RU

Последние новости

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  1 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  17 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  2 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  18 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  17 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  18 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  53

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" "Локомотив"ни "хоккейча ҳисоб" билан ютди, Сергеев ва Дердийокдан дубль Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" "Локомотив"ни "хоккейча ҳисоб" билан ютди, Сергеев ва Дердийокдан дубль

Coca Cola Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини шу саҳифада кузатиб бориш мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ


Ўйин тугади. "Пахтакор" "Локомотив"га жавобсиз 7 та гол уриб, ғалабага эришди. 

Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

90. Зарба! Собиржонов яхши ҳаракатларни амалга ошириб, зарба берди, бироқ ноаниқ. 

89. Майдонда Машарипов-Ўлмасалиев тўқнашуви, ҳакам "Локомотив" фойдасига жарима тўпи белгилади. 

87. Зарба! Сидиқовнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

84. Ҳозирча "Локо"нинг ҳар бир ҳаракати бесамар кетмоқда. 

81. Ўлмасалиев Машариповни туртиб юборгани учун огоҳлантириш олди. 

77. Умиров Машариповга нисбатан қоидани бузгани боис сариқ карточка олди. 

75. Уууухх! Аброр Исмоиловнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди! 

74. Махарадзе ва Машарипов тўқнашиб кетди, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.  

72. Туропов жаримадан тўпни ичкарига оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 

71. Аъзамов Ўлмасалиевга нисбатан қўполлик ишлатди, жарима тўпи. 

68. "Локомотив"да 2 та алмаштириш: Абдуҳолиқов ўрнига Погребняк, Афонин ўрнига Ғанихонов ўйинни давом эттиради.  

68. "Пахтакор"да ўзгариш: Ҳамдамов ўрнига Собиржонов тушди. 

66. Тўп назорати "Локомотив"да, ҳужум ҳам бор, аммо ҳужумни якунлайдиган футболчи топилмаяпти. 

63. ГОООООООООЛЛ! Дердийок!  Машариповнинг азатмасидан кейин Эрен дублга эришди ва ҳисобни оширди - 7:0! 

62. "Пахтакор"да алмаштириш: Ҳамробеков ўрнига Исмоилов тушди. 

58. Сайфиев-Машарипов-Сидиқов комбинацияси муваффақиятсиз якун топди. "Локомотив" қарши ҳужумга интиляпти. 

56. Зарба! Афониннинг жаримадан йўллаган зарбаси осмонга йўналтирилди. 

54. "Локомотив"да 2 та ўзгариш: Шайманов ўрнига Умиров, АЛижонов ўрнига Ўлмасалиев туширилди. 

52. Сидиқов огоҳлантирилди, у пенальти ишламоқчи бўлгани учун жазоланди. 

50. ГООООООООЛООЛЛ! Машарипов! У ажойиб ҳаракатлари орқали ҳимоячиларни чалғитди ва ўткир бурчакка тўпни жойлаб қўйди. 

47. ГОООООООООООООООЛЛЛ! Дердийок! Захирадан тушган футболчи ҳисобни 5:0 кўринишига келтирди!  

46. "Пахтакор"да 3 та ўзгариш: Кримец ўрнига Аъзамов, Сергеев ўрнига Дердийок, Черан ўрнига Сидиқов туширилди

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб - 4:0. Танаффус! 

45+1. Машарипов жарима зарбасини чиройли ижро этди!  Зарбани дарвозабон қайтарди.   

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

42. Абдухолиқов яқин масофадан дарвозани нишонга ололмади. 

41. Машариповнинг оҳиста пасидан кейин Ҳамдамов зарба йўллади! Бироқ бу зарба Илёсовга қийинчилик туғдирмади.  

40. Зарба! Афаониндан жуда кучсиз зарба, Суюнов ишонч билан тўпни ушлаб олди. 

38. Кримец майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатилади. 

35. "Локомотив"да ўзгариш: Бикмаев ўрнига Эргашев тушди. 

34. Зарба! Ҳамробековнинг кучли зарбаси анча ноаниқ кетди. 

31. ГООООООООООООЛЛ!! Ҳамдамов!  Машариповнинг ажойиб узатмасидан кейин Достонбек Ҳамдамов ҳисобни оширди - 4:0! 

28. ГООООООООООЛЛ! Сергеев ҳисобни йириклаштирди - 3:0!  

27. Ҳозирча баҳс тенг курашлар остида давом этмоқда. 

23. "Локо" яхши ҳужум ташкил этди, бироқ Бикмаев сўнгги паллада еҳтиётсизлик туфайли тўпдан айрилди.  

21. Алижонов-Ҳамдамов комбинацияси Достоннинг аниқ бўлмаган паси билан тугади. 

20. Машарипов чап қанот орқали ичкарги кириб боишга уринди, лекин ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди. 

18. Сайфиевдан узатма, Сергеевдан бош билан зарба, аммо ноаниқ. 

16. Зарбааа! Темурхўжа Абдухолиқовнинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

13. ГОООООООООООООООЛЛ! Игорь Сергеев дарвозабонни алдаб ўтган ҳолда рақиб дарвозасига тўп киритди - 2:0! 

11. ГОООООООООООООООЛЛ! Драган Черан ишончли тарзда ҳисобни очди - 1:0!  

Номаълум сабабларга кўра, ўйин жонли эфирда олиб кўрсатилмайди. 

7. Зарба! Машариповнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

4. Егор Кримец Бикмаевга нисбатан ишлатган қўполлиги боис сариқ карточка олди. 

1. Ўйин бошланди! 

Coca Cola Суперлига. 12-тур
18:30 - ПАХТАКОР — ЛОКОМОТИВ 7:0 (LIVE)

Голлар: Черан 11', Сергеев 13', 28', Ҳамдамов 31', Дердийок 47', 63', Машарипов 50'
24 август 2020 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 18:30 ("Маҳалла ТВ" LIVE)
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Рустам Лутфуллин
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Эркин Бахтиёров 

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан (99.Жавоҳир Сидиқов, 46), 11.Игорь Сергеев (77.Эрен Дердийок, 46), 15.Егор Кримец (23.Шерзод Аъзамов, 46), 17. Достонбек Ҳамдамов (8.Асадбек Собиржонов, 68), 20.Одилжон Ҳамробеков (21.Аброр Исмоилов, 62), 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Акром Комилов, 7.Садриддин Абдуллаев, 29.Владимир Козак.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Шаҳзод Шайманов (6.Даврон Умиров, 54), 7.Кахи Махарадзе, 8.Вадим Афонин ( 18.Иброҳим Ғанихонов, 68), 10.Марат Бикмаев (83.Асадбек Эргашев, 35), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (9.Кирилл Погребняк, 68), 25.Жавоҳир Алижонов (19.Авазбек Ўлмасалиев, 54), 26.Дилшоджон Комилов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 77.Диёр Туропов, 80.Фарруҳ Иброҳимов.
Захира: 13.Рустам Нартаджиев, 5.Славко Дамьянович, 37.Шерзод Файзиев, 52.Жалолиддин Жумабоев.

Огоҳлантириш: Егор Кримец (4), Жавоҳир Сидиқов (52), Даврон Умиров (77), Авазбек Ўлмасалиев (81). 


Пахтакор

Драган Черан - 12', Игорь Сергеев - 13', Игорь Сергеев - 28', Достонбек Хамдамов - 31', Эрен Дердийок - 47', Джалолиддин Машарипов - 50', Эрен Дердийок - 63'

Суперлига. Тур 12

24/08/2020, 18:30

0
:
7
Завершен

Локомотив

45'
90'
12'  Драган Черан
12'  Достонбек Хамдамов
13'  Игорь Сергеев
28'  Игорь Сергеев
28'  Сардор Собирходжаев
31'  Достонбек Хамдамов
31'  Джалолиддин Машарипов
46'  Игорь Сергеев (Эрен Дердийок)
46'  Драган Черан (Жавохир Сидиков)
46'  Егор Кримец (Шерзод Агзамов)
47'  Эрен Дердийок
47'  Хожиакбар Алижонов
50'  Джалолиддин Машарипов
52'  Жавохир Сидиков
63'  Эрен Дердийок
63'  Джалолиддин Машарипов
68'  Достонбек Хамдамов (Асадбек Собиржанов)
54'  Шахзод Шайманов (Даврон Умиров)
54'  Джавохир Алиджанов (Авазбек Улмасалиев)
68'  Вадим Афонин (Иброхим Ганихонов)
68'  Темурходжа Абдухаликов (Кирилл Погребняк)
77'  Даврон Умиров
81'  Авазбек Улмасалиев

"Локомотив"нинг вақтинчалик бош мураббийи Дилшод Нуралиев

Андрей Фёдоров ўйинни стадионда кузатиб бормоқда.

Бугун гол урган ҳужумчилар - Игорь Сергеев ва Драган Черан.

Ака-уку Алижоновлар - Ҳожиакбар ва Жавоҳир.

Фотосуратлар муаллифи: Жаҳонгир Файзуллаев 

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика