RU

Последние новости

00:54"МЮ" Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  3 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  1 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2

АПЛ. Марсьялдан 3 ассист, Бруну ва Мактоминидан 2+1, йирик ҳисобда ютган МЮ 3-ўринга кўтарилиб олди Новости

АПЛ. Марсьялдан 3 ассист, Бруну ва Мактоминидан 2+1, йирик ҳисобда ютган МЮ 3-ўринга кўтарилиб олди

Англия чемпионати 14-туридан ўрин олган “Олд Траффорд”даги баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Манчестер Юнайтед" – "Лидс" 6:2

Гол: Мактомини (2, 1:0), Мактомини (3, 2:0), Фернандеш (20, 3:0), Линдельоф (37, 4:0), Купер (42, 4:1), Жеймс (66, 5:1), Фернандеш (70, 6:1), Даллас (74, 6:2).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Уан-Биссака, Шоу (Теллес, 60), Линделеф, Жеймс, Фред, Бруну Фернандеш (ван де Бек, 71), Мактомини, Марсьяль, Рэшфорд (Кавани, 71).

Лидс – Мелье, Эйлинг, Даллас, Купер (Дэвис, 72), Клих (Шеклтон, 46), Харрисон, Алиоски, Филлипс (Стрейк, 46), Рафинья, Бэмфорд, Родриго.

Огоҳлантириш: Жеймс (52).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" 3-ўринга кўтарилиб олди.

90+1. Каванининг зарбаси секинроқ кетди. Мелье тўпни ушлаб олишда қийналмади.

90. АЖОЙИБ ВАЗИЯТ!!! Харрисон чиройли вазиятдан гол ура олмади. Бугунги ўйин менга жуда ҳам ёқмоқда. Қувноқ ўйин бўлмоқда.

87. ЗАРБААААА!! Фред рақибидан тўпни олиб қўйди ва Мелье билан бирга бир вазиятдан унумли фойдалана олмади.

86. ЗАРБААААА!! Теллеснинг кучли зарбасини Мелье қайтарди!

84. ДАХШАТ!! Бугунги ўйинда МЮ 19, "Лидс" 16 марта зарба берди. Умумий ҳисобда 35 зарбадан 8 гол! Чиройли ўйин бўляпти азизлар.

80. ЗАРБААААА!!! Харрисон яқин масофадан Де Хеа дарвозасини нишонга олди. Магуайр жамоани голдан қутқариб қолди.

79. Мактоминининг зарбаси ноаниқ кетди.

77. "Лидс"нинг икки футболчиси МЮ жарима майдончаси ичида йиқилиб ётибди. "Лидс"га қойил, ҳисобнинг йирик бўлишига қарамай жамоа ўйинни ташлаб қўймаяпти.

74. ГОООООООЛЛЛЛ!!! СУПЕРГОЛ!!! Далласнинг голини тарифлашга тил ожиз!

73. МАРСЬЯЛЬЬЬЬ!!! Нималар қиляпсана?! У яна бир бор бирга-бир вазиятдан гол ура олмади.

70. ГОООООООЛЛЛЛ!! Фернандеш пенальтидан унумли фойдаланди!

68. ПЕНАЛЬТИ! Марсьялни рақиби йиқитди! МЮ асосий қуролидан фойдаланмоқда!

66. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Скоттининг пасидан кейин Жеймс тўпни шундай тўхтатдики, "Лидс"нинг барча ҳимоячилари ортда қолиб кетди. Шу орқали Дэн дарвозабоннинг "очко"сидан гол уриб, ҳисобни уятсиз кўринишга келтириб қўйди)

65. ЗАРБААААААА!! Рафиньянинг кучли зарбаси дарвоза тўсини ёнига қараб кетаётганди. Де Хеа тўпни қайтарди!

61. Марсьялнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди.

60. "Лидс" очиқ футбол намойиш қилмоқда. Умуман олганда икки томонда ҳам вазиятлар жуда кўп.

57. УХХХХХХ!! Фернандешнинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

52. ИЕЕЕ!! Жеймс тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди ва рақиби томонидан йиқитилди. Аниқроғи, Жеймс йиқилишни истади. Шу сабабдан унга сариқ карточка берилди.

50. ЗАРБАААААААА!! Рафинья қанотдан узатилган тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. Де Хеадан супер сейв!

47. УХХХХХХХ!!! Брунунинг пасидан кейин Марсьяль яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

Тайм якунланди. Икки томон ҳам очиқ футбол намойиш қилмоқда. Иккинчи бўлимда ҳам шундай бўлишини истаб қоламиз.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. ЗАРБААААА!! Такрор ва такрор кўрадиган вазият бўлди ўзиям. Маркус бир рақибини 3-4 марта алдаб, зарба берди. Посбон ўз ўрнида.

44. ЗАРБААААААА!! Рэшфорднинг кучли зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

42. ГООООООООООЛЛЛ!!! Бурчакдан оширилган тўпга Купер боши билан зарба бериб, ҳисобни бироз бўлса-да, қисқартирди!

40. УХХХХХХ!! Марсьяль тўпни Мактоминига оширди. Скоттининг зарбасини посбон қайтарди. Бу ерда Антони оффсайдда қолиб кетганди.

37. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Шоунинг бурчакдан оширган тўпига Марсьяль боши билан зарба бериб, тўпни ўтказиб юборди. Линдельоф осонлик билан гол урди! Антонидан учинчи ассист!

34. ДЕ ХЕААААААААА!!! Рафиньянинг чиройли зарбасидан кейин Де Хеа реакция кўрсатди ва тўпни қайтариб юборди.

31. "Манчестер Юнайтед" бурчак зарбасидан унум чиқара олмади.

27. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Даллас МЮ жарима майдончаси ичида пайдо бўлди ва тўпни марказдаги Бэмфордга оширди. Ван-Биссака вазият қаҳрамони!

25. Бэмфорд яна бир бор боши билан берган зарбаси орқали гол урмоқчи бўлди. Зарба ноаниқ кетди.

20. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!! Фернандешнинг кучли зарбасини Мелье қайтара олмади! Португалияликдан гол+ассист!

19. ГОЛ! ЙЎҚ! Бэмфорд ҳисобни қисқартирганди. Бироқ оффсайд қайд этилди.

18. Бруну тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Жеймсга тўпни оширганди. Лекин Даллас тўпни эгаллаб олди.

14. УХХХХХХХ!! Марсьяль Рэшфорд томон чиройли тўп узатганди. Купер вазиятни бартараф этди.

10. ЗАРБАААААААА!! Рэшфорднинг зарбасини ҳимоячи ўзига қабул қилди.

8. УХХХХХХХХ!!! Мактомини тўпни тўхтатишда хатоликка йўл қўйди. Тўпни рақиби олиб қўйди ва Бэмфордга узатди. Бэмфорднинг зарбаси ноаниқ кетди.

7. "Лидс" яна ҳужумга ўтди. Бэмфорд боши билан зарба беришда қийналди. Де Хеа тўпни ушлаб олди.

5. УХХХХХХ!! Ҳисоб қисқариши мумкин эди. Шоу тўпни чиқариб юборишда бироз секин ҳаракат қилди. Тўп рақибига тегиб, майдонни тарк этди.

3. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Энди Марсьялнинг пасидан кейин Мактомини дублини расмийлаштирмоқда!

2. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!! МЮ ўйинни тезкор ҳужумлар билан бошлади!!! Босим Скотт Мактоминининг голи билан якунланди!! Брунудан навбатдаги ассист!

1. БОШЛАНДИ! Баҳсга старт берилди!

- Учрашувни бошлаш учун барча нарса шай!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Лидс"га қарши баҳс олиб боради. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатади.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика