RU

Последние новости

12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  0 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  1 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  7 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  7 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0

Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" ва "Металлург" чорак финалда Новости

Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" ва "Металлург" чорак финалда

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Навбаҳор" ва "Бухоро" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйинларнинг натижасини онлайн кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ



Ўзбекистон Coca Cola кубоги. 1/8 финал
БУХОРО - МЕТАЛЛУРГ 0:2
7 декабрь 2020 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Алишер Файзиев

Голлар: Шаҳзодбек Убайдуллаев 9, - 0:1. Маҳмуджон Қудратиллаев 58, - 0:2.

"Бухоро": 91.Зафар Сафаев, 8.Анваржон Жўраев, 16.Жасур Ҳасанов, 21.Аббос Жумақулов, 24.Нуржаҳон Музаффаров, 28.Эргаш Исмоилов (17.Беҳруз Садиллоев, 46), 29.Шаҳзод Бешимов, 33.Жавоҳир Шодмонов, 66.Илҳом Алижонов, 76.Абдуғани Камолов, 99.Муҳаммад Ғиёсов (10.Азиз Ибрагимов, 46).

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 4.Одил Абдумажидов, 7.Дониёр Нарзуллаев, 8.Саламат Қутибоев, 9.Маҳмуд Қудратиллаев, 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 14.Аброр Тошқўзиев, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 77.Муҳаммад Исаев, 88.Евгений Чумак.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Исаев 37, Зафар Сафаев 28, Шаҳзод Убайдуллаев 41, Мирзоҳид Ғофуров 71, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев 82.




ОҚ-ТЕПА - НАВБАҲОР 0:2
7 декабрь 2020 йил. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Азим Аҳмедов 33, - 0:1. Азизбек Турғунбоев 59, - 0:2.

"Оқ-тепа": 13.Равшанбек Ягудин, 2.Фарруҳ Содиқов, 3.Жавоҳир Бахтиёров, 6.Суннатилла Мамадалиев (17.Идрис Бикмайкин, 46), 7.Опекс Самуэль, 8.Сардор Жаҳонов (14.Диёр Жалолиддинов, 61), 10.Исломжон Исмоилов, 15.Жаъфар Исмоилов, 20.Самандар Очилов, 21.Достон Баҳромов (77.Зафар Тўраев, 46), 33.Талгат Нигматуллин.
Захира: 16.Жамолиддин Ҳикматов, 18.Элёрбек Бахтиров, 22.Яҳёхон Маъруфхўжаев, 30.Мардон Абдуллаев, 31.Азизбек Пирмуҳаммедов.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Жавлон Иброҳимов (18.Сардор Теляков, 46), 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров (5.Ғиёсжон Комилов, 74), 20.Давронбек Ҳошимов (33.Тоҳиржон Шамситдинов, 70), 22.Игорь Голбан, 88.Руслан Болов (25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 61), 95.Забиҳилло Ўринбоев (28.Хуршидбек Мухторов, 70).
Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 27.Ислом Рашидхонов, 30.Абдужамол Исроилов, 70.Аббосжон Ғуломов.

Огохлантиришлар: Самандар Очилов 3, Эҳсони Паншанбе 48, Зафар Тўраев 65.





ЯНГИЛАШ


90. Иккала ўйин ҳам якунланди. "Металлург" ва "Навбаҳор" чорак финалга чиқишди

74. Ўзгаришлар. "Металлург". Маҳмуд Қудратиллаев ўрнига Даврон Анваров, Аброр Тошқўзиев ўрнига Тўлқин Эргашев туширилди.

70-дақиқа. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш юз берди. Давронбек Ҳошимов ўрнига Тоҳиржон Шамситдинов, Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Хуршидбек Мухторов майдонга тушишди

69. ЗАРБАА! Идрис Бикмайкинда жуда қулай имконият, тўпни Ўткир Юсупов қайтарди!

67. Огоҳлантириш. "Металлург". Аббос Отахонов

66. Ўзгариш. "Бухоро". Анвар Жўраев ўрнига майдонга Файзулло Жуманқўзиев тушди.

61-дақиқа. Ҳар икки жамоа таркибида ўзгариш юз берди. Мезбонлар таркибида Сардор Жаҳонов ўрнига Диёр Жалолиддинов, "Навбаҳор" таркибида Руслан Болов ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев майдонга тушишди.

59. ГОООООООООООООООООООЛ! Азизбек Турғунбоев! Забиҳилло Ўринбоев Турғунбоевни бирга бир вазиятга чиқарди, Азизбек гол урди - 0:2

58. ГОООООООООООООООООООЛ! Маҳмуджон Қудратиллаев! Шаҳзод Убайдуллаев  Маҳмуд Қудратиллаевни дарвозабон билан яккама якка чиқарди. Маҳмуд эса дарвозабонга имконият қолдирмади.




46. Иккинчи бўлимни ҳар икки жамоа таркибдаги ўзгариш билан бошлади. Мезбонлар таркибида Суннатилла Мамадалиев ўрнига Идрис Бикмайкин, Достон Баҳромов ўрнига Зафар Тўраев, жамоамиз таркибида эса Жавлон Иброҳимов ўрнига Сардор  Теляков майдонга тушишди.

46. Иккинчи тайм бошланди. 

46. Ўзгаришлар. "Бухоро". Муҳаммад Ғиёсов ўрнига Азиз Ибрагимов, Эргаш Исмоилов ўрнига Беҳруз Саъдиллоев тушди.


45. Иккала ўйинда биринчи тайм тугади. Ҳозирча иккала ўйинда ҳам 0:1

44. Азизбек Турғунбоев жаримадан узатган тўпини Забиҳилло Ўринбоев боши билан зарба берди, Ягудиндан ажойиб сейв!

40. Маҳмуд Қудратиллаевда кетма кет иккита имконият, бироқ вазият кўкка совурилди.

37. Хавфли вазият! Александр Лобанов мезбонларнинг хавфли юришини тўхтатиб қолди.

36. Хавфли вазият! Даврон Ҳошимов қанотдан оширган тўпни Турғунбоев дарвозага йўллади, ноаниқ! 

36. Огоҳлантириш. "Металлург". Муҳаммад Исаев

33. ГООООООООООООООООООООЛ! Азим Аҳмедов ҳисобни очди - 0:1. Бурчак тўпидан кейин Ягудин тўпни муштлари билан қайтарди, қайтган тўпни Азим Аҳмедов дарвозага йўллади.

30. "Оқ-тепа" - "Навбаҳор" учрашувида дастлабки ярим соатда ҳисоб очилмади


27. ЗАРБА! Аброр Тошқўзиев чамаси 17 метрлардан зарба берди, ноаниқ.

20. ЗАРБАА! Шаҳзод Бешимовнинг олисдан зарбаси, Лобанов ўз ўрнида.

15-дақиқа. Забиҳилло Ўринбоев бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, тўпни рақиб дарвозабони Равшанбек Ягудин қайтарди.




9.ГОООООООООООЛ. "Металлург" учрашувда ҳисоб очмоқда. Шаҳзодбек Убайдуллаев рақиб ҳимоячисининг қўпол хатосидан сўнг тўпни олиб қўйди ва қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилди.




8-дақиқа. Азизбек Турғунбоевнинг жарима зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

6. Аббосбек Жумақуловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтаётган "Оқ-тепа" - "Навбаҳор" учрашуви ҳам қизиқарли кечмоқда. Боловнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Ягудин қайтарди, қайтган тўпни Паншанбе 4 метрлардан дарвозага йўллади, яна Ягудин маҳорат кўрсатди!

Учрашувга старт берилди. Илк дақиқалардан номинал мезбон "Бухоро" футболчилари анча кескин ҳаракат қилди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Ассалому алейкум қадрли миллионлар ўйинининг ишқибозлари. Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Бухоро" - "Металлург" учрашувидан матнли трансляциямизни бошлаймиз. Шунинг билан биргаликда Тошкентда бўлаётган "Оқ-тепа" - "Навбаҳор" учрашувидаги ҳисобни ҳам қайд этиб борамиз.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика