Шота Арвеладзе: "Ҳеч қайси жамоага бугунгидек ҳолатга тушишини тиламайман"
27 авг 2020 21:34
Новости
Шота Арвеладзе: "Ҳеч қайси жамоага бугунгидек ҳолатга тушишини тиламайман"
"Ҳеч кимга бугунги ўйинга тайёргарлик кўрилганидек ҳолатни тиламаган бўлардим. Биринчи жамоа билмайди ўйнайдими ёки йўқ, иккинчиси эса кутади, ўйин бўладими ёки йўқ. Бу энг ёмони. Руҳий томонлама, мотивация томонлама жуда оғир.
"Андижон" учун ҳам, биз учун ҳам, бутун ўзбек футболи учун жуда муҳим эди. Суперлигада ўйин бекор қилиниши жуда ҳам ҳунук ҳолат.
"Андижон" яхши ҳимояланди. Бундан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Афсуски бир нечта қарши ҳужумларни ўтказиб юбордик. Балки бу бошқа даражадаги ўйинда қимматга тушиши мумкин.
Худога шукур жароҳатларсиз ўтказдик. Асадбек Собиржоновнинг қўли синмаган деб умид қиламан. "Локомотив" раҳбариятига яхши стадион учун раҳмат айтаман.
Иккинчи таймда тўпни ҳам, ўйинни ҳам жуда ёмон назорат қилдик деб ўйлайман.
Эрен Дердийок ўзбек футболига қачон тўлиқ киришиб кетади? Менимча у тўлиқ мослашиб бўлди", - дейди Шота Арвеладзе.
Комментарии