RU

Последние новости

22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  0 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   0 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  11 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  1 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  21 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0 19:31Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 2:0. Highlights  5 19:17Анвар Бердиев: "Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш"  0 18:59Фарҳод Нишонов: "Ҳакам қарорини муҳокама қилишни истамайман, аммо..."  0

Андрей Шипилов: "Мавсум охиригача шифокоримиз бош мураббийдан ҳам муҳимроқ шахсга айланди. Бугунги ғалабамизни унга атаймиз" Новости

Андрей Шипилов: "Мавсум охиригача шифокоримиз бош мураббийдан ҳам муҳимроқ шахсга айланди. Бугунги ғалабамизни унга атаймиз"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Иккинчи рестартни ёмон бошладик. Олдинги икки турда "ҳаётимиз ширин" бўлгани йўқ. Бугун эса иккала таймда яхши ўйнаганимиз кўринди. Йигитлар ҳаракат қилишди. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар бугун шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим.

Равшан Ҳайдаровнинг имзоси кўриниб турибди. Қисқа вақт ичида унинг фалсафаси жамоага сингдирилган. Бу кишига қарши кураш олиб бориш ёқимли бўлди. Ҳисоб тенглашганида яна гол ура олишимизга ишондим. Бугун мағлуб бўлганимизда адолатдан бўлмасди, сабаби биз тўпга эгалик қилдик ва ташаббусга эга эдик.

Ғалаба қозондик ва нохуш сериямиз якунланганидан хурсандман. Кетма-кет учта ўйинда очко оломаслик ёмон бўларди. Олдимизда ҳали қиладиган ишлар кўп. Кейинги турдаги рақибимиз "Машъал" жуда ҳам "жонли" жамоа. Кейинги ўйинларга бор масъулият билан тайёргарлик кўрамиз.

Балки бугун чиройли футбол бўлмагандир, аммо натижа қўлга киритилди. Баъзида шундай ҳам қилиш керак. Футбол ўйнашга ҳаракат қилаяпмиз.

Ҳар бир машғулот ва ҳар бир ўйинда исботлаш кераклигини айтаман. Даврон Анваров ўйиндан-ўйинга ўз ўйинини кучайтирмоқда. Олдинги ўйинларда бир таймдан ўйнаётгандик, профессионал футболчилар эса икки тайм ўйнаши керак.

Бугун Чумак ва Отахоновнинг туғилган куни эди. Уларга ғалабани совға қилмоқчи эдик. Биринчи навбатда эса бугунги ғалабамиз жамоа шифокорига аталди. Сабаби у сўнгги ҳафталарда жуда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Айтиш мумкин бўлса мавсум охиригача шифокоримиз бош мураббийдан ҳам муҳимроқ шахсга айланди. Унга катта раҳмат айтмоқчиман", - дейди Андрей Шипилов.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика