Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ўйин футболда олдиндан хурсанд бўлмаслик кераклигини кўрсатиб берди"
11 сен 2020 21:02
Новости
Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ўйин футболда олдиндан хурсанд бўлмаслик кераклигини кўрсатиб берди"
"Гапни очиғи, жуда аламли дуранг бўлди. Афсуски ўйин охирида эътиборни йўқотдик ва бу хато бизга қимматга тушди. Майдонда сон жиҳатдан ҳам ўйин жиҳатидан ҳам устунлик қилаётгандик. Афсуски футболда дақиқалар ва сониялар ҳам кўп нарсани ҳал қилади, ўйин охирида гол ўтказиб юбордик. Натижада жудаям қимматли очколарни қўлдан бой бердик. Сабаби бизни яқин рақобатчиларимиздан бири бўлган "Насаф" жамоаси кеча ғалаба қозонди. Биз ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушгандик. Афсуски, дуранг натижа қайд этилди.
“Бухоро” жамоаси бугун ҳам охиригача курашди ва ўзи учун қимматли очколарни қўлга киритди. Уларнинг АГМК жамоаси билан ўйинларини кўриб чиққандик. Улар ҳар бир ўйинда сўнгги жангга чиққандек ҳаракат қилишяпти. Ҳар икки жамоа футболчиларига жанговар ўйин учун раҳмат айтаман.
Гапни очиғи, ўйин охирида гол урганимизда бугун ҳам ғалаба қозонишимизга ишонаётгандим. Чунки, сўнгги учрашувларда айнан учрашув якунланиши арафасида йигитларимиз характер кўрсатиб, гол киритишаётган ва ғалаба қозонаётгандик. Бугун эса футболда олдиндан хурсанд бўлмаслик лозимлигини ўйин кўрсатиб берди. Футбол шундай ўйинки, сўнгги сонияларда ҳам барчаси ўзгариб кетиши мумкин", - дейди Бахтиёр Ашурматов.
Комментарии