RU

Последние новости

18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 18:00Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  2 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  121 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2

Тимур Кападзе: "Жасур Жалолиддиновнинг айни пайтдаги ҳолатидан ҳавотирдаман" Новости

Тимур Кападзе: "Жасур Жалолиддиновнинг айни пайтдаги ҳолатидан ҳавотирдаман"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳамда "Локомотив" клуби бош мураббийи Тимур Кападзе "Спорт вақти" кўрсатувида меҳмон бўлди.

Мураббий эфир давомида ёшлар терма жамоасининг йиғинлари ҳақида фикр билдириш билан бирга Жасур Жалолиддинов мавзусига ҳам тўхталиб ўтди.

"Албатта ҳозирда унинг ҳолатидан ҳавотирдаман. Жасур Жалолиддинов "Бунёдкор"да асосий таркибда ўйнаётган эди. Гаплашиб турибмиз. Миллий жамоага ҳам чақирилаётганди. "Локомотив" Москва жамоасига йўл олганидан бир томондан хурсанд ҳам бўлдик. Лекин қандай келишув бўлган, нима қилинган аниқ билмайман. Жамоада ўйин амалиёти берилмагани, ижарага бошқа клубга ўтгани билан деярли тўрт ойдан бери ўйнагани йўқ. Бу албатта ташвишланарли. Кейинчалик нима юз беришини ҳам билмаймиз. Ушбу ҳолат боланинг ўсишига таъсир қилади. Айниқса мазкур ёшда захирада ўтириши ҳавотирли. Тўғри машғулотлар орқали спорт формасини ушлаб туриши мумкин. Бироқ расмий ўйин умуман бошқа нарса. Ўйиндаги жараён ва вазият машғулотда бўлмаслиги мумкин. Шу томондан ҳавотир бор",- дейди Тимур Кападзе "Спорт вақти" кўрсатувида.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика