, Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Руслан Розиев, Шерзод Темиров.

Ҳужумчилар - Эрен Дердийок, Пўлатхўжа Холдорхонов, Улуғбек Ҳошимов.


Мураббийлар штабига узоқ йиллардан бери юртимизда ишлаб келаётган Мирко Еличич келиб қўшилганини таъкидлаб ўтамиз. У "Пахтакор"да фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Бош мураббий - Питер Хюистра.

Мураббийлар - Гоча Ткебучава, Ласло Ямбор, Мирко Еличич, Анвар Рашидов.

Техник директор - Собир Ходиев.

Спорт директори - Жаъфар Ирисметов.

Шифокор - Умид Баҳромов.

Массажчилар - Шавкат Ерёмин, Виталий Сизов.

Тасвирчи - Ҳожиакбар Шарапов.

Илмий ходимлар - Юрий Сиянов, Сергей Малаштан.

Маъмурлар - Достон Толибжонов, Шоюнус Шоқодиров.


Кўриб турганингиздек, БААга 27 нафар футболчи кетган ва улар орасида ҳужумчи Игорь Сергеев йўқ.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика