RU

Последние новости

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  3 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Ҳамиджон Актамов: "Дуранг адолатли натижа" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Дуранг адолатли натижа"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун икки ҳил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, гол ҳам урдик. Иккинчи бўлимда мажбурий ўзгаришдан кейин режаларимиз ўзгариб кетди. "Суғдиёна" ҳам яхши жамоа. Ҳисоб ўйинга мос бўлди, дуранг адолатли натижа деб ўйлайман.

Тўғриси икки жамоага ҳам бугун қийин бўлди. Баҳснинг 25-дақиқасида сув ичиб олишга имконият берилиши керак эди. Билмадим нима учун бугун бу нарса бўлмади. Натижада икки жамоа ҳам қийналди. Барибир ҳаво иссиқлик қилди, икки жамоанинг ҳам ўйин темпи бир хил бўлди.

Юқорида айтганимдек мажбурий ўзгариш режаларимизга таъсир қилди. Қадамбой Нурметов ўзи захирадан майдонга тушганди, уни яна алмаштириш бу ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат эди. Рақиб ҳужумни кучайтирди, биз эса ҳимояни.

Шерали Жўраевни Жасур Ҳасановга қаршилик кўрсата олмади дея олмайман.

Аксарият алмаштиришлар мажбуран амалга оширилди. Бу билан Шерали Жўраев ёмон ўйнади деган фикридан йироқман. Жасур Ҳасанов ҳам майдонга янги куч билан тушди. Тактикамиз бўйича Шералини олдинга чиқардик",- дейди Ҳамиджон Актамов.


Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика