RU

Последние новости

17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  0 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  1 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  1 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  1 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  1 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  2 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  1 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  4

"Реал Мадрид" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди, бу сафар "Атлетико" таслим этилди! Новости

"Реал Мадрид" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди, бу сафар "Атлетико" таслим этилди!

Испания чемпионатининг 13-тури доирасидаги "Мадрид дербиси" бошланди.

Зинедин Зидан шогирдлари бу сафар ҳамшаҳарлари Мадриднинг "Атлетико" жамоасини ишончли тарзда мағлуб этди. 

"Реал Мадрид" – "Атлетико" 2:0
"Эстадио Альфредо Ди Стефано" стадиони
Голар
: 1:0 – 15 Каземиро, 2:0 – 63, автогол Облак.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Варан, Карвахаль (Асенсио, 79), Рамос, Менди, Каземиро, Кроос, Васкес, Модрич (Вальверде, 88), Винисиус Жуниор (Родриго, 79), Бензема.

"Атлетико" – Облак, Фелипе (Лемар, 46), Савич, Триппьер, Эрмосо, Льоренте, Карраско (Корреа, 46), Эррера (Лоди, 46), Коке, Жоау Феликс (Сауль, 60), Суарес (Кондогбиа, 73).

Огоҳлантиришлар: Каземиро (36), Лемар (46), Корреа (50), Савич (61).


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати


Реал Мадрид

Каземиро - 15', Ян Облак - 63'

Примера Дивизион . Тур 13

13/12/2020, 00:00

0
:
2
Завершен

Атлетико Мадрид

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 зрителей

Главный судья: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
15'  Каземиро
15'  Тони Кроос
36'  Каземиро
63'  Ян Облак
79'  Винисиус Жуниор (Родриго)
79'  Даниэль Карвахаль (Марко Асенсио)
88'  Лука Модрич (Федерико Вальверде)
46'  Эктор Эррера (Ренан Лоди)
46'  Янник Феррейра-Карраско (Анхель Корреа)
46'  Фелипе (Тома Лемар)
46'  Тома Лемар
50'  Анхель Корреа
60'  Жуан Феликс (Сауль Ньигес)
61'  Стефан Савич
73'  Луис Суарес (Жоффре Кондогбиа)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Реал Мадрид" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди, бу сафар "Мадрид дербиси"да. 

90+3-дақиқа. Бензема жарима майдонига катта тезликда кириб кетаётган Марко Асенсиога тўпни етказмоқчи бўлди, лекин "Атлетико" ҳимоячиси рақиб футболчиси тўпга етишига имкон қолдирмади.  

90+2-дақиқа. Марказда "Атлетико" футболчилари охири тўпни олиб қўйишганди, лекин ҳакам Кроосга нисбатан қоида бузилганини эътироф этди. 

90+1-дақиқа. "Реал" тўпни рақибига бермай, майдон бўйлаб ҳаракатланмоқда.

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Вальверденинг фаоллиги эвазига ташкиллаштирилган ҳужумни Бензема давом эттирди ва Васкес зарба билан якунлади, Облак ўз ўрнида. 

89-дақиқа. Анхель Корреа қулай вазиятга чиқаётганда, ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлди.  

88-дақиқа. Лука Модрич ўрнига майдонга Феде Вальверде туширилди. 

87-дақиқа. "Атлетико"нинг навбатдаги ҳужумини рақиб ҳимоячилари узиб қўйишмоқда. 

"Реал Мадрид" сафида жароҳатидан фориғ бўлган Федерико Вальверде майдонга тушишга тайёр турибди.  

85-дақиқа. Кондогбья фаоллик кўрсатиб, жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.  

84-дақиқа. Захирадан тушганлар катта саҳнага чиқишди. Асенсио қанотда бир рақибини ортда қолдириб, тўпни жарима майдончасига етказди, ҳимоячилардан баландроқ сакраган Родригонинг бош билан йўллаган зарбаси эса кўнгилдагидек чиқмади.   

83-дақиқа. Тома Лемар жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, жуда ноаниқ.

82-дақиқа. "Атлетико" тўпни ўзида ушлаб туриб, ҳужум учун бўш зоналар изламоқда. 

80-дақиқа. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Сауль Ньигес қулай вазиятда боши билан зарба йўллаганди, лекин Куртуа сейв ижро этиб, жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.    

79-дақиқа. Дани Карвахаль ва Винисиус учун бугунги баҳс якунланди. Родриго ва Асенсио майдонга туширилди. Васкес яна ҳимояга қайтади.

78-дақиқа. Карвахаль ва Лемар тўп учун курашганди. Тўпни эгаллаб олган "Реал" ҳимоячиси рақиб майдонда ётгани туфайли уни ташқарига чиқариб юборди.  

76-дақиқа. Сауль Ньигес зарба учун фурсат топиши ҳамоноқ омадини синаб кўрди, бироқ тўп анча ноаниқ йўналиш олди.   

75-дақиқа. Лукас Васкесдан тўпни олиб қўйиб, "Атлетико" ўз ҳужумини бошламоқчи эди, лекин Дани Карвахаль тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

73-дақиқа. Луис Суарес учун бугунги ўйин якунланди. Унинг ўрнини Жоффрей Кондогбья эгаллади. Марказий ҳужумчи ўрнига марказий ярим ҳимоячи. Қизиқ. 

72-дақиқа. "Атлетико" футболчилари босим уюштиришди, оқибатда Серхио Рамос тўпни Мендига узатишда хатога йўл қўйди. 

70-дақиқа. Лукас Васкеснинг фаоллиги эвазига "Реал" прессингдан чиқиб кета олди, кейин эса Сауль Кроосга нисбатан қўполлик ишлатди. 

69-дақиқа. Ферлан Менди тезлигини ишга солиб, рақиблари орасидан ёриб ўтиб кетмоқчи эди, лекин йиқилди, ҳакам эса қоида бузилмаганини таъкидлади. 

68-дақиқа. Стефан Савич ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

65-дақиқа. Ўйин буткул режасидагидек кетмаётган "Атлетико" яна катта куч билан ҳужумга ўтишга уринмоқда. 

Кроос қанотдан тўпни жарима майдонига етказди, ҳимоячилар уни қайтарганида тўп Карвахалга келиб тушди, Данининг зарбаси эса шунчаки ажойиб чиқди.  

63-дақиқа. ГООООООООЛ! Дани Карвахалдан ажойиб зарба!

61-дақиқа. Огоҳлантириш! Маркос Льоренте тўп учун курашда Мендини йиқитди ва огоҳлантирилди. 

60-дақиқа. Ўзгариш. Жоао Феликс ўрнига Сауль ўйинга қўшилди.  

59-дақиқа. "Атлетико"нинг навбатдаги уриниши муваффақиятсиз якунланди.   

58-дақиқа. Луис Суарес тўпни эгаллаб марказдан олдинга ўтмоқчи бўлди, лекин Варан унга қаршилик кўрсатди.  

57-дақиқа. "Реал"нинг анча узоқ давом этган позицион ҳужуми Карвахалнинг сирпаниб кетиши оқибатида узилиб қолди. 

55-дақиқа. ДАХШАТ ВАЗИЯТ! Ўнгроқдан Маркос Льоренте жарима майдонига кириб борди ва марказроққа тўпни йўналтирди, Варан хатога йўл қўйди ва тўп Лемарга етиб келди, Тома бир неча метрдан дарвозанинг бўш қолган бурчагини пойлай олмади.  

54-дақиқа. Тезкор ҳужумни Карвахаль узиб қўйди ва бурчак тўпи. Узатмадан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

52-дақиқа. Бурчак тўпи тезда ўйинга киритилди, Кроос жарима майдонига кириб бориб, кутилмаганда орқароқдаги Мендини кўрди, лекин францияликнинг зарбаси қовушмади. 

Зарбадан кейин тўп ҳимояланаётганлардан бирининг бошига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.

50-дақиқа. Хавфли вазият! Ўша Анхель Корреа жарима майдонига ёриб кираётган Тони Кроосни йиқитди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади. Тўп олдида Серхио Рамос!

49-дақиқа. Анхель Корреани олдинроқда турган Луис Суарес тушунамай қолди ва ҳужум охирига етмади.  

48-дақиқа. Бензема нозик узатма билан ўзиданда қулайроқ вазиятдаги шеригини тўп билан таъминламоқчи эди, лекин ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади.     

Каземиро шерикларига оёғида кучли оғриқ ҳис қилаётганини айтмоқда. 

46-дақиқа. 25 сония ўтдики, Каземирога нисбатан яна қўполлик ишлатилди. Бу сафар ҳакам қоидабузар Лемарни огоҳлантирди. 

Иккинчи бўлим бошланди! 

Ҳозирча 1:0, биринчи бўлимни яхшироқ ўтказган "Қироллик клуби" ҳақли равишда олдинда бормоқда. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа футболчиларидан бунданда қизиқаролироқ ўйин кутиб қоламиз. 

45-дақиқа. Коке ва Винисиус ўртасида низо чиқаётганда ҳакам бўлим якунига етганлиги ҳақидаги ҳуштагини чалиб, футболчиларни танаффусга таклиф этиб қўя қолди. Сал қолса, катта жанжал бўлиши мумкин эди.  

44-дақиқа. Ҳозирги вазиятда Менди ва Бензема ролларни алмашиб олишганди. Карим тўпни чап қанот ҳимоячиси нуқтасидан жарима майдонига ёриб кираётган Ферланга етказмоқчи бўлди, аммо франциялик футболчи бу узатмага бироз кеч қолди.   

41-дақиқа. Куртуа тўпга ета олмади ва бурчак забаси белгиланди. Серхио Рамос биринчисида тўпни яна бурчак томонга, кейинги стандарт вазиятда эса дарвозадан анча узоққа боши билан йўналтира олди. 

40-дақиқа. Мендининг ажойиб узатмасидан кейин Бензема қулай вазиятга чиқиб, зарба йўллаши мумкин эди, аммо Карим негадир сусткашликка йўл қўйди.   

39-дақиқа. Майдон марказида яна Каземирога нисбатан қўполлик ишлатилди.  

38-дақиқа. Жуда кўп эпизодлар, тўқнашувлар юз берган ҳужум Васкеснинг узатмаси ва Облакни тўпни эгаллаб олиши билан якунланди.  

Натижада, Каземиро кейинги тур учрашуви, Бильбаонинг "Атлетик" жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди. 

36-дақиқа. Жоао Феликс Каземиро ва Карвахални доғда қолдириб, олдинга ўтиб кетишни ният қилганди, аммо бразилиялик футболчи сариқ карточка эвазига уни тўхтатиб қолди. 

34-дақиқа. "Реал" ҳимоячилари ва таянч ярим ҳимоячиси қийин вазиятда бўлишларига қарамай тўпни қисқа масофаларга узатиб, вазиятдан чиқиб кетишаётганда Каземирога нисбатан қўполлик ишлатилди.  

32-дақиқа. Лукас Васкес жамоадошлари тўпни йўқотгач, курашга киришди, лекин ҳакам футболчи қоидани бузган деб ҳисоблади.  

30-дақиқа. Ҳисобда ортда қолаётган "Атлетико" энди рақибини фаолроқ таъқиб қилмоқда.  

27-дақиқа. Лукас Васкесдан ақлли қарор. Тўп икки рақибнинг ўртасида эди, унга икки томондан Васкес ва Жоао Феликс интилди, испаниялик футболчи эса чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни рақибига тегиб, майдонни тарк этишини таъминлади.  

26-дақиқа. "Реал" футболчилари яна тўпни шошилмай бир-бирларига етказиб, рақибни тўпсиз ҳаракатланишга мажбур қилишмоқда.  

24-дақиқа. "Атлетико" бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Узатмадан кейин Куртуа баланд сакраб узатма йўналишини ўзгартирди. 

23-дақиқа. Тўп ҳимоячиларнинг устидан ташлаб Маркос Льорентега етказилаётганди, аммо испаниялик футболчи узатмага етиб бора олмади.  

22-дақиқа. Тўп йўқотилгач, "Реал"нинг ҳужумдаги учлиги ҳам ҳимоячиларни фаол тарзда босим остида ушлаб турибди ва бу "Атлетико" ўйинига таъсир ўтказмай қолмаяпти.   

20-дақиқага келиб "Атлетико" ўйин тизгинини қўлиги олишга уриниб кўрмоқчи бўляпти. Кутилмаганда Луис Суарес дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётгандек эди, аммо Тибо Куртуа ҳам вазиятни ўқий олди ва хавфни бартараф этди.    

18-дақиқа. "Реал" прессингни ишга солди ва Тони Кроос рақиб оёқлари остидан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

16-дақиқа. "Атлетико" ўйинни марказдан бошлаб берди ва ҳамма яна жой-жойига "қайтиб олди". Балки бу вақтинчалик ҳолатдир, лекин голни мезбонлар урган бўлсада, "матрасчилар" ўйин картинасини ўзгартиришга шошилишмаяпти.  


15-дақиқа. ГООООООООЛ! Каземиро ҳисобни очди! Бурчакдан узатиб берилган тўпга биринчи бўлиб бразилиялик ярим ҳимоячи етди ва боши билан кучли зарба бериб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

14-дақиқа. Яна Васкес қанотда фаоллик кўрсатди, лекин унинг узатиб бермоқчи бўлган тўпини ҳимоячи майдондан чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

12-дақиқа. Марказда рақибнинг хатосидан кейин "Атлетико" қулай вазиятга эга бўлиши, хавфли ҳужум ташкиллаштириши мумкин эди, лекин меҳмонлар шошмасликни маъқул кўришди. 

11-дақиқа. Рақиб хатосидан кейин "Реал" ўнг қанотда тўпга эгалик қилди ва дарҳол жарима майдонидаги Бенземага йўлланди, бироқ Карим тўп ўтишини кутмаган чоғи. 

9-дақиқа. Карим Бенземаааа! Франциялик футболчининг кучли зарбасидан кейин Ян Облак қўлларининг учи билан тўп йўналишини ўзгартирди ва у устунга тегиб қайтди. Ҳозирги вазиятда словениялик посбон жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 

8-дақиқа. "Реал" аввалги икки учрашувда бўлгани каби дастлабки дақиқаларда тўпни ўз назоратига олмоқда.  

6-дақиқа. Чап қанотдан ташкиллаштирилган ҳужумни марказдан ёрдамга етиб келган Лука Модрич зарба билан якунлади, аммо ноаниқ. 

5-дақиқа. Карраско қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончаси ичидаги шеригини излади, аммо Куртуа ортиқча қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.  

3-дақиқа. Каземиро тўпга бириничи бўлиб етиб борди ва оқибатда Киран Триппьер унинг оёғини босиб олди. Жарима зарбаси белгиланди. 

2-дақиқа. Ферлан Мендининг хатосидан кейин "Атлетико"нинг ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди, аммо франциялик ҳимолячининг ўзи тўпни майдондан чиқариб юборди. 

1-дақиқа. Лукас Васкес рақиб ўзига нисбатан қўполлик ишлатди деб йиқилиб тушди, аммо ҳакам бошқача фикрдалигини кўрсатиб қўйди. 

Ўйин бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди. 

Ҳар икки жамоа футболчилари майдонга тушиб келишмоқда. Стадион узра "Реал Мадрид" мадҳияси янграмоқда.

Бугун кўп нарса бу икки йигитга, уларнинг ўйинига ҳам боғлиқ бўлади.  

Таркибларни кўриб улгурган мухлислар албатта мезбонлар таркибида Серхио Рамос сафга қайтгани, Лукас Васкес бу сафар олдинги чизиқда ўйнашига ҳамда "матрасчилар" ҳужумида Фелиск-Суарес жуфтлиги рақиб дарвозасига йўл излаши ва "Қироллик клуби" собиқ футболчиси Маркос Льоренте илк дақиқалардан майдонга тушишига эътибор қаратиб улгуришган албатта.  

Куннинг асосий дербиси Олмалиқда ҳам, Манчестерда ҳам бўлмаганди, асосийси энди бошланади. 


ЯНГИЛАШ


Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика