RU

Последние новости

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  1 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  36 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

Рўзиқул Бердиев: "Андижонда энг ёмон ўйинларимиздан бирини ўтказдик" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Андижонда энг ёмон ўйинларимиздан бирини ўтказдик"

Coca Cola Суперлига навбатдаги туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун рақибимиздан яхшироқ ўйнамадик. Лекин, ғалаба қозондик. Бу футболда муҳим аҳамият касб этади. Агар мағлуб бўлганимизда ўзимизни хатоларимиз эвазига ютқазган бўлардик. Футболчиларни бу ўйинга руҳий томондан тайёрлаш қийин бўлди. Истасак истамасак йигитлар турнир жадвалига, рақибнинг охирги ўйинларига қарашади. "Андижон" жамоаси тан олиш керак бизга етарлича қаршилик кўрсатди. "Андижон" жамоасининг ҳимоя ва ҳужум чизиғида муаммолари борлигини билардик. Хатолардан унумли фойдаланиш кераклигини тушунтирдик.

Юқорида ҳам айтдим. "Андижон" жамоасидан яхши ўйнамадик. Кийиниш хонасида ҳам йигитларга бу охирги ёмон ўйинимиз бўлиши кераклигини айтдим. Жамоамиз бунчалик ёмон тўп тепмаган. Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Бунга рақибимиз ҳам имконият бермади. Майдон ҳолати ҳам идеал эмас эди. Шунинг учун ҳам икки жамоа қийналди. Мазмунли ўйин кўрсатиш учун тўсқинлик қилди.

"Андижон" жамоасини йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди. Улар ҳар бир ўйинда натижа учун ўйнашмоқда. Шунинг учун маҳорати етганича курашмоқда. Рақиб тўртта ҳужумчи билан олдинга ўтгани учун учинчи марказий ҳимоячини марказий ҳимоячини туширдик. Бу схемада кўп ўйнаганмиз. Асосий мақсадимиз натижани сақлаб қолиш эди.



Дилшод Раҳматуллаев етакчи ўйинчиларимиздан бири. Оралиқдаги танаффусда машғулотларга кам қатнашгани боис формасини йўқотиб қўйди. Энди формасини тикламоқда. Унга ишонганимиз учун жамоамизга таклиф қилдик. Тажрибаси катта.

2017 йил охири 2018 йил бошида ўша эсингизда бўлса "Пахтакор"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганимиздан кейин жамоамиз билан етакчиларни сақлаб қолган ҳолатда чемпионлик учун курашишимизни таъкидлагандик. Лекин, ундай бўлмади. Ўша мавсумдан кейин молиявий томондан пасайиш кузатилди. Кўпроқ ёшларимизга эътибор берамиз, уларнинг ўсиши учун ҳаракат қиламиз. Ўшанда таркибни сақлаб қолиб, 1-2 нафат тажрибали футболчи олганимизда бемалол чемпионлик учун кураша олардик. Ҳозир бу футболчилар қаерда ўйнаётганини яхши биласиз. Раҳбариятга буни кўп бор таъкидлаганмиз. Имконият бўлмади. Имкон қадар олдимизга юқори мақсад қўямиз. Ёшларни ҳар томонлама шакллантиришимиз керак. Бу нарса келажакда катта фойда беради деб ўйлайман.

"Андижон"ни Суперлигада қолиши жуда қийин бўлади. Эшитишимизга қараганда жамоага янги ҳомий топилган, янги мураббий келди. Мураббий ҳам сехргар эмас, унга ҳам шароит керак, яхши футболчи керак, вақт бериш лозим. "Андижон"га омад тилайман.

Ойбек Бозоров ҳақида бизга ҳеч ким таклиф билан чиқмади. Унинг биз билан узоқ йиллик шартномаси бор",- дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика