RU

Последние новости

20:07"Mirabror Usmanov Cup-2024". Финал. Ўзбекистон - Гватемала 1:0  3 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  331 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  24 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1

Европа лигаси қироли финалга чиқди, "Манчестер Юнайтед" тўхтади Новости

Европа лигаси қироли финалга чиқди, "Манчестер Юнайтед" тўхтади

Европа Лигаси ярим финалнинг дастлабки учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"Севилья" – "Манчестер Юнайтед" 2:1

17 август, 00.00, «РейнЭнергиШтадион»

Гол: Фернандеш (8-пен), Сусо (26), Де Йонг (78).

"Севилья": Боно, Навас, Жюль Кунде, Карлос, Регилон, Фернандо, Жордан (Гудель, 87), Банега, Окампос (Мунир, 56), Сусо (Васкес, 75), Эн-Несери (Де Йонг, 56).

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Уильямс (Фосу-Менса, 87), Магуайр, Линделеф, Уан-Биссака, Погба, Фред, Бруну Фернандеш, Марсьяль, Гринвуд (Игало, 90+3), Рэшфорд (Жеймс, 88).

Огоҳлантириш: Уильямс (17), Карлос (21), Рэшфорд (67), Магуайр (86).

ЯНГИЛАШ

Бўлди! Учрашув якунланди! Европа лигаси қироли финалга йўлланма олди. "Манчестер Юнайтед" эса турнирни финал остонасидан тарк этмоқда.

90+4. Матанинг қанотдан оширган тўпини Боно ушлаб олди. Бугунги ўйиннинг қаҳрамони Де Йонг эмас, Боно!

90+2. МЮ босим қилмоқда. Бироқ "Севилья" 10 киши бўлиб ҳимояда ўйнамоқда.

Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Мағлубиятда Сульшер айбни бўйнига олиши керак. Қон янгиланмади, чарчаган футболчилар эса тўпни қайтаришда қийналди.

87. Сульшер эшитди, бир йўла уч ўзгариш. Кеч эмасмикин?

86. Бугун Сульшер ўзгариш қилмайди. Демак, МЮнинг ўйинида ҳам ўзгариш бўлмайди.

85. ВАР эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди. Фернандеш йиқитилганди. Бу пенальтига тортмасди.

82. Сульшер ҳали ҳам захирага қўл урмаяпти. Нимани кутяпсиз жаноб Сульшер!

80. Шундай ҳолатларда Сульшернинг тажрибасизлиги сезилиб қолади. Лопетегининг бир ўзгариши ўзини оқлади. МЮ захирасида ҳам юқори классдаги футболчилар етарли.

78. ГОООООООООЛЛЛЛ!! МЮ марказий ҳимоячиларининг эътиборсизлиги сабабли Де Йонг осонлик билан гол уриб кетди!

77. Гринвуднинг ерлатиб йўллаган зарбаси хавфли чиқмади. Боно тўпни ушлаб олди.

75. Йўқ, пенальти белгиланмади. Вазиятга қарайдиган бўлсак, Брунунинг қўли танасига ёпишиб турганди. Бу пенальти учун етарли эмаслиги такрорий лавҳада ҳам кўринди.

74. УХХХХХ!! ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда. Тўп Брунунинг қўлига теккандек.

73. Жорданнинг жаримадан йўллаган зарбасини жонли девордаги Бруну қайтарди.

72. Ван-Биссака жарима майдончаси ёнида фол ишлатди. "Севилья"да хавфли вазият.

69. Погба узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

67. Эхтиросларини жиловлай олмагани ва тўпни ерга жаҳл билан уриб юборгани учун Рэшфорд сариқ карточка олди.

63. Манкунианликлар айни дамда бутун майдон бўйлаб ёйилиб олган. Кеча "Сити"нинг ўйинини кўраётганимда эътибор бергандим, "шаҳарликлар" футболчилари бир-бирига жуда яқин ўйнаётганди.

61. Гринвуд бурчак зарбаси ишлаб берди. Кузатамиз.

59. Гринвуд кичик жароҳат олди ва тезда ёрдам олиб, майдонга қайтди.

56. Лопетегидан кутилмаган юриш. Жамоа етакчиси Окампос ўрнига Мунир майдонга тушмоқда.

55. МЮ жуда катта устунлик қилмоқда. "Севилья" эса ҳимоядан чиқа олмаётганди. Энди босим бироз пасайса керак.

53. БОНООООООО!! Марсьял рақибидан тўпни олиб қўйди ва посбон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Боно оёғи билан тўпни қайтарди. Иккинчи темпда ҳам Боно супер сейв намойиш қилди.

50. ЗАРБАААААААА!! Фернандешнинг супер пасидан кейин Марсьяль зарба берди. Бонодан супер сейв. Иккинчи темпда Фернандеш ҳам зарба берди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди! МЮнинг катта устунлиги сезилмоқда.

47. ЗАРБААААААААА!!! Брунунинг супер пасидан кейин Гринвуд рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Тўп дарвозабоннинг оёғига тегиб қайтди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда. Иккинчи бўлим биринчисидан-да қизиқроқ ўтишига ишонамиз.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Биз ҳам бироз дам оламиз. 

45+1. ЗАРБАААААААА!! Фернандешнинг кучли зарбасини Боно қайтарди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Рэшфорд чап қанотдан жарима майдончаси ёнига келиб, ноаниқ зарба йўллади.

43. Майдонда эмоциялар, ҳиссиётларга эрк берилмоқда. Футболчилар жуда қаттиқ ўйнашмоқда.

39. ЗАРБААААААААААА!!! РЭШФОРДДДД!!! Узоооооқ масофадан Маркус тўғридан-тўғри дарвоза томон зарба йўллади. Боно қийинчилик билан тўпни қайтарди.

38. Фернандеш Марсьялга жуда чиройли пас берганди. Франциялик эса зарба бера олмади.

36. МЮ тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Погбанинг пасига Гринвуд етиб кела олмади.

33. ЗАРБАААААААА!! Погбанинг пасидан кейин Марсьяль қулай нуқтадан ноаниқ зарба йўллади.

32. Кучлар тенлашди. Ўйин марказга кўчди.

28. МЮ бурчак зарбасига эга бўлди. Фернандешнинг бурчакдан узатган тўпига Магуайр боши билан ноаниқ зарба йўллади.

26. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! СУСООООО!!! У гапимизни эшитди шекилли! "Севилья"нинг илк хавфли ҳужуми Сусонинг голи билан якунланди!

25. Дастлабки 25 дақиқаликда Европа лигаси "қироли" бирор бир хавфли ҳужум уюштирмади. МЮ фаолроқ ўйнамоқда.

21. Тезкор қарши ҳужумни тўхтатгани учун Карлос огоҳлантирилди.

19. Гринвуд ҳужумда фол ишлатди.

18. Ҳозирча учрашувда ўзини кўрсатаётган энг яхши футболчилардан бири Фред бўлиб турибди.

16. ЗАРБААААААА!! ДЕ ХЕААААА!! Яқин масофа эди. Давиддан супер реакция!

14. ФРЕЕЕЕЕЕЕДДДД!! Қулай вазият эди! Бир рақибини алдаб ўтиб, қулай нуқтадан ноаниқ зарба йўллади.

12. Яна бир ҳолат. МЮ бир мавсумда пенальтилар тепиш борасида "Барселона"нинг натижасига битта қолди. 2015/16 йилги мавсумда каталонияликлар 23 марта пенальти тепган. МЮ яна икки пенальти тепса рекорд янгиланади.

10. Демак, "Севилья" посбони Боно сўнгги 5 ўйинда бирорта гол ўтказиб юбормаганди. Унинг сериясини Фернандеш бузиб берди.

8. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!! ФЕРНАНДЕЕЕЕШШШШШ!! No chance! Тўп шундоқ "девятка" томон кириб кетди. Супер старт! Бононинг статистикаси бузилди.


7. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИ!! МЮ супер ҳужум уюштирди. Марсьялнинг супер пасидан кейин Рэшфорд бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва у зарба бераётган пайтда ҳимоячидан зарба қабул қилиб олди. Пенальти! МЮнинг асосий қуролларидан бири.

4. "Севилья" ҳужумга ўтди. Регилон тўпни марказга оширмоқчи бўлганида Уильямс тўпни бурчакка чиқариб юборди. Бурчакдан андалузияликлар самара чиқара олишмади.

2. Илк дақиқаданоқ МЮ ҳужумга ўтди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Мадҳия янграб ўтди, жамоалар томонларни танлаб олишди. Учрашувни бошлаш учун барчаси шай ҳолатда!

- Демак, жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

- Бир учрашувда ҳаммаси ҳал бўладиган пайтда сенсациялар кўпайиб кетмоқда. "Сити", "Барса"да иккинчи имконият юзага келмади. Демак, бугун ҳар қандай натижага тайёр туришимиз керак.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Эътиборингизни Германияга қаратамиз. Ушбу стадионда бугун "Севилья" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари Европа лигаси финали учун баҳс олиб боради. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика